Get Mystery Box with random crypto!

arabic.uz (hikmatlar)

Telegram kanalining logotibi arabicuz — arabic.uz (hikmatlar) A
Telegram kanalining logotibi arabicuz — arabic.uz (hikmatlar)
Kanal manzili: @arabicuz
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 34.36K
Kanalning ta’rifi

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-01-07 12:01:58
11281. Қани чирой, қани ранг-рўй, қани обрў насаб?
Қани тил ва забонлар, қани ҳашамат, қани амал ва мансаб?
Қани бойликлар, қани хазинадаги мол-дунёлар?
Қани такаббур, қани кўнгилхушлигу дўмбиралар?
Қани сурмаланган кўзлар, улар қолдими?
Қани сакраб юрадиган қад-қоматлар?
Тун ғариб қолдирувчи ҳодисалари билан келгач,
Раҳмонга тақво қилишдан бошқа нарса йўқдир ечим бўлишга.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
16.0K views09:01
Ochish/sharhlash
2024-01-06 18:36:00 Пайғамбарларнинг вафот этган пайтида ёшлари

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. 63 ёш
Ийсо алайҳиссалом 33 ёш
Яҳё алайҳиссалом 40 ёш
Лут алайҳиссалом 80 ёш
Айюб алайҳиссалом 93 ёш
Довуд алайҳиссалом 100 ёш
Мусо алайҳиссалом 120 ёш
Ҳорун алайҳиссалом 120 ёш
Юсуф алайҳиссалом 120 ёш
Нуҳ алайҳиссалом 1450 ёш (баъзи манбаларда 950 ёш)
Ҳуд алайҳиссалом 150 ёш (б.м. 464 ёш)
Исҳоқ алайҳиссалом 160 ёш
Иброҳим алайҳиссалом 200 ёш (б.м. 175 ёш)
Солиҳ алайҳиссалом 270 ёш
Идрис алайҳиссалом 365 ёш (б.м. 865 ёш)
Одам алайҳиссалом 1000 ёш (б.м. 930 ёш)
Яъқуб алайҳиссалом 147 ёш
Исмоил алайҳиссалом 137 ёш
Йушаъ алайҳиссалом 110 ёш
Шуайб алайҳиссалом 140 ёшга кириб вафот этганлар.

Изоҳ: Анбиёларнинг неча йил умр кўрганлари тўғрисида турли фикрлар, айрим ихтилофлар бор.
Қуръони каримда исми зикр этилган пайғамбарларнинг сони 25 та. Булар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаа, Юнус, Закариё, Яҳё, Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.
Пайғамбарлик вазифаси нуқтаи назаридан ҳамма пайғамбарлар тенгдирлар, ораларида фарқ йўқ. Фазилат жиҳатидангина улар бир-бирларидан ажралиб туришади. Бу жиҳатдан Муҳаммад, Иброҳим, Мусо, Исо, Нуҳ алайҳиссаломлар бошқаларга қараганда устундирлар Буларнинг ҳам ичларида энг фазилатлиси Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаламдирлар. (
siyrat.uz)

Ийсо алайҳиссалом ҳақида қисқача: Ислом ақидаси бўйича қиёмат яқин қолганда Ийсо алайҳиссалом ер юзига қайта тушадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, ичингизга Ибн Марям одил ҳакам бўлиб тушиши яқиндир. Бас, у хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни жорий қилади, молу дунёни тошириб юборганидан уни биров олмай қўяди. Ҳаттоки, бир сажда бутун дунёдан ва ундаги нарсалардан яхши бўлиб қолади”. Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривояти.

@arabicuz
13.1K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash
2023-12-17 12:01:01 11218. Ёшинг улғайиб қарияпсан дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг оламимиздан ўзга бир оламдан бўлиб, унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки ҳаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамларингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, барча ерда яхшилик уруғларини эккин. Мўминга роҳат Роббиси билан бўладиган учрашувдадир.
Кўпчилигимиз ушбу иборани хато тушунамиз. (Аллоҳ билан бўладиган) учрашув фақатгина ўлимдан кейин бўлишини шарт этилмайди.
Намоз – лиқо, учрашувдир. Муножот учрашув, зикр учрашув, тафаккур учрашув, садақа учрашув, Қуръони карим тиловати учрашув, йўлиқишдир. Бирру волидайн (ота-онага яхшилик қилиш) учрашув, силаи раҳм (қариндош-уруғлар билан алоқани ушлаш) учрашув ва одамларга таваддуд меҳр-муҳаббат кўрсатиш – буларнинг барчаси Аллоҳга йўлиқишни кўринишларидир. Илм ўқиш учрашув, одамларга одоб ила муомалада бўлиш учрашув ва қиёми лайл, таҳажжуд намози учрашув, касални бориб кўриш учрашув ва мусулмонларнинг ташвишларини аритиш ҳам учрашувдир. Кўрдингизми, Аллоҳга учрашишнинг қанчалаб фурсат, имконлари бор?

“Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин”, Каҳф сураси, 110-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
16.5K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-12-16 13:34:26
عشر أماكن في المسجد الحرام يستجاب فيها الدعاء

ليس على ظهر الأرض بقعة يستجاب فيها الدعاء في عشر مواضع منها إلا البيت الحرام .وهي :
١- في جوف الكعبة
٢- عند الركن اليماني
٣- عند الحجر الأسود
٤- عند الملتزم (المسافة من باب الكعبة إلى الحجر الأسود)
٥- خلف مقام سيدنا إبراهيم
٦- عند حجر سيدنا اسماعيل
٧- عند جبل الصفا
٨- في المسعى بين الصفا والمروة
٩- عند جبل المروة
١٠- عند شرب ماء زمزم


رزقنا الله وإياكم الوقوف فى هذة الأماكن المباركة
اللهم اسقنا من ماء زمزم فى مكة والمدينة قريبا واسقنا من يد رسولنا الكريم شربه هنيئة لا نظمأ بعدها ابدا اللهم ارزقنا وإياكم الحج والعمرة هذا العام وكل مشتاق.


Масжидул ҳаромдаги дуо ижобат бўлувчи 10 та ўрин

Ер юзининг бирон парчасида Масжидул ҳаромдаги каби бир жойнинг ўзида ўнта ери ижобат ўрни бўлган жой йўқдир. Улар :

1. Каъбанинг ёнида.
2. Рукни Ямонийнинг олдида.
3. Ҳажарул асвад (қора тош)нинг олдида.
4. Мултазам олдида. (Каъба эшиги ва Ҳажарул асвад ўртасидаги оралиқ).
5. Мақоми Иброҳим алайҳиссалом ортида.
6. Ҳатим – ҳажари Исмоил алайҳиссалом олдида.
7. Сафо тоғи олдида.
8. Сафо ва Марва ўртасида саъйи вақтида.
9. Марва тоғи олдида.
10. Замзам сувини ичишдан олдин.

Аллоҳ таоло сизу бизга ушбу муборак маконларда туришни насиб этсин!
Аллоҳим, бизга яқин фурсатларда Маккада ва Мадинада замзам сувларидан ичишни насиб эт!
Ҳурматли Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ичган одам кейин асло чанқамайдиган, ёқимли ҳавзи Кавсар сувидан ичишни насиб эт!
Аллоҳим, бизни, сизни ва барча муштоқ турганларни ҳаж ва умра амалларига мувваффақ этсин!

@arabicuz
16.6K views10:34
Ochish/sharhlash
2023-12-13 12:01:06
11207. Салафлардан бирлари айтади: “Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди. Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
16.1K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-12-09 06:00:12
11194. Дуру гавҳар каби насиҳатлар
Аллоҳ билан сидқу садоқат ила алоқада бўл.
Одамлар билан инсоф ила муомалада бўл.
Ўз нафсинг билан талабчан, қатиққўл муомалада бўл.
Фақирлар билан саховатла муомала қил.
Болалар билан раҳм-шафқат ила муомала қил.
Аҳбоб-дўстларингга яхши тавсия, насиҳатда бўл.
Душманларингга ҳалимлик ила муносабатда бўл.
Жоҳил билан (тенг бўлмай) сукут ила муомала қил.
Ниҳояси қандай бўлсада, меҳрибонлигинг ва кўнгилчанлигингдан асло ҳижолат бўлма. У заифлик эмас, қайтанга қувват, қудратдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12.7K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-12-06 06:00:19
11184. Ҳакимдан сўрашди: “Чин дўстингизни қандай билиб оласиз?”. Жавоб берди: “У менинг ташвишларимни кўтаради, ҳолимни сўрайди, камчилигимни тўлдиради, айбу хатоларимни кечиради ва менга Роббимни эслатади”. У зотдан: “Уни қандай мукофотлайсиз?”, дея сўрашди. “Ортидан ҳаққига ғоибона дуо қиламан”, дея жавоб берди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
13.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-12-04 18:02:03 11180. Бир йигит ҳикоя қилади: “(Масжидда) намозни якунлаб чиқаётиб кўзим ногиронлик аравачасидаги ёши улуғ, виқорли бир мўйсафидга тушди. Ходими уни етаклаб борарди. Олдига яқинлашдим ва салом бериб пешонасидан ўпдим ва: “Ҳаққимга дуо қилинг, амаки”, дедим. У мендан: “Отанг борми?”, деб сўради. “Ҳа”, дедим. У яна: “онанг борми?”, деб сўради. “Ҳа”, дедим. У зот ўтган умрнинг изтироб ва ташвишларига тўла юзи ила боқиб табассум қилди ва: “Ундай бўлса, сен катта тижоратчи, савдогар экансан. Тижорат бойликларингни эҳтиёт қил, болам. Менинг болаларим бўлса савдоларини қўлдан чиқаришди, зое қилишди....”, деди. Этим жимирлаб, қалбим титраб кетди. Яна бир карра пешонасидан ўпиб, йўлимга равона бўлдим. Тилимда бўлса: “Тижоратингни эҳтиёт қил, болам, чунки у фойдали савдодир...”, деган сўзларини ғўлдираб борардим.
Ҳар бир ўғил-қизга насиҳат шулки, фурсат ўтиб қолмасидан аввал оталарингиз ва оналарингиз тижоратларингизни тиклаб олинг, уларни асраб-авайланг.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
14.6K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-11-28 12:01:30
11161. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Агар (маййитга) айтиб йиғловчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаган бўлса, қиёмат куни тик турғазиб қўйилади. Устида қатрондан кийим­бош, қўтирдан кўйлак бўлади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Қатрон – ёғоч, тошкўмир ва шу каби нарсалардан олинадиган қора қуюқ модда; смола. Бу модда одатда қўтир касалига чалинган туяга даво сифатида суртилган. Шу билан бирга, у ёнувчан ҳам бўлади. Шориҳларнинг таъкидлашича, айтиб йиғловчи аёлнинг териси қўтир тошиб, азобланади ва унга худди даводек қатрондан кийим­бош кийдирилади, яъни унга ўша модда суртилади. У оловда аланга олиб, азоб устига азоб беради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12.7K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-11-14 06:01:02 11124. Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайнларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.
Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг, фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Магарам бу яхшиликни (яъни дуо ва зикрларга эътиборсиз бўлиб) зое қилсаларгина шундай бўлади.

Холид Ҳамдий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
18.7K views03:01
Ochish/sharhlash