2021-01-31 15:47:16
"
Британиялик меҳмон" ёхуд н
иқоб тақмаганга ҳалиям жарима!
Кўпчилик кўчаларда маска тақмай юрган эди. Бунга COVID-19 бўйича коллектив иммунитет пайдо бўлгани, коронавирус масаласи кун тартибидан чиққани, одамлар буни жиддий қабул қилмай кўйгани сабаб бўлгандур. Бироқ куни кеча кириб келган "британча штамм" бир ҳуқуқшунос ўлароқ қўлимга тутқазди қалам :
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун 39-моддасида: "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади" дея белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига биноан
"Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".
Кўпчилик ниқоб тақмаганларга ИИБ 1 минималка жарима солади. Аслида бунинг миқдори кодекс бўйича 5 бараваргача! Эҳтиёт бўлинг, кайфияти ёмонроқ ходимнинг қўлига тушиб қолманг яна. Шунингдек, "британиялик меҳмон" бор.
Ниқоб тақинг ва болаларни эҳтиёт қилинг!
Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
9.6K viewsedited 12:47