Get Mystery Box with random crypto!

Гилос дарахти нега қуриб қолади? Муштарийлардан келаётган са | Агро хаёт

Гилос дарахти нега қуриб қолади?

Муштарийлардан келаётган саволлар ичида шу савол кўп берилади. Гилос нега қуриб қолябди? Ниҳоллик даврида яхши ривожланади ва катта бўлгач қуриб қолади.

Одатда экспортбоп навлар шундай бўаётгани айтилади.

Бунинг бир нечта сабаблари бор.  Дарахтга елим (гоммоз) тушиб,  шира тушиб қуриши мумкин,  илдизи ер ости сувларига етиб борса қурийди ва илдизига қурт тушса хам қурийди. 
Энг кўп холатда қуриш сабаби бу илдиз ер ости сувларига етиб бориши натижасида қурийди.  3-4 метр пастда ва баъзан илдиз ривожига қараб унданда пастроқда хам агар зах сувлари бўлса гилоснинг  илдизи унга етиб боришигаёқ у қурийди. 
Гилос ўзи дарахтлар ичида энг нозикларидан бири. У мехрга ташна дарахт.
Шу сабаб гилос боғ яратаётганда хамма жихатларни,  айниқса ернинг холатини ва зах сувлари яқинроқда эмаслигини инобатга олиш керак. 

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot