Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевнинг туғилган к | 🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевнинг туғилган куни (1978 йил).

У Тошкент молия институти (2000 й), Япония Сиёсий фанлар Миллий институти (2005 й) ва Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини (2010 й) тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети, 2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банки (турли лавозимларда), 2015-2017 йилларда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари, 2017 йил июнидан 2018 йил 14 ноябрига қадар Марказий банк раиси ўринбосари, 2018 йил 14 ноябрда Ипотека банк раиси, 2021 йил февралдан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари ва 2021 йил июл ойидан Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Шухрат Холдоровични ушбу таваллуд куни билан самимий табриклаймиз.

@bankirkundaligi