Get Mystery Box with random crypto!

КАРТОШКАНИ СУҒОРИШДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР Карт | Агро хаёт

КАРТОШКАНИ СУҒОРИШДА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР

Картошка намсевар, сувга талабчан ўсимлик, шу боис ундан мўл ҳосил етиштириш учун тупроқ нами доимо етарли бўлиши шарт.

Бу экин ўсув даврида сувни бир хилда талаб қилавермайди, палаги ўсган сари унинг сувга талаби орта беради. Айниқса, гуллаш даврида тупроқ доимо сернам бўлиши лозим.

Акс ҳолда буғланиш (транспирация) ва фотосинтез жараёни қисқаради, ўсимлик ўсишдан тўхтайди, туганаклар озиқ моддалардан фойдалана олмай ривожланишдан орқада қолади. Орадан маълум вақт ўтгандан кейин суғорилганида эса, туганаклар қайтадан ўса бошлайди, лекин у болалаб кетади ва туплари кўклайди.

Картошкадан юқори ҳосил етиштириш учун тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги камида 75–80% бўлиши керак, ана шунда ўсимлик яхши ўсиб-ривожланади.

Картошкани неча марта суғориш унинг қайси муддатда экилишига қараб белгиланади.

Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
Telegram Instagram
TikTok YouTube