Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ НАРСАнинг ҲАММАСИ ҳам ТАРАҚҚИЁТМИ!?('Пачағи' чиқиб кетаё | Bagdod_city | Rasmiy kanal

ЯНГИ НАРСАнинг ҲАММАСИ ҳам ТАРАҚҚИЁТМИ!?("Пачағи" чиқиб кетаётган жиҳатимиз ҳақида) Тиниб тинчимаган одамларееей! Ҳўрозқанд чет элники деса ётволиб ялашадия... Олдинлари сотиб олинишида оппоқ, аммо айвонда осиғлиқ туравериб сарғайиб кетган радио бўларди. Мурватида тиқилган сими ёки омбири билан бирга кўчада "Т" антеннаси бўлган телевизор бўларди. Ёки "патнис"лар тикка қилиб қўйилган докчага ёзиб қўйиладиган каааатта-катта газеталар бўларди. Шкафда 20 йил ҳам тураверадиган журналлар бўларди. Мана шулар эди Оммавий Ахборот Воситалари!!! Янги замон келди, ОАВ турларига интернет журналистикаси муносиб тарзда қўшилди. Ростанам зўр нарса! Бутун олам янгилигини "момент" билиб оласиз. Рақобатда ҳамма турдаги рақибларини енгди у. Ҳамма қизиқди, ҳамма лол қолди... Лекин самимиятни пачағини чиқарворди бу қурғур... Сарғайган радиода ҳам, пишшиллайдиган оқ-қора телевизордаям, оҳакланган докча безаги бўлмиш газетадаям одам табини хира қиладиган нарса кўрмасдик. Соғинади ўша даврни одам. Аммо рост маънода замонга муносиб эканки, шу интернет дегани, тезда кирволди жамиятга. Энди уни ҳеч ким ҳайдаб чиқаришга на кучи етади ва на хоҳиши. Алам қиладигани уни ичида пайдо бўлиб бораётган илмоқчалар: Биттасининг номи "Тик-ток" миш... Хоҳлаганини қилса бўлаверади экан унда. Кеча биттаси "жаҳондаги энг катта сийна" ни ушлаб кўриб, голландия сигириникига солиштиряпти. Австриялик у аёл эса ниманидир ғолибидек ҳурсанд. "Тик-ток"ер эса эмчакшунос олимдек иккисининг вазнини солиштиряпти, бу хол ўзбекларда ундан баттар бўлиб улгурди- Бирини ток уриб ўлдирди, бири поезд билан ҳазиллашди. Яна бир инсон эса каааатта гавдасига ярашмайдиган аёллар қилиғи билан оввора. Тахминан 120 килоли эркак киндигини очволиб чилдирма қилиб чаппиллатиб чаляпти. Бу "тик-тўк" эмас шу сўзнинг тескари ўқилишига мос эркак. Яна бир бало "Ютуб" деганлари бўлди. Қай маънода бало?-Буни биласиз! Ютубга кирганингизда тасаввур қилинг янги видеоларни номлари турибди(Тахминий): 1)"Икки карра жаҳон чемпиони" 2)"Хавфсизлик камарлари тайёрланиши" 3)"Асалхоней душда прямой мухлислари билан" 4)"Боксчиларимиздан 6таси олимпиадага чиқди" -Ана энди виждонан олиб қарасангиз ҳам, деярли ёшу қари биринчи қай бирига қизиқади!? Жаҳон чемпиони бўлса нима қипти? Ҳавфсизлик камари нимадан тайёрланса тайёрланавермайдими? Боксчиларимизни телевизорда кўраверамизда... Тўғрими? Хуллас, ҳеч ким йўқлигида кўрволишимиз керак. Яна тартиби йўқ бу интернетда ҳамма хоҳлаганича ёзиши унданда даҳшатли! Саводсизликнинг эээээнг катта манбаи бўлди лаънати нет! Влог эгалари ўйлабам ўтирмай "дўллр", "фидбўлдаги энг чройли гўл", "чиройлик қиз", "шашилинч хавар" деб ёзиб қўяверади. Корректурагаям, имлогаям "қўйиб қўйишган" улар. Яна ойига 500-1000 "дўллр" ҳақ ҳам олишади кўплари. Замонавий тизимнинг, замонавий кишиси бўлиш учун билимни ҳам унга қўша олсак ана ўшанда атрофнинг ҳам, давлатнинг ҳам ҳурмати ошади шахсга. Ютуб йўналишида ўзини кўрсатаётган кам сонли актив блоггерларимизга тегмайди бу гап. Чунки буни ўқиб ўтириб фикрларимни қўллашади улар. Аммо мени каналим бор деб "истаганини вангиллайдиган"лар учун "Эплайдиган бўлиб кейин давом эт, ёзувларни тўғрила, тилни ҳам, динни ҳам, миллатни ҳам ерга урма!!! Четдагиларнинг қилган қилиқлари биз учун доимам "мода" бўлавермайди!"-деб баралла айтиш мумкин. Аммо, уларнинг атрофга кулгу бўлмаётгани ёки, масалан, хато ёзувлар устидан кулмаётганимиз сабаби эса битта- 30миллиондан ортиқроқ ёзув саводсизлари бор Ўзбекистонда. Энг кўп ишлатиладиган сўзларни ёзишни билмайдиганлар қанча!? "Раҳмат"ми," "раҳмад"ми, "рахмат"ми, "рахмад"ми- қай бири тўғри, ўйлабам кўрмаймиз. "Хоп", "хоб", "хўб", "хўп", "ҳоп", "ҳоб", "ҳўп", "ҳўб"-булардан истаганимизни ёзиб кетаверамиз. . Бир танишим, ёши кап-катта, ўзини фамилиясини "Халилоф"- деб ёзганда, тамом бўлдим. Бу эса жуда катта бефарқлик "меваси". Яхши инсон кўп юртимизда, лекин яхши инсон дегани саводли деганимас, афсус... Воҳиджон Ғаниев, журналист