2024-05-16 12:01:01
11666. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умарнинг ҳузурида эдик. У: «Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитналарни зикр қилганларини эшитгансиз?» деди. Одамлар «Биз эшитганмиз», дейишди. У: «Эҳтимол, сизлар кишининг ўз аҳли ва қўшниси борасида фитнага учрашини назарда тутаётгандирсиз?» деди. «Ҳа», дейишди. У: «Буларга намоз, рўза ва садақа каффорат бўлади. Лекин қай бирингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг денгиздек мавж урадиган фитналарни зикр қилганларини эшитгансиз?» деди. Қавм жим бўлиб қолди. Шунда: «Мен», дедим. У: «Сенми? Отангга раҳмат!» деди.
Мен шундай дедим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қалблар худди бўйранинг чўплари каби кетма-кет фитналарга дучор қилинади. Қайси қалб уни сингдирса, унга бир қора нуқта қўйилади. Қайси қалб уни рад қилса, унга бир оқ нуқта қўйилади. Ниҳоят, икки хил қалб пайдо бўлиб қолади: бири оппоқ, силлиқ тош каби бўлиб, унга осмонлару ер тургунча фитна зарар қилмайди. Бошқаси эса қорайган, хира, худди тўнкарилган кўзага ўхшайди, ҳавои нафсига сингдирилганидан бошқа на яхшиликни билади, на ёмонликдан қайтмайди».
Мен унга яна: «Сиз билан унинг орасида бир ёпиқ эшик борки, унинг синдирилиши яқиндир», деб айтдим. Умар: «Ҳой, тушмагур! У синдириладими? Очилса, балки қайта ёпилармиди», деди. «Йўқ, у синдирилади», дедим. Мен унга бу эшикнинг бир одам эканини, у ўлдирилиши ёки ўлишини ҳам айтдим. Бу хато бўлиши мумкин бўлмаган гап эди».*
(Ровий) Абу Холид айтади: «Саъдга: «Эй Абу Молик, «асваду мурбааддан» нима?» десам, «Қоранинг ичидаги оппоқ», деди. «Ал-кувзу мужаххиян» нима?» дедим. «Тўнкарилган», деди».
Имом Муслим ривояти
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
6.8K views09:01