Get Mystery Box with random crypto!

Мевали дарахтларни ўғитлаш Тўғри,  дарахтларга ўғитларни баҳо | Агро хаёт

Мевали дарахтларни ўғитлаш

Тўғри,  дарахтларга ўғитларни баҳорда – томирларнинг интенсив ўсишидан олдин ва кузда – томирлар тупроқнинг музламайдиган қатламида бўлган даврида солиш керак. Ўғитлаш муддатларини белгилашда мевали дарахтларнинг физиологик жараёнларига таъсирини ҳисобга олиш лозим. Июнь охири-июль ойларида азотли ўғитларнинг берилиши, дарахтнинг ўсиш даврини узайтиради. Натижада новдалар қиш даврига тайёрланишга улгурмасдан уларни совуқ уриш эҳтимоли юзага келади. Бу даврда фосфорли-калийли ўғитларни берилиши ўсимликларнинг совуққа чидамлилигини оширади.

Асосий ўғитлар билан бир қаторда вегетация даври давомида боғларда қўшимча озиқлантириш амалга оширилиб турилади. Кузда тўлиқ дозадаги органик, фосфорли-калийли ўғитлар ва азотли ўғитларнинг учдан бир қисми берилади.
Баҳор даврида (апрель-май) азотли ўғитлар билан, ёзда (июнь-июль) фосфорли-калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш амалга оширилади. Озиқлантириш вақти ва миқдорини белгилашда дарахтларнинг нав хусусиятлари, ҳолати, ҳосил миқдори, шохлар узунлиги, илгари берилган асосий ўғит миқдори,  тупроқ унумдорлиги, намланиш шартлари ҳисобга олиниши лозим.

Энг ишончли ва  сифатли Россия ўғитларини "AGRODOM"  орқали топишингиз мумкин.

Минерал ўғитлар савдоси бўйича:

95 007 55 50
91 001 00 05

Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
Telegram Instagram
TikTok YouTube