Get Mystery Box with random crypto!

Bagdod_city | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi bagdod_city — Bagdod_city | Rasmiy kanal B
Telegram kanalining logotibi bagdod_city — Bagdod_city | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @bagdod_city
Toifalar: Ko‘ngilchak , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 160
Kanalning ta’rifi

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн»
https://www.facebook.com даги саҳифамиз ҳам бор.
Сиз янгилик, воқеа-ходисаларни гувоҳимисиз. @ziyoista ёки 998916886045 рақамига боғланинг. "Сафимиз кенглиги манфаатлар тенглигидан даракдир"

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-02 06:18:01
Хайрли тонг азиз тумандошлар.

Азизларим! Эрта тонгда яхши кайфият ила уйғонган одамнинг куни яхши ўтади.

Азиз Дўстим ! Енгил-елпи нарсалар учун сиқилманг, бугун яшанг, чунки кеча энди йўқ, эртага ёки бўлади ёки йўқ, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор ва улар сизники билан тўғри келмаслиги мумкин...

Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат, Дийдор , Муҳаббат, қолгани эса.. барчаси Шуҳратпарастлик...

Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...

Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим шуни ёдда тутинг-ки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.
Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.

Бизни кузатиб боринг !!!
Обуна булинг @Bagdod_City
84 views03:18
Ochish/sharhlash
2021-02-02 00:57:02 ЯНГИ НАРСАнинг ҲАММАСИ ҳам ТАРАҚҚИЁТМИ!?("Пачағи" чиқиб кетаётган жиҳатимиз ҳақида) Тиниб тинчимаган одамларееей! Ҳўрозқанд чет элники деса ётволиб ялашадия... Олдинлари сотиб олинишида оппоқ, аммо айвонда осиғлиқ туравериб сарғайиб кетган радио бўларди. Мурватида тиқилган сими ёки омбири билан бирга кўчада "Т" антеннаси бўлган телевизор бўларди. Ёки "патнис"лар тикка қилиб қўйилган докчага ёзиб қўйиладиган каааатта-катта газеталар бўларди. Шкафда 20 йил ҳам тураверадиган журналлар бўларди. Мана шулар эди Оммавий Ахборот Воситалари!!! Янги замон келди, ОАВ турларига интернет журналистикаси муносиб тарзда қўшилди. Ростанам зўр нарса! Бутун олам янгилигини "момент" билиб оласиз. Рақобатда ҳамма турдаги рақибларини енгди у. Ҳамма қизиқди, ҳамма лол қолди... Лекин самимиятни пачағини чиқарворди бу қурғур... Сарғайган радиода ҳам, пишшиллайдиган оқ-қора телевизордаям, оҳакланган докча безаги бўлмиш газетадаям одам табини хира қиладиган нарса кўрмасдик. Соғинади ўша даврни одам. Аммо рост маънода замонга муносиб эканки, шу интернет дегани, тезда кирволди жамиятга. Энди уни ҳеч ким ҳайдаб чиқаришга на кучи етади ва на хоҳиши. Алам қиладигани уни ичида пайдо бўлиб бораётган илмоқчалар: Биттасининг номи "Тик-ток" миш... Хоҳлаганини қилса бўлаверади экан унда. Кеча биттаси "жаҳондаги энг катта сийна" ни ушлаб кўриб, голландия сигириникига солиштиряпти. Австриялик у аёл эса ниманидир ғолибидек ҳурсанд. "Тик-ток"ер эса эмчакшунос олимдек иккисининг вазнини солиштиряпти, бу хол ўзбекларда ундан баттар бўлиб улгурди- Бирини ток уриб ўлдирди, бири поезд билан ҳазиллашди. Яна бир инсон эса каааатта гавдасига ярашмайдиган аёллар қилиғи билан оввора. Тахминан 120 килоли эркак киндигини очволиб чилдирма қилиб чаппиллатиб чаляпти. Бу "тик-тўк" эмас шу сўзнинг тескари ўқилишига мос эркак. Яна бир бало "Ютуб" деганлари бўлди. Қай маънода бало?-Буни биласиз! Ютубга кирганингизда тасаввур қилинг янги видеоларни номлари турибди(Тахминий): 1)"Икки карра жаҳон чемпиони" 2)"Хавфсизлик камарлари тайёрланиши" 3)"Асалхоней душда прямой мухлислари билан" 4)"Боксчиларимиздан 6таси олимпиадага чиқди" -Ана энди виждонан олиб қарасангиз ҳам, деярли ёшу қари биринчи қай бирига қизиқади!? Жаҳон чемпиони бўлса нима қипти? Ҳавфсизлик камари нимадан тайёрланса тайёрланавермайдими? Боксчиларимизни телевизорда кўраверамизда... Тўғрими? Хуллас, ҳеч ким йўқлигида кўрволишимиз керак. Яна тартиби йўқ бу интернетда ҳамма хоҳлаганича ёзиши унданда даҳшатли! Саводсизликнинг эээээнг катта манбаи бўлди лаънати нет! Влог эгалари ўйлабам ўтирмай "дўллр", "фидбўлдаги энг чройли гўл", "чиройлик қиз", "шашилинч хавар" деб ёзиб қўяверади. Корректурагаям, имлогаям "қўйиб қўйишган" улар. Яна ойига 500-1000 "дўллр" ҳақ ҳам олишади кўплари. Замонавий тизимнинг, замонавий кишиси бўлиш учун билимни ҳам унга қўша олсак ана ўшанда атрофнинг ҳам, давлатнинг ҳам ҳурмати ошади шахсга. Ютуб йўналишида ўзини кўрсатаётган кам сонли актив блоггерларимизга тегмайди бу гап. Чунки буни ўқиб ўтириб фикрларимни қўллашади улар. Аммо мени каналим бор деб "истаганини вангиллайдиган"лар учун "Эплайдиган бўлиб кейин давом эт, ёзувларни тўғрила, тилни ҳам, динни ҳам, миллатни ҳам ерга урма!!! Четдагиларнинг қилган қилиқлари биз учун доимам "мода" бўлавермайди!"-деб баралла айтиш мумкин. Аммо, уларнинг атрофга кулгу бўлмаётгани ёки, масалан, хато ёзувлар устидан кулмаётганимиз сабаби эса битта- 30миллиондан ортиқроқ ёзув саводсизлари бор Ўзбекистонда. Энг кўп ишлатиладиган сўзларни ёзишни билмайдиганлар қанча!? "Раҳмат"ми," "раҳмад"ми, "рахмат"ми, "рахмад"ми- қай бири тўғри, ўйлабам кўрмаймиз. "Хоп", "хоб", "хўб", "хўп", "ҳоп", "ҳоб", "ҳўп", "ҳўб"-булардан истаганимизни ёзиб кетаверамиз. . Бир танишим, ёши кап-катта, ўзини фамилиясини "Халилоф"- деб ёзганда, тамом бўлдим. Бу эса жуда катта бефарқлик "меваси". Яхши инсон кўп юртимизда, лекин яхши инсон дегани саводли деганимас, афсус... Воҳиджон Ғаниев, журналист
94 viewsedited  21:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 20:22:01
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовида иштирок этадиганлар сони оширилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг учинчи синов босқичлари давом этаётганини ва тадқиқотда аввал хабар берилганидек 5 минг нафар кўнгилли эмас, балки 9 минг нафар кўнгилли иштирок этишини маълум қилди.

Бизни Кузатиб Боринг !!!
@Bagdod_City обуна булинг.
101 views17:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:21:01
Бугундан 10%га қимматлаган йўл ҳаракатига оид айрим жарималарнинг миқдорлари.

Бизни Кузатиб Боринг !!!
@Bagdod_City телеграм канали.
106 views16:21
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:50:09
ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Бағдод тумани Самандарак қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Д-159 мм. ўлчамли ерусти газ қувурида авария ҳолатлари юзага келгани сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2021 йил 2 февраль куни соат 09:00 дан 15:00 га қадар истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилади.

Жумладан,
1. “Саховат” МФЙ
2. “Пахтаобод” МФЙ
3. “Чўринди” МФЙ
4. “Самандарак” МФЙ
5. “Ўзбекистон” МФЙ
6. “Дўстлик” МФЙ
7. Муқумий МФЙ
8. “Иттифоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилишида вақтинча узилиш бўлади.

Фуқаролар зарурий эҳтиёт чораларини кўришлари лозимлигини билдирамиз ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Бағдодтумангаз бўлими маъмурияти.

@bagdod_tumani_axborot_xizmati
86 views15:50
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:20:11
Шавкат Мирзиёев топшириғи билан таниқли спортчилар мактабларга бириктирилади

«Жорий йилда 4 мингдан ортиқ мактабда 20 мингта спорт тўгараги йўлга қўйилиб, 520 минг нафар ўқувчи қамраб олинади. Масъул вазирлик раҳбарлари вилоят ҳокимлари билан бирга 1 мартдан бошлаб, спорт федерацияларини, олимпия, жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионларини республика бўйича мингта мактабга бириктириши, ёшларни профессионал спортга жалб қилиш бўйича маҳорат сабоқларини йўлга қўйишлари керак. Ёшлар қалбида спорт турларига қизиқиш уйғотиш, уларни баркамол авлод қилиб тарбиялашимиз зарур», — деган президент.

Бизни Кузатинг @Bagdod_City
94 views15:20
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:02:01
30 кишилик тўйларни карантиндан сўнг ҳам давом эттирилишига қандай қарайсиз?

@Bagdod_City обуна булинг.
94 views15:02
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:19:02
Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов бугун, 1 февраль кунги иш режасига мувофиқ, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида таълим сифатини ошириш, ўқув биноларининг қишки мавсумда меъёрий иситилишини таъминлаш юзасидан ўрганиш олиб борди.

Давлат дастури асосида таъмирланган ва янги ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилган ушбу мактабга янги ўқув жиҳозлари, замонавий мебеллар жамланмаси келтирилди. Ҳозирда уларни тиклаш ва жойлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими бошланғич ва юқори синфларда таълим сифатини ошириш бўйича масъуллар билан учрашиб, ўз тавсияларини берди. Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, келгусида уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича суҳбатлашди.
78 views14:19
Ochish/sharhlash