Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.49K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2024-05-06 09:55:33 Шоҳжаҳон Жўраев Шерали Жўраевни судга бергани ҳақида ёзгандик. Ушбу иш бўйича ҳал қилув қарори эканлигини айтмоқда адвокат Бехзод Ғаниев.

Шерали Жўраев судга келмаган экан.

Уй-жой кодекси 32-моддасига асосан уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

@bahodirahmedoff
6.8K viewsedited  06:55
Ochish/sharhlash
2024-05-05 16:06:10
Шоҳжаҳон Жўраев Шерали Жўраевни судга берган экан. Даъво уйга киритиш билан боғлиқ низо. Суднинг ҳал қилув қарори 2022 йил сентябр ойида қабул қилинган.

Иш ҳужжатларига кўра даъво қаноатлантирилган ва апелляция бўлмаган.

Бундай кейслар жамоатчиликка жуда зарур. Аслида бошқа минглаб одамларнинг ҳаётида учраши мумкин бўлган суд прецедентлари машҳур сиёсатчилар, спортчилар ва селебритилар юзи орқали жамоатчиликка қонунчиликлар янада очилиб боради. Биз Шоҳжаҳон Жўраев ютиб чиқишига асос бўлган Уй-жой кодекси 32-моддаси ҳақида озмунча ёздикми? Лекин одамларга бу норма етиб боргани йўқ.

Аммо қанча маълумот берувчи постлар қилмайлик, бир санъаткор буни етказишда каттароқ "хизмат қилиб" қўяди

@bahodirahmedoff
8.4K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash
2023-06-13 14:50:49
Ногиронлиги бўлган шахсларга ОТМларга киришда қандай имтиёзлар бор?

#abituriyent2023

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига киришда ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул квоталари ажратилади.

Ушбу квоталар олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимида тақсимланади. Ногиронлиги бўлган шахслар мазкур квоталар доирасида танловда иштирок этади.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловдан озод этилади.

Манба

Бизнинг каналлар
Telegram Youtube Instagram
3.2K views11:50
Ochish/sharhlash
2023-06-13 11:10:51
Грузияда Ўзбекистон номери билан автомобил бемалол ҳайдаб юриш мумкин. Лекин…

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

Бизнинг каналлар
Telegram Youtube Instagram
3.6K views08:10
Ochish/sharhlash
2023-06-13 09:53:30
Грузияда алкогол ичган ҳолда машина ҳайдаш мумкин экан. Фақат…. деган жойи бор экан.

Инстаграмда ҳам видеоларни кузатинг

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks
4.0K viewsedited  06:53
Ochish/sharhlash
2023-06-12 18:48:57
3-пунктдаги фуқаролик суд иши қизиқ туюлди. Суд жадвалларига қаралса, Пётр Каримов (даъвогар) ва Татьяна Каримова (жавобгар) ворислик ҳуқуқи масаласида судлашмоқда экан.

Ҳуқуқий давлатларда барча низолар судда ҳал қилинади. Олий суд шаффофлигига гап йўқ.

Бизнинг каналлар
Telegram Youtube Instagram
6.4K views15:48
Ochish/sharhlash
2023-06-12 15:11:51
Россия ва Украина ўртасидаги асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Русларга асир тушган 95 украин аскарлари ватанига қайтибди.

Президент Зеленский “бизнинг йигитлар, бизнинг жангчилар қайтди. Биз ўзимизникиларни ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз” деб айтган Украина давлат раҳбари.

Бизнинг каналлар
Telegram Youtube Instagram
4.8K views12:11
Ochish/sharhlash
2023-06-11 19:01:04Вардзия мени ростдан ҳайрон қолдирди. Айтайлик, Уплисцихе унчалик зўр сақланмаган ва балки эскилиги учун соддароқ тузилишга эга эди; Ахалцихе эса реконструкция. Вардзия эса жуда зўр сақланган ва миқёси билан одамни лол қолдиради.

Бу комплекс XII-XIII асрларда машҳур гуржи маликаси Тамара ва унинг отаси Георгий III даврида қурилган. Унда черков бинолари жойлашган, шу билан бирга, у қўрғон вазифасини бажариб, Эрон ва Салжуқийлар билан чегарада жойлашган ва уларнинг ҳужумларидан мудофаага мўлжалланган. Аммо XIII асрдаги зилзила оқибатида қоянинг катта қисми ажралиб, Кура дарёсига тушиб кетган, кўп уйларнинг олди очилиб қолиб, бугунги кўринишга келган. Бунинг натижасида Вардзия қўрғон сифатида аҳамиятини йўқотиб, бундан буёғи фақат черков сифатида фаолият юритган.

Грузияда қоялар ичини ўйиб, қўрғон ва шаҳарлар яратиш анъанаси жуда ноёб ёдгорликлар сақланиб қолишига сабаб бўлган. Вардзияга чиқиб айлансангиз, тарих руҳини ҳис қиласиз: эски одамлар тор йўлаклардан ўтиб, тикка зиналардан чиқиб, сунъий ғорларда турмуш кечирганини, қаерда хумларда озиқ-овқат сақлаганини, қаерда овқатланиб, қаерда ётганини кўрасиз. Қолаверса, тоғда ўйиб қурилган уйларда ўтирсангиз, қаршингизда гўзал манзара очилади: қаршидаги ям-яшил тоғлар, Кура дарёси, салқин ҳаво, енгил ёмғир – булар одамга шоирона кайфият бағишлайди. Шунга бўлса керак, Грузияда, кўп христиан ўлкаларида бўлганидек, маданий ҳаёт черковларда яхши ривожланган, ёзма мерос сақланган.

@AsanovEldar
1.5K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-06-11 18:05:35
Вардзия тоғ шаҳри. Туркиядан тахминан 20 км узоқликда экан. Шаҳар XII-XIII асрларда Георгий III нинг қизи Тамара томонидан бунёд этилган ва грузинларнинг қайғули хотиралари муҳрланган жой экан.

Бу мажмуада зиналар, монастирлар, қалъалар, кутубхона ва ҳаттоки дорихоналар бўлган. Бу жой душмандан яшириниш, қўшин тўплаш учун хизмат қилган.

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

@bahodirahmedoff
2.3K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:10:37 Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси

Реклама тўғрисидаги қонуннинг 34-моддасига биноан:

дори воситасини ножўя таъсирлар мавжуд эмаслиги жиҳатидан ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этмаслиги;
дори воситасининг таркибига, келиб чиқишига, янгилигига ёки патентланганлигига нисбатан янглишишларга олиб келмаслиги;
дори воситаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча, косметик маҳсулот ёки гигиена воситаси ёхуд бошқа ҳар қандай турдаги товар эканлигини таъкидламаслиги;
реклама таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўймаслиги;
мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги тасдиқни ўз ичига олмаслиги;
инсон саломатлиги дори воситасини қабул қилмаслик оқибатида ёмонлашиши мумкинлигини уқтирмаслиги керак.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.

Дори воситаларининг рекламаси соҳасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.

#norma

Бизнинг каналлар
Telegram Youtube Instagram
3.4K views05:10
Ochish/sharhlash