Get Mystery Box with random crypto!

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Франциянинг Фавқулодда ва м | Агро хаёт

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Франциянинг Фавқулодда ва мухтор елчиси Орелия Бушез ҳамда Франция модасини молиялаштириш ва ривожлантириш марказининг­ (Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази) Бош директори Кларисс Рейлни қабул қилди.

Учрашувда Азиз Воитов Франция узумчилик саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, вазир бу борада келгуси йилларда Ўзбекистон иқлим шароитида ҳам узумчиликни ривожлантириш орқали юқори сифатли вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Франция тажрибаси асосида янги лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази Бош директори Кларисс Рейл тўқимачилик-тикувчилик ҳамда тикув-трикотаж маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида амалга ошираётган ишлар бўйича маълумотларни тақдим этди.

Бундан ташқари, Кларисс Рейл Франция тўқимачилик ва тикувчилик саноат-техник маркази билан ҳамкорликда иш олиб бориш мамлакатимиз учун Европа бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини янада оширишини айтиб ўтди.

Учрашув якунида вазир Азиз Воитов ушбу имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш бўйича тегишли бошқарма бошлиқларига топшириқлар берди.