Get Mystery Box with random crypto!

🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀

Telegram kanalining logotibi dilimga_yaqinim — 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀 Д
Telegram kanalining logotibi dilimga_yaqinim — 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀
Kanal manzili: @dilimga_yaqinim
Toifalar: Bloglar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 10.66K
Kanalning ta’rifi

Дуоларизда бизларни хам унутманг дилимга яқинларим 🌹

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 422

2022-08-31 14:15:11
"МУСУЛМОННИ МОЛИНИ НОХАҚ ЎЗЛАШТИРИШ-ХАРОМ!"...

Андижон шахар"Шахидтепа" жомеъ масжиди имом-хатиби Қобилжон домла Исхоқов


https://t.me/dilimga_yaqinim
604 viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:14:13
"ТАНОЖУШ" - харом савдодир!...

Қобилжон домла Исхоқов

Андижон шахар"Шахидтепа" жоме масжиди имом хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/dilimga_yaqinim
573 views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:13:48
Baxt, qaygʻu va huzur

https://t.me/dilimga_yaqinim
573 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:13:41
Эркаклар албатта эшитсин!

Ҳозирги кунда оилалардаги жанжал, тушунмовчиликлар, эр-хотиннинг бир-биридан кўнгли совишининг асосий сабаби ҳақида.

Яқинларингизга ҳам юборинг.

https://t.me/dilimga_yaqinim
573 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:51:07 ​​​АЁЛЛАР ҲАҚИДА....


Бир мамлакат эрлари,
Кўп айтаркан бир мақол:
"Аёлнинг - сочи узун,
Ақли қисқа!"
Бу не ҳол ?!

Аёллар чидашибди,
Юзлаб, минглаб, кўп бора.
Сабр косаси тўлиб,
Тошганмиш ...
Охир чора-

Йиғилдилар, келишиб
Узун сочлар кесилди !
Ўзларин айбдор билиб,
Эрлар роса эзилди...

Энди аҳвол ўзгарди,
Калталанди кўйлак, енг,
Аёллар шим кийишар,
Эрлар билан бўлиб тенг.

Вазият ҳам ўзгарди,
Айланди чаппасига,
Аёллар келиб олди,
Ҳокимият тепасига...

Энди " бегим" дейиш йўқ,
Йўқдир сирли хаёллар
Эркакларга тенгмиз дер,
"Ақлли"-да аёллар...

Замонани зўр зайли,
Аёлларни об кетди,
"Шўрлик" эркаклар улар
Соясида қоб кетди.

"Ер-юмалоқ"!
Эркаклар,
Энди қилишар аттанг:
-Қайтармикан изига,
Аёллар қилмай таранг

Ҳар кимда шу савол бор,
Хеч кимсада йўқ ечим
Юрак ютиб уларга,
Айта олмасмиш ҳеч ким.

Бир билимдон эр топмиш,
Муаммо жавобини,
Гар ечилса тугунлар
Олсин-а савобини.

Йиғилишиб эркаклар,
Қўл дуода!
Роз айтар...
Тавба қилдик,
Ё АЛЛОҲ!
УЗУН СОЧЛАРНИ ҚАЙТАР....


https://t.me/dilimga_yaqinim
964 viewsedited  10:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:32:00
Қазо бўлган аср намозини қайси пайт ўқиган афзал: шом намозидан олдинми ё хуфтондан кейин?

Муҳаммад Айюб
домла ҲОМИДОВ


https://t.me/dilimga_yaqinim
1.1K views10:32
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:10:45
​​ Турмушдаги энг аҳамиятли жумлалар

1. Сиз ҳақсиз!
2. Бўлиши мумкин.
3. Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
4. Сизни яхши тушунаман!
5. Қўлингиз дард кўрмасин!
6. Сиз ягонасиз!
7. Мени кечиринг.
8. Сизнинг ўрнингиз бошқа.
9. Ҳаммаси яхши бўлади!
10. Сиз мен учун Аллоҳдан мукофотсиз!
11. Бу муаммо эмас!
12. Раҳмат.
13. Сиздан аччиқланаётганим йўқ.
14. Ҳаққингизга дуодаман.
15. Менга бир оз вақт беринг!
16. Сиз ундай қилмайсиз.
17. Омон бўлинг!
18. Ажойиб бўлибди!
19. Ҳаққингизга рози бўлинг!
20. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

~ ~ ~ ~ ~

https://t.me/dilimga_yaqinim
1.3K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:58:43
Роббим хамма инсонларни шу отажон ва онахонимиздай ўз жуфти билан бирга Мадинайи Мунавварага бориб, Росулуллох соллаллоху алайхи васалламни байтини зиёрат қилишликни насиб этсин .

Шу жуфтликга хавас қилганлар ниятларига етсин


https://t.me/dilimga_yaqinim
2.5K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:11:04 Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?

ЕЧИМИ: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

Фарзандингиз қайсарми?

ЕЧИМИ: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

Фарзандингиз сер ҳаракатми?

ЕЧИМИ: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?

ЕЧИМИ: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?

ЕЧИМИ: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?

ЕЧИМИ: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?

ЕЧИМИ: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?

ЕЧИМИ: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?

ЕЧИМИ: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

Фарзандингизнинг ғазаби тезми?

ЕЧИМИ: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

Фарзандингизнинг шахсияти заифми?

ЕЧИМИ: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

Фарзандингиз ўғирлик қилдими?

ЕЧИМИ: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?

ЕЧИМИ: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?

ЕЧИМИ: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?

ЕЧИМИ: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?

ЕЧИМИ: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/dilimga_yaqinim
2.6K views05:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:10:25 ​​ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ

- Таҳорат бошланиб, икки қўл ювилаётганда қайси дуо ўқилади?

Ушбу дуо ўқилади:

«Алҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».
Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Аллоҳга ҳамдбўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма таҳҳир накҳати ва асқини мин ҳавзи набийика».
Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».
Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу улаика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».
Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлгувчи кундан асрагил”.

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан ясирон».
Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».
Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ғашшини бироҳматика ва анзил ъалайя мин барокатика”.
Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа маш тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».
Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга маш тортилганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма аътиқ рақобати минаннари ваҳфазни минассалосили вал ағлали».
Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму».
Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».
Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади:
«Аллоҳумма ижъални минат-таввобинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибодикассолиҳиналлазина ла ховфун алайҳим ва ла ҳум яхзанун».
Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


https://t.me/dilimga_yaqinim
2.1K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash