Get Mystery Box with random crypto!

Амалдорлар беришар панд, Фалончи ғирт ўғри экан. Халқнинг эс | Девонайи Ҳақгўй

Амалдорлар беришар панд,
Фалончи ғирт ўғри экан.
Халқнинг эса хаёли банд:
Ботир кимнинг ўғли экан.

Миллионни тунар вазир,
Ғинг деганга берар тазир,
Лекин халқни қийнар ҳозир
Ботир кимнинг ўғли экан.

Ғазна етмиш поёнига,
Қиммат улов аъёнига,
Тинчлик бермас хаёлига,
Ботир кимнинг ўғли экан.

Ёш қизларни зўрлашяпти,
Аёлларни хўрлашяпти,
Ҳамма шуни ўйлашяпти,
Ботир кимнинг ўғли экан.

Ҳеч битта иш бўлмагандек,
Ўғри юрар кўрмагандек,
Бошқа дарди қолмагандек,
Ботир кимнинг ўғли экан.

Девонайи Ҳақгўй

@adolat_kuychisi