Get Mystery Box with random crypto!

Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов бугун, 1 февраль кунги иш | Bagdod_city | Rasmiy kanal

Бағдод тумани ҳокими Алибек Турсунов бугун, 1 февраль кунги иш режасига мувофиқ, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида таълим сифатини ошириш, ўқув биноларининг қишки мавсумда меъёрий иситилишини таъминлаш юзасидан ўрганиш олиб борди.

Давлат дастури асосида таъмирланган ва янги ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилган ушбу мактабга янги ўқув жиҳозлари, замонавий мебеллар жамланмаси келтирилди. Ҳозирда уларни тиклаш ва жойлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими бошланғич ва юқори синфларда таълим сифатини ошириш бўйича масъуллар билан учрашиб, ўз тавсияларини берди. Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, келгусида уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича суҳбатлашди.