Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 81.04K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 516

2021-02-28 19:09:46
«Мен, қорақамишлик, 90-йиллар боласиман. Адамлар оддий автослесарь, ойим 3-туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлаганлар. Мактабда ўртача ўқиганман, шўхроқ бўлганман. Лицейимиз директори доим: «Сени ҳайдайман», деб пўписа қиларди. Аммо онам менинг олий маълумотли, зиёли одам бўлишимни орзу қилардилар. Бувим эса доим: «Шу болам министр бўлади», дердилар. Лекин бу гапга ҳеч ким ишонмасди.

Чунки аксарият одамларимиз ишчи ёки оддий деҳқон оиласининг боласида бундай имконият йўқ, деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда, ҳатто институтдан ҳайдалганимда ҳам таслим бўлмаганман! Ўшанда ойим: «Оҳ, болам-а! Майли сиқилма, рабочийни боласи рабочий бўларкан-де», деганларида, ичим зил кетган. Ундан кўра бир тарсаки туширсалар яхши бўларди.

Телевидениедан арзимаган лавҳани деб ҳайдашганда ҳам, бизнесим касод бўлиб, ақлга сиғмайдиган даражада зарар кўрганимда ҳам, обрўим, шаънимни ер билан яксон қилишмоқчи бўлганида ҳам енгилмаганман!», — Комил Алламжонов
7.0K views16:09
Ochish/sharhlash
2021-02-27 20:15:04
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан эълон қилинган хабарда айтилишича, бирламчи маълумотга кўра Shovotlandia кафесида содир бўлган ёнғин шу ерда ишлаган ва яшаган беш нафар кишининг ҳаётига зомин бўлган. Кафега ўт қўйилган. Жиноятчи қўлга олинган.

Дастлабки тезкор-тергов ҳаракатлари, мазкур ёнғин ҳодисаси бегона шахс томонидан қасддан амалга оширилганлиги ҳақидаги далилларни юзага чиқарди.

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс жорий йилнинг 27 февраль куни соат 03:30ларда “Матиз” русумли автомашинада манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
26.7K views17:15
Ochish/sharhlash
2021-02-26 20:22:12
«Заковат» клубига аъзо бўлган ва рўйхатдан ўтган барча билимдонларни 28 февраль куни соат 15:00да «Humo Arena»га таклиф қиламиз!

#uzbekpower #zakovatdakuch

Қўшиқ муаллифи: @shoxrux


@xushnudbek
21.2K views17:22
Ochish/sharhlash
2021-02-26 14:10:45
Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлибди.
37.1K views11:10
Ochish/sharhlash
2021-02-26 12:35:04
9 мартдан бошлаб пойтахтда ёшларнинг Тошкент 5 ташаббус ҳаракатига рўйхатдан ўтиш бошланади.

Мазкур йирик тадбир учун 37,5 минг квадрат метр майдонда махсус декорациялардан иборат шаҳар ичидаги шаҳар қурилиши айтилмоқда.
30.7K viewsedited  09:35
Ochish/sharhlash
2021-02-25 20:55:34
Тошкент вилояти Қибрай туманида таклиф этилаётган объектлар. Афтидан, Юридик институт (университет?) ҳам шаҳар ташқарисида 16 гектарда барпо этилади.
35.2K views17:55
Ochish/sharhlash
2021-02-25 20:16:29
Қибрайда Олимпия шаҳарчаси қурилади

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этилади.

Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади.

Шу мақсадда 160 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратиш мўлжалланган. Унинг бўйларида эса 270 гектарлик парк этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Манба
32.9K views17:16
Ochish/sharhlash
2021-02-25 13:00:53 Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан “Hududgazta'minot” АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритади.

Чекловларга кўра, ҳайдовчилар газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишлари зарур.

“Hududgazta'minot” АЖ матбуот хизмати
31.5K views10:00
Ochish/sharhlash
2021-02-25 10:29:48
«American Councils» Ўзбекистонга яна мингга яқин педагогларни юборишни режалаштираяпти экан. Яқинда 27 нафари келган эди.
31.2K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-02-25 09:50:40
«Ипак Йўли» банки ходимлар учун тренинг ўтказди

«Ипак Йўли» банкининг барча филиаллари мутахассислари «Банк ва мижоз» деб номланган сотувлар бўйича тренингда иштирок этдилар.

Пойтахтдаги Hilton меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда ходимлар жамоада ишлаш кўникмаларини мукаммаллаштиришга эришдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад келгусида мижозлар билан янада яхши мулоқотни йўлга қўйиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда сотувларни кўпайтиришдан иборат.

Банк бундай интерфаол тадбирларни ўтказиш ходимларнинг ишини яхшилашга ва билимларини бойитишга ёрдам беради деб ҳисоблайди. Тренинглар ва тимбилдинглар — банк сиёсатининг бир қисми бўлиб, банк раҳбарияти ходимларнинг малакасини мунтазам ошириб бориши ва ўз соҳаларида етакчи бўлишлари учун барча имкониятларни ишга солади.
реклама
29.1K views06:50
Ochish/sharhlash