Get Mystery Box with random crypto!

​​Қабул–2021: Aбитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти? 2021 | Davlat Test Markazi

​​Қабул–2021: Aбитуриентларни қандай янгиликлар кутяпти?

2021 йилда Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриатига 1,6 миллион абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. ДТМ бошқарма бошлиғи абитуриентларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Давлат тест маркази Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев xpress.uzъга берган интервюсида ОТМлар бакалавриатига кириш имтиҳонлари юзасидан қатор саволларга жавоб берди.

Бу йил 5та фандан имтиҳон олиш режалаштирилмоқда
Бу йил кириш имтиҳонлари 5та фандан ўтказилади. Президент қарорида кириш имтиҳонлари 2та мутахассислик ва 3та мажбурий фанлардан ўтказилиши белгиланган.

Ўтган йили пандемия шароити ҳисобга олиниб, истисно тариқасида имтиҳонлар 2та фанга қисқартирилган эди.

Танлов имкони чекланмаслиги мумкин
ДТМ юқори ташкилотларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг исталганча таълим йўналишларини танлаш имконини бериш тўғрисида таклиф киритган. Aгар таклиф қабул қилинса, абитуриентлар олдинги йилгидек 5та йўналишни эмас, ўз фанларига мос 20 ёки 25та йўналишни танлаши мумкин бўлади.

Ҳозир йўналишлар чеклангани учун юқори балл тўплайдиган абитуриентларнинг имконияти баъзида чекланиши мумкин. Танлов чекланмайдиган бўлса, билимли ёшларнинг талаба бўлиш имкони яна ошади.

Бу йил саволлар ўтган йилгидек осон бўлмайди
Кириш имтиҳонларида мантиқий саволлар сони кўпайтирилади. Ҳозиргача шу турдаги саволлар тузилиб, уларнинг апробацияси ҳам ўтказилмоқда. Бундай саволлар математика, тарих, биология, кимё каби фанларда кўп бўлади.

Ўтган йили пандемия шароити бўлгани учун абитуриентларнинг имкониятлари ҳисобга олиниб, тўртинчи қийинлик даражасидаги саволлар олиб ташланган эди. Бу йил ундай бўлмайди. Тўртинчи қийинлик даражаси ўрнига мантиқий саволлар тузилади.

Турли фанлардан олинган сертификатлар абитуриентга максимал балл берилмайди
Aйни пайтда она тили, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификат олиш учун рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Олдиндан имтиҳон топшириб, сертификат олган абитуриентларга улар тўплаган фоиздан келиб чиқиб, кириш имтиҳонида балл берилади.

Aбитуриентда 2та танлов бўлади: хоҳласа, сертификат олишда йиғган балл фоизига қараб тегишли баллга эга бўлиши ёки сертификати бўлса ҳам, ўз хоҳишига кўра имтиҳонда тест ишлаб балл тўплаши мумкин.

Демак, бу йилги кириш имтиҳонларигача 5та фандан: математика, она тили, кимё, биология ва инглиз тилидан сертификат олиб, олдиндан баллга эга бўлиш мумкин.

Кириш имтиҳонлари бу йил ҳам очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин
ДТМ имтиҳонларни очиқ ҳавода ўтказиш вариантини ҳам, ёпиқ биноларда ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Имтиҳон вақти мавжуд эпидемиологик вазият ҳисобга олинади ва агар вазият тақазо қилса, имтиҳонлар очиқ ҳавода ўтказилиши ҳам мумкин.

Мақолани ўқиш: https://kun.uz/uz/95358968

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi