Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 81.04K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 510

2021-03-12 08:06:23 Президентнинг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони.

Фармон билан қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Жумладан, 2021 йилнинг 1 апрелидан 1 октябригача цемент импорти божхона божидан озод этилмоқда. Бугунги кунда мазкур бож 30%ни ташкил қилади.
6.8K views05:06
Ochish/sharhlash
2021-03-11 18:18:46
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

SUBYEKTIV'чилар бу гал фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиши" мавзусини ўрганди. Журналист "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилган ва буни яширин камерага ёзиб олган.

Хўш, муаммо илдизи қаерда? Суриштирувни албатта кўришни тавсия қиламиз.

Тўлиқ видео
6.3K views15:18
Ochish/sharhlash
2021-03-11 11:33:05
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
10.5K views08:33
Ochish/sharhlash
2021-03-11 08:32:55 Абитуриентлар диққатига!

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
2.6K views05:32
Ochish/sharhlash
2021-03-11 08:05:33 Ва ниҳоят, жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак бўлади.
9.1K views05:05
Ochish/sharhlash
2021-03-11 08:02:28 Фармон лойиҳасига кўра, коммунал соҳа, энергия билан таъминлаш, алоқа хизмати, йўловчи ва юкларни ташиш ва бошқа шу каби катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган оммавий шартномалар монополияга қарши давлат органи билан келишилганидан сўнг истеъмолчилар билан тузилади.

Ўзавтомоторсга тааллуқли эмас, шекилли.
9.6K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2021-03-11 08:00:17 Фармон лойиҳасига кўра, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
10.1K viewsedited  05:00
Ochish/sharhlash
2021-03-11 07:58:32 Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳаси билан 2021 йилнинг 1 майидан:

тижорат банкларга етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқни;

давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни белгилашга доир талабини;

қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талабни;

нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ахборот олиш бўйича талабни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
10.6K views04:58
Ochish/sharhlash
2021-03-10 16:01:40
15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади.
7.6K views13:01
Ochish/sharhlash
2021-03-10 08:57:00 Азимжон Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди. Шу кунгача у инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари эди.

Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланибди. У бунгача Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори эди.
16.1K views05:57
Ochish/sharhlash