Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Банкир кундалиги

Kanal manzili: @bankirkundaligi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.43K
Kanalning ta’rifi

Банк-молия тизимидаги актуал канал.
Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади.
Бошқа лойиҳаларимиз:
@ishbank, @bank_xabar
Тижорий ҳамкорлик масалалари: @pr_arslon
Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2024-04-06 07:42:18 ​​АВТОКРЕДИТЛАР
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд автокредитлар тўғрисида маълумот)

Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,5% дан
Бошланғич тўлов 30% дан
Батафсил

Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.

Hamkorbank
Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % дан бошлаб

Иккиламчи бозордан сотиб олиш учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30 % дан бошлаб
Батафсил

Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 36 ойгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
Батафсил

Халқ банки
Янги автомобил учун (иш ҳақи лойиҳаси)
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан
Бошланғич тўлов 25% дан
Батафсил

Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас

Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил

Aнор банк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Бизнесни ривожлантириш банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23-29%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Эксклюзив авто (Chevrolet Onix, Captiva, Malibu, Tahoe, Traverse ёки Equinox автомобиллари учун)
Муддати 60 ойгача
Фоизи 19,99-23,99%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

Иккиламчи бозор учун (фаол эмас)

Ипак Йўли Банки
Бирламчи бозор учун
Фоизи 26,9% дан бошлаб
Муддати 5 йилгача
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
Батафсил

Иккиламчи бозор учун
Фоизи 26,9% дан бошлаб
Муддати 5 йилгача
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
Батафсил

Туронбанкда ва Агробанкда вақтинчалик автокредитлар тўхтатилган, МКБанкда автокредитлар шартлари ўзгартирилмоқда.

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишинг.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида шу ерда ўқинг.

@bankirkundaligi
16.8K views04:42
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:37:55 «ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Унга кўра, республика бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 3,3 трлн. сўм йўналтирилади.

Маълумот учун, овоз бериш жараёнларида мамлакатимиз бўйлаб 11,7 миллион нафар фуқаро иштирок этди.

Ғолиб лойиҳалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

@bankirkundaligi
29.3K views14:37
Ochish/sharhlash
2024-04-05 16:12:20
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Мурожаатчи сўзидан...

Унча-мунча ташкилотдан кўра, сизни постларингиз кучлироқ экан гап йўқ.

Алоқабанк Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи телефон қилди. Кечаги йўқ деган ходимни ўзидан терминални берворяпман деди. Телефон рақамини бериб ҳар қандай муаммода телефон қилинг деди.

Мурожатга ижобий ечим бўлди сизга катта раҳмат. Канал фаолиятига омад ривожланишдан тўхтамасин! Сизга катта раҳмат. Терминални олдим, расмини юбордим, яна бир бор раҳмат.

P.S.: Арзимайди!

@bankirkundaligi
24.5K views13:12
Ochish/sharhlash
2024-04-05 13:10:24 #Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

МЕНГА ҲАМ ТЕРМИНАЛ КЕРАК

Ассалом алайкум ҳурматли админ. Терминал ололмаяпман мавзусидаги постингиздан кейин мурожаат хал қилинганини ўқиб, айни менда ҳам шу муаммо борлиги сабабли сизга мурожат қиляпман.

Бизнинг «Б.И.» МЧЖ га Алоқабанк Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани филиали хизмат кўрсатади. Терминал бўйича икки ойдан буён Ғаллаорол тумани филлиалига ёзма ва оғзаки мурожаат қиламиз. Филиал ходимларини эртага ана мана деган вадалари билан шунча вақт ўтди. Кеча туман филиали ходимлари «Вилоятга боринг ҳал бўлди,«аризаларимни туман олган бераркансиз» деб айтинг» - деди. Бугун Алоқабанк Жиззах вилоят филиалига бориб учрашдим. Афсус менга ҳам юқоридаги жавобни беришди «Терминал йўқ қачон бўлишини билмаймиз» -деган мазмунда.

Сиздан, мени масаламга ҳам ёрдам беришингизни сўрайман, зора бунга ҳам ечим топилиб қолса.

P.S.: Ўзи тадбиркорларга терминал ажратиш масаласи билан ким шуғулланади? Бу масалани банк тизимида ким назорат қилади? Солиқ текширувида тадбиркорга жарима қўлланилса, терминал беришга масъул бўлган ташкилот масъулиятни бўйнига оладими?

@bankirkundaligi
26.0K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-04-05 10:21:22
Қандай қилиб етакчи бошқарув мактабида бизнес-таълим олиш мумкин?

СКОЛКОВО бошқарув мактаби – бу бакалавриат, MBA ва Executive MBAдан тортиб профил бизнес-дастурларгача қамраб олувчи 80 дан зиёд таълим йўналишидир:

Давлат ва жамоат сектори;
Таълим ва илм-фан;
Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт;
Коучинг ва менторлик;
Етакчилик;
Касбий салоҳиятларни ривожлантириш.

Ўзбекистондан 150 нафар тингловчи аллақачон Мактаб тингловчилари бўлдилар.
Таълимни ўз қўлингизга олинг ва бизга қўшилинг!

Батафсил

Реклама
26.0K views07:21
Ochish/sharhlash
2024-04-05 06:55:56 ШОИР ЖАМШИД АКБАРОВГА
БАНКИРЛАРДАН

Ётган эдик мудроқ босиб биз ғафлатда,
Шеърингиздан кетдик жуда ҳам мавжланиб.
Раҳмат сизга, қолган эдик аросатда,
Энди аниқ кетамиз биз ривожланиб.

Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин деб,
Чиқмасангиз бизга ҳеч ким қайғурмасди.
Қилар иши амалига мос бўлсин деб,
Ғамхўр бўлиб бошимизда ҳам турмасди.

Банкирлари хор бўлмагай ушбу кунда,
Мақтаб турса шоирлари сизлардайин.
Уйғониш-чун ухлаш керак асли тунда,
Энди шу ҳам қўлимиздан кетгандайин.


Йўлимизни тополмайин юрган эдик,
Кўрсатдингиз йўлни биздай ношудларга.
Олға юрмай биз бир жойда турган эдик,
Катта раҳмат банкирлардан Жамшидларга!

@bankirkundaligi
37.4K views03:55
Ochish/sharhlash
2024-04-04 21:19:08
ОПЕНБЮДЖЕТ ЯКУНЛАНИШИГА ОЗ ҚОЛДИ

«Ташаббусли буджет»нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни бугун, 4 апрель соат 23:59 да якунланади.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати овоз берувчилар маълумотларига аниқлик киритиш мақсадида батафсил ўрганишлардан сўнг «Очиқ бюджет» порталида эълон қилинади.

@bankirkundaligi
38.3K views18:19
Ochish/sharhlash
2024-04-04 12:36:06
КУН ШЕЪРИ

«Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин!»

@bankirkundaligi
40.4K views09:36
Ochish/sharhlash
2024-04-04 08:36:04 #Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ТЕРМИНАЛ БЕРИШМАЯПТИ

Наманган туман СЭО ва ЖС бўлими (СЭС) дан мурожаат қилмоқдаман. Бизга Алоқа банк Тошбулоқ бўлими хизмат кўрсатади, лекин мана икки ойдирки хумо терминали билан таъминлаб бера олишмаяпти. Буни орқасидан аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда муаммолар туғилмоқда. Банк мутахассисларига бир неча бор мурожаат қилдик. Лекин ҳанузгача хумо терминалини ололмаяпмиз, илтимос шунга ёрдам беринглар.

Алоқа банк Тошбулоқ филиалига бир неча маротаба мурожаат қилдик, улар вилоятга телефон қилинг дейишди, телефон қилдик, терминал бўлимига ҳам бориб келдик, бўлиб қолса, қилиб берамиз деб қайтаришди. Алоқа банк ишонч телефони билан ҳам боғландик. Терминал қилиб бериша олмаётганини айтиб, бошқа банкга ўтиб кетишингиз мумкин деди.

Аввал бошқа банкда эдик, алоқа банк ходими чиқиб хамма шароитларни қилиб берамиз дегани учун шу банкга ўтган эдик.

U.P.D.: 10 минутда масала ҳал этилди. Мурожаатчи:

- Сизга катта раҳмат, терминалимиз тайёр экан. Банк ходими хумо терминали билан таъминлаб беришди, уларга ҳам раҳмат (10:48).

@bankirkundaligi
31.6K viewsedited  05:36
Ochish/sharhlash
2024-04-03 20:12:03 ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР НАҚД ПУЛДА ҲАМ БЕРИЛАДИГАН БЎЛДИ

Янги қарорга кўра:

чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) сотиб олишга;

аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга ошириши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.

Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади.

P.S.: Банкнинг кафил бўлиши абсурд!
Ҳар қанча халқ манфаатлари кўзланган тақдирда ҳам, бу банк қонунчилигига тўғри келмайди.

@bankirkundaligi
54.3K views17:12
Ochish/sharhlash