Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2024-04-03 15:47:06 ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ШАРТЛАРИ ЯНАДА ҚУЛАЙЛАШТИРИЛДИ

ЭНДИ БИТТА КРЕДИТНИ БИР НЕЧТА МАҚСАДЛАРДА ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабул қилинди

Унга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

@bankirkundaligi
72.6K views12:47
Ochish/sharhlash
2024-04-03 13:47:09
Bank cho‘ntagingizda: Uzum Media bank ilovalaridan qanday qilib xavfsiz foydalanish haqida aytib berdi

Mablag‘lar va pullarni xavfsiz saqlash va oqilona sarflash haqidagi Uzum Media jurnalining tahririyati banklar va moliyaviy servislar ilovalari foydalanuvchilari uchun xavfsizlik qoidalarini to‘pladi.

Yaqinlaringizga pul o‘tkazish, kommunal xizmatlarni to‘lash yoki muddatli to‘lovni amalga oshirish uchun siz bankka borishingiz shart emas — bank yoki to‘lov tizimining ilovasini o‘rnatish kifoya. Shu bilan birga, banklarning o‘zlari ham foydalanuvchi xavfsizligiga katta e’tibor qaratishadi, shubhali tranzaksiyalarni kuzatadilar va bloklaydilar va tasdiqlash kodlarini talab qiladilar. Ammo firibgarlarga qarshi kurashda asosiy qoida hali ham foydalanuvchilarning ehtiyotkorligi.

Pul va shaxsiy ma’lumotlarni qanday qilib xavfsiz saqlash haqida ko‘proq ma’lumot Uzum Media maqolasida.

@bankirkundaligi
30.8K views10:47
Ochish/sharhlash
2024-04-03 11:49:08
БАНКЛАР ЗАМОНАВИЙ ФИКРЛАШИ ЗАРУР

Банклар филиаллари фақат мижозни ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи эмас, балки ўзининг йирик мижозлари ва тумандаги маҳаллаларни боғлайдиган кўприк бўлиши муҳимлиги қайд этилди.

Мисол учун, фаолиятини кенгайтириш ҳамда айланма маблағ учун кредит олиш ва иш ўрни яратишга тайёр мижозлар кўп. Банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛГАН ТАҚДИРДА КРЕДИТ ФОИЗЛАРИ ТУШИРИБ БОРИЛАДИ

Банк филиаллари тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф қилинди.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорни талаби асосида ўқитади.

@bankirkundaligi
34.0K views08:49
Ochish/sharhlash
2024-04-03 07:40:07
Бугун Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевнинг туғилган куни (1978 йил).

У Тошкент молия институти (2000 й), Япония Сиёсий фанлар Миллий институти (2005 й) ва Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини (2010 й) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети, 2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банки (турли лавозимларда), 2015-2017 йилларда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари, 2017 йил июнидан 2018 йил 14 ноябрига қадар Марказий банк раиси ўринбосари, 2018 йил 14 ноябрда Ипотека банк раиси, 2021 йил февралдан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари ва 2021 йил июл ойидан Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Шухрат Холдоровични ушбу таваллуд куни билан самимий табриклаймиз.

@bankirkundaligi
34.8K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-04-02 11:55:58
АНДИЖОН ШАҲРИДА ЎЗИНИ БАНК ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ “Миллий банк” Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн. сўм эвазига 500 млн. сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bankirkundaligi
35.3K views08:55
Ochish/sharhlash
2024-04-02 09:41:15
КРЕДИТГА ОЛИНГАН ЧОРВА МОЛЛАРИНИ СОТИБ ЮБОРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Янгийўл туманида “A.N.” фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд. сўмни  ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Мана шундай хабарлардан кейин саволлар кела бошлайди: Кредитга олинган чорвани (ёки бошқани) умуман сотиб бўлмайдими каби мазмунда. Сотиб бўлади. Фақат кредитни тўлиқ тўлаб бўлгандан сўнг! Унгача кредит тўлиқ ёпилмасдан туриб сотиб юборсангиз, банк ходимлари томонидан мониторинг жараёнида сотиб юборганингиз аниқланади ва ҳеҳеҳо, ҳиҳеҳо бу ёғи.

@bankirkundaligi
44.4K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-04-02 07:19:40 100 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ ШАРТИ ЎЗГАРДИ, ЭНДИ 50 МЛН. СЎМИНИ КАРТАГА ЎТКАЗИШ МУМКИН

Ҳукуматнинг
2024 йил 30 март кунги ВМ-181-сонли қарори билан «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги ВМ-37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра:

Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади (Аввалги тартибда ушбу уч кунлик муддат белгиланмаган эди. Чиновниклар истаган вақтида қараб, истамаса аризалар ушбу гуруҳнинг тасдиғидан ўтишда узоқ вақт қолиб кетаётган эди. Ажойиб таклиф).

Ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган жисмоний шахслар молиявий инструментлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтказилиши лозим.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.

@bankirkundaligi
76.3K views04:19
Ochish/sharhlash
2024-04-01 18:54:28 ​​МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Мурожаатчилар сўзидан...

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ БИР КУНДА ҲАЛ БЎЛДИ

-
Мурожаатим бўйича Микрокредитбанк чақиртирди, кафил билан боришим ва ҳужжатлар тақдим қилишим кераклиги айтишди, шундай қилдим. Таълим кредитимнинг 50 фоизи ажратилди. Мурожаатим ижобий ҳал бўлди.

Банкир кундалиги каналига, админ ва ташаббускорига каттакон раҳмат. Банк ходимларига ҳам миннатдорчилик билдираман.

Асакабанк матбуот хизмати ҳам мурожаат юзасидан изоҳ берди:

-
Январь ойида мурожаат қилган экан, у пайтда таълим кредити очилмаган эди. 1 апрель ҳолатига ҳам бизда таълим кредит ажратиш тўхтатилган.


БИР ЙИЛДАН БУЁН ЁПИЛМАГАН КРЕДИТ ҲАМ БИР КУНДА ЁПИЛДИ

-
Ишим ҳал бўлди. Анорбанк иловада кредитларим бўйича маълумотлар кўринмаябти. Бу дегани ёпилди дегани бўлса керак. Лекин банкдан телефон қилиб гаплашишди. СМС келди шартнома ёпилди деган.

Мониторинг бўлими бошлиғи телефон қилди. Мурожаатингиз ҳал бўлди текшириб кўринг дейишди. Масаламни ижобий ҳал қилиб беришди. Банк ходимларига ҳеч қандай эътирозим йўқ.

@bankirkundaligi
34.8K viewsedited  15:54
Ochish/sharhlash
2024-04-01 16:16:16
2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижалари эълон қилинди

Бунда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Таҳлиллар кўрсатишича, фаолият самарадорлиги «яшил» тоифадаги давлат идоралари сони ўтган йилга нисбатан 16 тага (13 %га) ортган. Эътиборлиси, 2022 йил якуни бўйича «қизил» тоифага киритилган қатор давлат идораларида кескин ижобий ўсиш кузатилган. «Ўзсувтаъминот» АЖ - 81 балл (2022 йилда – 47 балл), «Туронбанк» АТБ – 78 балл (2022 йилда 53 балл), “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ - 77 балл (2022 йилда 48 балл), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 75 балл (2022 йилда 52 балл) билан бунга яққол мисол бўла олади.

Очиқлик индексида:

Вилоят ҳокимликлари ўртасида
энг яхши кўрсаткичлар Хоразм (84,3), Навоий (75,6) ва Тошкент (69,1) вилоятларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткчилар Андижон (12), Сурхондарё (50,1) ва Наманган (52,7) вилоятлари қайд этган.

Давлат улуши мавжуд тижорат банклари ўртасида энг яхши кўрсаткичлар Халқ банки (83,8), Агробанк (78,7) ва Туронбанк (78,1)ларга тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Пойтахтбанк (33,1 - Қизил), Алоқабанк (56,6 - Сариқ) ва Асакабанк(58,2 - Сариқ)ларга тегишли.

Вазирликлар ўртасида энг яхши кўрсаткичлар энг яхши кўрсаткичлар Рақамли технологиялар вазирлиги(82,4), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (71,7) ва Сув хўжалиги вазирлик (71,5)ларига тегишли. Энг паст кўрсаткич эса Спорт вазирлиги (47), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (47,1) ва Ташқи ишлар вазирлик(50,2)ларига тегишли.

@bankirkundaligi
34.4K views13:16
Ochish/sharhlash
2024-04-01 13:32:06
"Микрокредитбанк" АТБ балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!

. Бухоро вилояти Бухоро тумани Кўчкўмар МФЙ, Сафкарда кўчаси 53-уйда жойлашган Товуқхона биноси
-Бошланғич нархи: 1 768 088 889 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-5 йил (60 ой) муддатга,
-йиллик 14% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

. Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Боғидашт МФЙ, Пиридастгир кўчаси 10/2-уй 43-хонадон
-Бошланғич нархи: 96 320 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-7 йил (84 ой) муддатга,
-йиллик 18% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Маданият МФЙ, Оқишлар кўчаси, 33-А уйда жойлашган нотурар бино-иншооти
-Бошланғич нархи: 1 000 500 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-5 йил (60 ой) муддатга,
-йиллик 15% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

. Сирдарё вилояти Ховос тумани Янгиер МФЙ, Буюк авлод кўчаси, 15-уйда жойлашган Норурар бино
-Бошланғич нархи: 1 812 750 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-5 йил (60 ой) муддатга,
-йиллик 15% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

. Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, "Юртим Жамоли" МФЙ, Ибрат кўчаси, 15-А уйда жойлашган бино-иншоот
-Бошланғич нархи: 456 176 000сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-3 йил (36 ой) муддатга,
-йиллик 18% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

. Сурхондарё вилояти Музработ тумани Дўстлик МФЙ Порлоқ йўл кўчаси 100-уйда жойлашган бино-иншоот
-Бошланғич нархи: 254 576 000 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-3 йил (36 ой) муддатга,
-йиллик 18% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

. Хоразм вилояти Хива тумани Пишганик МФЙ, Ўрнак кўчаси 118-уйда жойлашган, Паррандачилик фермаси
-Бошланғич нархи: 570 293 204 сўм,
-камида 15 % (фоиз) бошланғич тўлов,
-3 йил (36 ой) муддатга,
-йиллик 15% устама тўлаш шарти билан. Батафсил

Алоқа учун: @Ibratnurullayev ёки +998938837020

@bankirkundaligi
18.7K views10:32
Ochish/sharhlash