Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Kanaldagi mavzular:
Copyright
Адвокат
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanaldagi mavzular:
Copyright
Адвокат
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.97K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2023-05-10 13:12:44
Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) тақвим режасига киритилган эркаклар ва аёллар ўртасида велоспортнинг шоссе тури бўйича “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик халқаро мусобақаларига start берилди.

Унда мезбон Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга дунё бўйлаб сараланган 120 нафар велоспортчилар иштирок этмоқда.

Танзила Норбоева ёзмоқда:

“Қувончли хабарлар билан бўлишишни истадим. 10 км масофада хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган пойгада Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Олга Забелинская 1-ўрин, Яна Кускова 2-ўрин, Мисюрина Маргарита 5- ўринни қўлга киритди. Натижада спортчиларимиз қимматли 85 рейтинг очколарни қўлга киритди.

Ўзбекистонимиз байроғини баланд кўтараётган спортчиларимизга куч-ғайрат ва зафарлар ёр бўлсин!”

@bahodirahmedoff
4.7K views10:12
Ochish/sharhlash
2023-05-09 10:31:30 Бугун телевизион премьераси ҳам бўлади, дейишяпти. Қайси телеканалларда бўлишини қуйида ёзиб қолдираман:

“Ўзбекистон” телеканали соат 18.50да

“Ёшлар” телеканали соат 19.30да

“Тошкент”, "Маданият ва маърифат", "Дунё бўйлаб", “Маҳалла”, "Ўзбекистон тарихи", “Кинотеатр”, "Ренессанс" телеканалларида соат 19.00да

"Дастурхон" ва "БизТВ" телеканалларида соат 20.00да

"Зўр" ТВ соат 22.00да
"Севимли" ТВ соат 22.30да
"МY5" ТВ соат 22.45да

@bahodirahmedoff
5.2K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-05-09 08:27:23
Кеча мана шу фильмнинг премьераси бўлди

Байрам муносабати билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ўзбек қизи" деган янги фильмнинг илк катта премераси ўтказилди.

Фильм ўзбек снайпер қизининг урушдаги жасорати ҳақида. Фильм ҳақида дўстим Нурбек Алимов ёзган аннотацияни ўқидим:
“Фильм динамикаси довольно таки крутой. Зерикмайсан, экшонлар бўлса жуда сифатли ишланган. Залдаги томошабинларнинг қарсак ва хайқириқларидан ҳам билса бўлади буни. Чунки улар премьера бошида, тадбир қисмида жуда эриниб қарсак чалишаётганди, қарсак сўраволинятоди. Аммо фильмда жуда кўп табиий қарсаклар бўлди у ёки бу эпизодга нисбатан. Фильм томошабинни напреженияда ушлаб тура олади.

Фильмда режиссёр ота оналаримизнинг болаликдаги севимли фильми бўлмиш "Ҳур қизлар" картинасига ҳам отсилка бериб, дань уважение кўрсатгандай назаримда”.

Эндиям кўрмасак бўлмайдур!
5.1K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-05-09 07:46:19 Бугун 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Куннинг маъноси шу: ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрига етиш. Катта-ю кичикни йўқлаб қўйинг!

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  04:46
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:53:56 Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот тарқатган шахсга ҳукм ўқилди

Иш ҳужжатларига кўра, Ж. У. га тегишли бўлган iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда Ж. У. нинг фойдаланувида бўлган телефон рақамига очилган Telegram профили ёрдамида ўзбек тилидаги “Шаҳид бўлиб кетсак рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 нафар аъзоси бўлган “Alhamdulillah.” номли гуруҳга тарқатганлиги аниқланган. Шу боис Ж. У. га тегишли бўлган iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ИР-1719-сонли хулосасида тақдим этилган материалдаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги қайд этилган.

Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукмига кўра Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти - тугалланмаган олий) га Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Олий суд

@bahodirahmedoff
5.7K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:19:44 Педагогика ОТМларида сиртқи таълимлар

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг қайси йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича қабул амалга оширилади ва тартиби қандай?
                                                                         
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида қуйидагича белгиланган:                                                                 

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига ушбу кўрсатилган 14 йўналишдан бошқа йўналишларга сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга фақатгина таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Адаштирмаслик керак                                                                              

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

@bahodirahmedoff
5.1K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2023-05-08 13:17:28
Сиз кутган мутахассис иштирокида – сиз кутган семинар!

2023 йил 13 май – шанба куни ҳозирги кундаги Ўзбекистоннинг энг топ адвокатлардан бири Абдумалик Абдуллаев иштирокида "жиноят ишларида муваффаққият қозонишнинг алоҳида (ва нозик) жиҳатлари" мавзусида семинар ташкил қиляпмиз.

Бу семинарда нафақат юрист ва адвокатлар, балки бу соҳага қизиққан исталган шахслар иштирок этиши мумкин.

Шошилинг ва ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг, чунки жойлар сони чекланган.

90-109-00-18, 94-630-31-11

Телеграм @mirzobek_10
3.9K views10:17
Ochish/sharhlash
2023-05-08 12:49:59 Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

@bahodirahmedoff
5.5K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-05-08 11:54:25
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев

Президент шунингдек "жамиятда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўймаймиз" дея таъкидлади.

@bahodirahmedoff
5.2K views08:54
Ochish/sharhlash
2023-05-08 11:18:44 Президентлик сайлови муддатидан олдин ўтказилади

Шавкат Мирзиёев:
“Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан, янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда”.

@bahodirahmedoff
5.3K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash