Get Mystery Box with random crypto!

ЁШ БОДОМ КЎЧАТЛАРИ ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА ҚИСҚА САТРЛАРДА... Ёш кўч | AGROBLOGER

ЁШ БОДОМ КЎЧАТЛАРИ ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Ёш кўчатларнинг парвариши асосан cуғоришдан иборат бўлиб, ўсиш даврида камида 6-8 маротаба суғорилади. Апрел, май, июн ва сентябр ойларида камида бир маротаба, июл, август ойларида эса икки-уч маротаба суғориш тавсия қилинади.

Қумоқ-шағалли ерларда экилган ниҳоллар нисбатан кўпроқ суғорилишни талаб этади. Кўчатлар атрофи ҳар бир суғориш ёки қаттиқ ёғингарчиликдан сўнг юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади.

Ёз пайтлари сув камчил бўладиган ҳудудларда, қишда бир-икки яхоб суви бериш ҳам тавсия қилинади. Бундай муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лалмикор ерларда катта аҳамиятга эгадир.

Дарахтлар ҳосилга киргандан кейин суғориш миқдори тўрт мартагача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, ҳосил териб олингандан сўнг ва қишда бир мартадан суғорилади.

Бу ҳолда дарахтлар ўсув даври бироз чўзилади ва бодомнинг кўкламда бироз бўлсада кечроқ гуллашини таъминлайди. Бодом 3-4 ёшидан ҳосилга киради.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger