Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.06K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Реклама хизмати: @xayrli_reklama_xizmati
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-05-11 10:01:27
Кўчадан косметика маҳсулотларини сотиб олишда эҳтиёт бўлинг!

Божхона қўмитаси томонидан тайёрланган ушбу лавҳада “импорт товар” ниқоби остида ўзимизда яширин цехларда тайёрланаётган саломатлик учун зарарли косметика воситалари ҳақида гап боради.

Арзон экан деб дуч келган жойдан косметика воситаларини сотиб олманг, агар соғлигингиз ўзингиз учун қадрли бўлса!

Мендаги маълумотларга қараганда, ушбу цехнинг жиноий фаолияти яна йўлга қўйилган. Ахир, биз ҳамма нарсанинг иложи бор ватанда яшаймиз-ку…

Агар малол келмаса, огоҳлантириш юзасидан ушбу постимизни ўзингиздаги гуруҳларга ташлаб қўйинг!

@adolat_kuychisi
43.9K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-05-11 08:20:29 Илмга навбатда турмадик!
 
Ош деса, йиғилдик малахдек,
Юзимиз китобга бурмадик.
Нафс учун уришдик, талашдик,
Илмга навбатда турмадик!
 
Бугун-чи миллатнинг онги паст,
Жаҳолат майидан юрар маст,
Ўзига душман ҳам қасдма-қасд,
Илмга навбатда турмадик!
 
Тиллолар сарфладик кайф учун,
Шайтоннинг пешоби ҳайф учун,
Чақага оғриндик ҳарф учун,
Илмга навбатда турмадик!
 
Авлодлар бўлишди мардикор,
Хорижда дарбадар, итдан хор,
Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор,
Илмга навбатда турмадик!
 
Ҳар ерда порахўр, ўғрилар,
Кулгига олинар тўғрилар,
Билмам, ким хатомиз тўғрилар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Кўзимиз алдаган ёлғонлар,
Интернет, ойнайи жаҳонлар,
Уйғонинг, биродар, ёронлар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Эъзозда фоҳиша, раққослар,
Онги паст отарчи, паққослар,
Бунда хор олимлар, ваққослар,
Илмга навбатда турмадик!
 
Халқ бугун ишқибоз нодонга,
Орқасин шиширган шайтонга,
Эътибор қаратмас урфонга,
Илмга навбатда турмадик!
 
Хаёлда оғринмай бой бўлса,
Остида энг сўнгги той бўлса,
Егани ҳар куни мой бўлса,
Илмга навбатда турмадик!
 
Амалдор кетини яласа,
Амаллаб халқини таласа,
Дунё деб қалбида талваса,
Илмга навбатда турмадик!
 
Бу миллат мудрайди ғафлатда,
Фарзанди газларда навбатда,
Илмсиз ўламиз, албатта,
Илмга навбатда турмадик!
 
Илмсиз қараммиз, қулдирмиз,
Тириклай ёнамиз, кулдирмиз,
Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз,
Илмга навбатда турмадик!
 
Девонайи Ҳақгўй (2020 й.)
 
@adolat_kuychisi
41.3K views05:20
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:30:30 Маккага яёв жўнаш ҳам эрмакка айланяптими?

Бу постим учун хойнаҳой танқидларга учрасам керак. Бироқ айнан кўпчилик сингари фикрламаганим учун ёзганларимни ўқийсизку, шундайми? Демак тўғри тушунишингизга умид қиламан.

Ҳаж ва умрага велосипедда кетиш ёки ота-онасини аравага солиб жўнаш урф бўлди. Деярли ҳар куни шундай лавҳаларни кўрамиз. Қирғиз киноижодкорлари бу ҳақда фильм ишлаб ташлашди. Тренднинг энг чўққиси – каттақўрғонлик 70 яшар онахоннинг битта ўзи велосипедда суриб юбориши бўлди.

Бу нима, илмсизликми, диққатни жалб қилишми ёки шунчаки бекорчилик? Ахир пайғамбаримизнинг ўзи ҳам “енгилини танланглар, чуқурлашманглар” дея ўгит бермаганмилар. Тўғри, қадимда Маккаю-Мадинага пиёда борганлар кўп бўлган. Лекин у пайтда айтарлик уловнинг ўзи йўқ эди, бори ҳам кўпга чидамаган. Қолаверса, давлатларда аниқ чегаралар, бугунгидек қатъий ҳужжатлар бўлмаган. Аниқки, ҳозир таваккал қилаётганларнинг мутлақ кўпчилиги на тил билади, на чегаралардаги виза муаммолари ҳақида тасаввурга эга. Умуман, улар биринчи марта юртидан чиқаётган бўлсалар неажаб.

Айниқса ўзи йўлга чиққан онахонни олайлик. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан калтабинлик, диний жиҳатдан эса мутлақ мумкин бўлмаган ҳолат. Аёл киши ёшидан қатъи назар албатта маҳрами билан бориши шарт. Онаси ёки опасини шунча узоқ йўлга, довону-зовларга, чўлу-биёбонлар оша ўтган йўлларга жўнатганлар қаерлари билан ўйлашди экан а? Наҳотки шу қаҳрамонлик бўлса?!

Самолётлар, автобусу-машиналар ҳам Аллоҳнинг бандасига инъом қилган неъмати. Уларни рад этиш ақлдан эмас, аксинча, ўрнида фойдаланиш, муборак қилиб берилган жонни эса асраш керак. Айниқса аёллар!

P.S.: Ана энди бошланглар – “Бунинг савобини билмайсан”, “Сенинг нима ишинг бор?”...

Аброр Зоҳидов (@az_sss)

@adolat_kuychisi
23.8K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-05-11 07:09:05 Саҳифамизнинг ҳурматли Premium профилдаги обуначилари!

Сизнинг овозингиз билан саҳифамизда янги имкониятлар очилиши мумкин. Агар малол келмаса, саҳифамиз ривожи учун овоз беринг!

Ҳар бир Premium профилдаги обуначи 4 тагача овоз бериши мумкин.

Овоз бериш учун ҳавола: https://t.me/boost/adolat_kuychisi
27.0K viewsedited  04:09
Ochish/sharhlash
2024-05-09 22:16:15 Арзимаган пенсия учун бутун умр ишлаб, юксак орзулардан воз кечиш телбаликдан бошқа нарса эмас...

Пенсия учун ишлайдиган одамларни кўрсам, кенг осмон қолиб, қафаснинг ичида кунлик бериладиган донга қаноат қилиб яшайдиган қушчага ўхшатаман.

Бу шунчаки даҳшат!

Эрталабдан кечгача ишлайсан. Қайсидир ғижим башарага тиржайиб туришга мажбурсан. Фикр билдириш мумкин эмас. Соатлаб мажлислар...

Одамларнинг аксарияти умри шунақа тартибда ўтиб кетиши шунчаки даҳшат!

Орзуларингни кенгроқ ол!

Кўлмакдаги тилла балиқча бўлиб қолма...

@adolat_kuychisi
19.9K viewsedited  19:16
Ochish/sharhlash
2024-05-09 18:59:28 Ҳақиқатда ушбу ролик одамни ўйлантириб қўйди. Кўп ҳолатларда шунақамиз...

Изоҳларда бизнинг номдан салом қолдириб қўярсизлар)

https://www.instagram.com/reel/C6wAzy4qtvE/

@adolat_kuychisi
19.1K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-05-09 10:06:59
Гарчи Каримов совет давлати парчаланишини бошида хоҳламаган бўлса-да, мустақилликдан кейин совет атрибутларидан воз кеча бошлади.

Хусусан, 9 майни ҳам Ғалаба куни эмас, Хотира ва қадрлар куни деб номланиши шулар жумласидан.

Одамларда яна совет носталгияси уйғониши давлатчилик учун катта хавф. Каримов Россиянинг империалистик мақсадларини англаган ҳолда совет даврига қарши нафрат мафкурасини шакллантира бошлади. Ҳатто, Россиядаги парадларда ҳам иштирок этганини эслолмайман. Ҳар ҳолда, бу ҳақида интернетдан топа олмадим. Топганим Каримов 2015 йилдаги парадда иштирок этишни рад этгани ҳақидаги хабар бўлди.

Россиянинг агрессивлиги ортиб бораётган бугунги даврда у билан муносабатларда масофа сақлаган мақул. Айниқса, ҳозирги одамлар иқтисодий қийинчиликларни бошидан ўтказаётган даврда совет носталгиясининг хавфи борган сари ортиб бораверади: гугурт бир тийин эди, нон икки тийин эди...

Охирги йилларда эса нимагадир Каримовнинг антисовет мафкураси унутилиб, Россия томонга оғишга гувоҳ бўляпмиз. Аввалги маъмуриятнинг баъзи хатоларини деб яхши ишларини ҳам унутиш яхши эмас, менимча. Украинага босқин бизга қаттиқ сигнал бўлиши керак...

@adolat_kuychisi
24.1K views07:06
Ochish/sharhlash
2024-05-09 06:13:18 Иккинчи жаҳон урушида фашистларнинг қўли баланд келгани бизга яхши эдими ёки советларники?

Биз қул эдик. Бизга фарқи йўқ эди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам қул бўлиб қолар эдик. Фашистлар ҳам, советлар ҳам мен учун ҳаммаси бир гўр. Бири-биридан баттар қотил бўлишган.

Шунинг учун 9 май биз учун ҳеч қандай ғалаба куни эмас. Урушда биз эмас бир қаттол тузум бошқа бир қаттол тузумнинг устидан ғалаба қозонди. Биз эса минглаб миллатдошларимиз қони билан бунга ўз ҳиссамизни қўшдик...

Хўш, бу кунни ғалаба куни деб ҳисолайдиганлар борми?!

— Йўқ, ғалаба куни эмас;
— Ҳа, ғалаба куни.


@adolat_kuychisi
27.3K viewsedited  03:13
Ochish/sharhlash
2024-05-07 17:47:41
Ижтимоий тармоқларда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари БОҚИЕВ ФАРХОД ЭСАНОВИЧ 9 май куни муносабати билан таълим даргоҳларида ташкиллаштириладиган тадбирларда совет пропагандасини акс эттирувчи атрибутларидан фойдаланмаслик юзасидан топшириқ бергани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Агар шу ҳақиқат бўлса, озод ўзбек миллати номидан ўз шарафимизни амалдоримизга изҳор этамиз!

P.S.: Ишқилиб, бу амалдоримиз ҳам соғлиғи ёмонлашгани муносабати билан ўз аризасига кўра ишдан кетмаса, яхшийди...

@adolat_kuychisi
21.1K viewsedited  14:47
Ochish/sharhlash
2024-05-07 16:26:58
УзАМнинг хабар беришича, 8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин.

@adolat_kuychisi
26.2K views13:26
Ochish/sharhlash