Get Mystery Box with random crypto!

Bagdod_city | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi bagdod_city — Bagdod_city | Rasmiy kanal B
Telegram kanalining logotibi bagdod_city — Bagdod_city | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @bagdod_city
Toifalar: Ko‘ngilchak , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 160
Kanalning ta’rifi

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн»
https://www.facebook.com даги саҳифамиз ҳам бор.
Сиз янгилик, воқеа-ходисаларни гувоҳимисиз. @ziyoista ёки 998916886045 рақамига боғланинг. "Сафимиз кенглиги манфаатлар тенглигидан даракдир"

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-25 18:50:34
Oilangizni asrang
95 views15:50
Ochish/sharhlash
2022-08-24 22:44:35
Йўқ, бу сиз ўйлаган нарса эмас.
Бу - шунчаки Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган, С гепатити бўйича тестдан ўтишни тарғиб қилувчи ижтимоий #риклом.
Агар бошқача тушунган бўлсангиз, айб ўзингизда - сизнинг хаёлингиз бузуқ.
#АнаБўлмаса!

Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг:
https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO
162 views19:44
Ochish/sharhlash
2022-08-24 22:38:33 Аччиққина #мулоҳаза:
Қурбақани қайноқ сувли идишга ташласангиз, бир сакраб чиқиб кетади. Агар уни совуқ сувга ташлаб, секи-и-н иситишни бошласангиз, қурбақа ҳеч нарсани сезмайди ва провардида, бир соатда пишади.
Аҳволимизга қарасам, совуқ сувга ташланган ўша қурбақага ўхшаб бораётгандек. Тагимиздаги “олов” – ажриқдек илдиз отиб кетган Коррупция, томири янтоқдек “сув”га етган Монополия, ўргамчик тўридек қоплаб олган Маддоҳизм... Сезяпсизми, бу “олов”да ўзи “қайнай” бошладик. Тест синовларидаги ярим миллион абитуриентнинг билим кўрсатгичи сизни безовта қилмаяптими? Айримлар натижанинг бу қадар аянчли кўрнишини саволларнинг қийинлигига, шароитга боғламоқда. Бўлмаган гап! Болаларимизнинг савияси, саводхонлиги ўзи шу! Бу ярим миллион қаёққа боради энди?
Ҳеч бир замон ва маконда халқ омматан саводхон бўлмайди, албатта. Аммо бу қадар саводсиз ҳам бўлмайди. Бу жуда таҳликали, хартарли! Натижалар аллақачон кўринган. Ўтган ҳафталарнинг бирида Тошкентда 18 яшар бола ўз онасини ўлдириб ташади. Қашқадарёда бир тўда 18 яшарликлар тенгдошларидан бирини ўртага олиб, ўриб ўлдирди. Бухорода 18 яшар қиз туғиб, боласини ҳожатхонага ташлаб юборди. Мана, “ярим миллион”нинг натижалари!
Саводхонлик масаласида оммавий сафарбарлик эълон қилиш вақти келди. Ҳар ҳафтада битта янги институт очиш шарт эмас. Буларга кетаётган маблағ, эътибор, куч ташқаридан мутахассис ёллашга ва талабаларни нуфузли хориж университетларига жўнатишга қаратилиши лозим. Ҳар йили қаердаги Маънавият марказларига, телерадиокомпанияларга, кинокомпанияларга ажратиладиган миллиард-миллиард пулга ривожланган мамлакатлардан ўн минглаб кадрлар ёллаш ёки минглаб талабаларнинг хорижда ўқишига имкон яратиш мумкин.
Бу сафарбарлик фақат давлат бюджети ҳисобидан эмас, ўзини шу миллатга, шу ватанга дахлдор санаган катта-катта ишлаб чиқарувчи корхоналар, компаниялар, банклар жалб қилиниши керак.
Бир пайтлар жадид боболаримиз “Кўмак” деган бир уюшма тузиб, 70 нафар болани Германияга ўқишга юборади. Ўша пайтда Германияда Россиядан ўн минг, Япониядан тўрт минг, Туркиядан уч минг талаба таҳсил олар экан. Биздан бор-йўғи 70 та талаба жўнатилиб, кейинчалик бу шўрликларни ҳам коммунистлар “чет элнинг жосуси”, деб битта қўймай отиб ташлаган.
Хуллас, учинчи Ренессанс, Янги Ўзбекистон, туб ислоҳотлар... деб ўзимизни-ўзимиз овутиб юравермайлик. “Твиттер”нинг блокдан чиқиши ҳам, қаердадир “Ягона дарча”нинг очилиши ҳам Янги Ўзбекистоннинг “туб ислоҳоти” бўлиб кетавермасин! Бўлиши керак бўлган ишлар булар! Кўприк қуриш, йўлни тўғрилаш, Сити барпо этиш ислоҳот эмас. Аммо 90 та саволнинг 20 тасига тўғри жавоб беролмаётган анави “ярим миллион” аниқ ислоҳот! Агар шу “ярим миллон” тўғри бўлса, ҳаммамиз “Ахборот”га қўшилиб, учинчи Ренессансни куйлаймиз! Унда ярашади! Унгача “аллалаш”ни бас қилинглар!
Алишер Назар ФБ-профилидан
93 views19:38
Ochish/sharhlash
2022-08-24 22:10:30 Channel photo updated
19:10
Ochish/sharhlash
2022-08-24 21:05:53 Борингда дўстман деб кўкрак керганлар,
Йўғингда қаторда санамайдилар.
Кеча соямга ҳам салом берганлар
Энди улар бизни танимайдилар

Кеча номим сотмай битмасди иши
Исмим эслолмади бугун шу киши
Яна ортиқчадир қилган миш-миши
Энди улар бизни танимайдилар

Ҳар дам висолимга эди ташналар
Ҳозир ким билан у баланд пошналар
Нимадан наф чиқса шунга ташналар
Энди улар бизни танимайдилар

Танимай гоҳида яратганини
Танишар барча ном таратганини
Кўрмайин қўлига қаратганини
Энди улар бизни танимайлилар

Йўқликка ҳам энди куйинмай қўйдим
Тўқликка ҳам сира суюнмай қўйдим
Танилишга кўп ҳам урунмай қўйдим
Энди улар бизни танимайдилар
91 views18:05
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:06:25
Мусулмон инсон билиши шарт ЖАНОЗА намози ва дуоси:

“Аллоҳуммағфир лиҳаййина ва маййитина ва шааҳидина ва ғоибина ва соғирина ва кабийрина ва закарина ва унсана. Аллоҳумма ман аҳяйтаҳу минна фаъаҳйиҳи алал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман“.
103 views14:06
Ochish/sharhlash
2022-08-23 03:54:59 Эҳтимол ўзимни бахтли этарман,
Яшамоқ шартидан тополсам маъни.
Умримдан энг сўнгги кунга қадар ман,
Дилини оғритмай бирор кимсани.
Аллоҳим, сабабчи қилмагин сира,
Мени, кимларнингдир кўзда ёшига.
Ҳеч кимнинг кўнглини қилмайин ҳира,
Ташвиш келтирмайин зинҳор бошига.
Билиб-билмай қилган гуноҳларим жам,
Хатойим англатар сочдаги қорим.
Менга қўшиб дўст-у душманимнинг ҳам,
Гуноҳин авф этгин Парвардигорим.
114 views00:54
Ochish/sharhlash
2022-08-22 17:56:47
Бу Нью-Йорк метроси. Ғижжакчи (Скрипкачи) ўз созида 45 дақиқа давомида куй чалди. Бир-икки қарсакдан ташқари, у бор- йўғи 25-30 доллар чой-чақа тўплади.
Аслида бу скрипкачи дунёдаги энг яхши мусиқачилардан бири саналган Жошуа Белл эди.
Ушбу метрода Жошуа ғижжак (скрипка) учун ёзилган 3,5 миллион долларлик энг мураккаб асарлардан бирини ижро этди.
Метрода ғижжак чалишидан икки кун олдин Жошуа Белл Бостон театрида чиқиш қилди ва ҳар бир ўриндиқлар учун чипта нархи ўртача 100 доллар атрофида бўлди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ғайриоддий нарса оддий муҳитда порламайди ва кўпинча эътибордан четда қолади ва ҳатто паст баҳоланади.
Сен мукаммал бўлишинг мумкин, лекин агар сенга муносиб баҳо беришмаса, хотиржамликни йўқотма ва ўзингга тегишли бўлган тарафга, истеъдодинг қадрланадиган, керакли бўладиган жойга ҳаракатланишда давом эт.
114 views14:56
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:53:47 Умуман, савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларимизни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келадиган муаммо ҳам ечилади, яъни савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади (Жиноят кодексининг 189-моддаси).


@bagdod_city
110 views10:53
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:53:25
Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.

Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги керак.


@bagdod_city
107 views10:53
Ochish/sharhlash