Get Mystery Box with random crypto!

Дунёни илм қутқаради.  Қишлоқ хўжалигини ҳам! Дунёда илмдан ў | Агро хаёт

Дунёни илм қутқаради.  Қишлоқ хўжалигини ҳам!

Дунёда илмдан ўзга нажот йўқ.  Бугун деҳқон ҳам фермер ҳам илм ўрганиши шарт.  Зеро дунёда глобаллашиб бораётган сув танқислиги ва тупроқ унумдорлигининг кескин пасайиши қишлоқ хўжалигига салбий таъсир қилиши бор гап. Аграр соҳада таълим олаётган ёшлар тадбирларида ҳам қатнашиб тураман. Талабаларнинг эртанги режалари,  "startup"  лойиҳалари ҳақида  эшитиб,  қишлоқ хўжалигининг тақдирини ўйлайдиган кадрлар етишиб чиқаётганидан хурсанд бўламан.  Лекин шуни унутмаслик керакки,  талъантларнинг барчаси ҳам олийгохда дегани эмас.  Ҳудудларда қишлоқ хўжалигига катта фойда келтириши мумкин бўлган ёшлар бор.  Видеода мана шундай иқтидорли болалардан бири хақида сўз боради. "Шамолни бўйсунтирган бола" фильмидан парча жойладим.
Африканинг Малави давлатида одамлар асосан қишлоқ хўжалиги билан кун ўтказади.  Уларда вегетация даври йил бўйи, сабаби қиш йўқ. Лекин уларда ҳатто алмашиниб экиш,  такрорий экин деган нарса йўқ.  Сабаби фақат бахорда ёмғирлар мавсумидагина у ерда сув бўлади.  Бошқа пайт қурғоқчилик бўлади. Ўша бахорда ҳам кучли ёмғирлар, сел каби муаммолар сабаб хосилни катта қисми йўқотилади. Қурғоқчилик даврида эса ер ости сувларидан фойдаланиш учун электр йўқ. Очарчилик қашшоқлиқ ва талончилик авж олган бир пайтда оддий мактаб ўқувчиси ер ости сувидан фойдаланиш учун технология яратишга урунади. Унга барча қарши чиқади. Хатто дадаси ҳам. У ясайдиган аппарат учун велосипед керак бўлади. Дадаси эса велосипедини бермайди. Мактабда нималарни ўргатишябди ўзи, — дея фарзандини таълимдан олиб далада ишлашга мажбур қилади. 2001-йилга даврлар ёритилган ушбу фильмни кўришни тавсия қиламан.  Яна такрор айтаман. Дунёда илмдан ўзга нажот йўқ.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot