Get Mystery Box with random crypto!

Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar A
Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar
Kanal manzili: @abiturinfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.64K
Kanalning ta’rifi

📚 @ABITURINFO - Абитуриент ва талабалар ахборот хизмати
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Абитуриент янгиликлари
🗂 Тест саволлари
📝 Мақолалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-01-24 09:25:06
#Халқаро_кун

24 январь — Халқаро таълим куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Ер юзида бугунги мактаб ёшидаги 617 миллион нафар болалар ва ўсмирлар таълим олиш имконига эга эмас. Уларнинг асосий қисми Африканинг марказий қисмида, шунингдек, қуролли тўқнашувлар давом этаётган ҳудудларда истиқомат қилади.

Инсон ҳуқуқлари Бутунжаҳон декларациясининг 26-моддасида ҳар бир инсон билим олишга ҳақли эканлиги, энг камида бошланғич ва ўрта умумий таълим бепул бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этилади.

2018 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 24 январни бутун дунёда Халқаро таълим куни сифатида нишонлаш белгиланган. Бундан кўзланган мақсад сайёрамизда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда таълимнинг ўрни қанчалик юқори эканлигига эътибор қаратишдан иборат.


Ягона таълим портали расмий канали

@TALIM_PORTALI
2.6K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-01-23 18:21:18Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент

21 январ куни Шавкат Мирзиёев Бухоро сафарини бошлади. Олот туманида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари асосий эътиборни ишсизликни бартараф этишга қаратди.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилиш давомида давлат раҳбари янги қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

“Барча коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Ўзи коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас. Сабаби, вазир Нозим Ҳусанов коллежларга аниқ буюртмалар шакллантириб беради. Коллежлар эса ҳар бир ҳудудларга зарур бўлган мутахассисларни тайёрлайди.

Масалан, ҳозирги кунда пайвандчиларга талаб катта. Ана шундай касбни коллежлар тизимида ўргатиб, сертификат ҳам берилади. Ҳунар ўргангандан кейин чет элга борса ҳам иши юришаверади. Бундан ташқари, автомобиллар таъмирловчи, сартарош, этикдўз каби ўнлаб ҳунарлар бор. Мана, ишсизлик, темир дафтарни тугатиш бўйича аниқ режа.

Мономарказларни, маҳаллаларни шу коллежларга бириктиринглар. Бу масалани атрофлича ўрганиб, қарор тайёрланглар”,
дея мутасаддиларга топшириқ берди Президент.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.8K views15:21
Ochish/sharhlash
2021-01-21 10:23:13Уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, қисқача хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди - Абдуқодир Тошқулов

«Вазирликдаги дастлабки уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, қисқача хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди. Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган. Назаримда, инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинмоқда.

Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак. Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин.

Бугундан бошлаб жамоа янгича иш тартибига ўтсак: қоғозбозликни имкон қадар камайтириш, ортиқча мажлисбозликка чек қўйиш ва ўз ишимизга меҳр билан муносабатда бўлиб, ундан завқланиб ишлайлик. Агар ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга масъулият билан ёндашиб, бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак, ишимизда албатта унум бўлади» – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ўз сўзида.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.1K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-01-19 17:49:33Шавкат Мирзиёев собиқ олий таълим вазири Иномжон Мажидов тизимда ўзгаришлар қилолмагани учун лавозимидан озод этилганини айтди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг собиқ раҳбари Иномжон Мажидов тизимда ўзгаришлар қилолмагани учун лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

«Бугунги ректорларнинг бирортасини ёшлар тарбияси ва маънавиятини юксалтиришда ташаббускор сифатида намуна қилиб кўрсата олмайман. Ҳаммаси томошабин бўлиб юради, барчасининг оёғи ердан узилган. Ҳозир ректорлар ҳам ўзгарадиган вақт келди»,деди давлат раҳбари.

Президент яқинда фаолиятини бошлаган олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳақида ҳам сўз юритди.

«Аввалги вазир аравасини тортмади. Шунинг учун Тошқуловни ўзим вазир қилиб тайинладим. Уни Тошкентдаги айрим ректорлар ёқтирмаслиги мумкин. Аммо Тошқуловни синаш керак эмас, уни ўзим кўп йиллар давомида синаганман. Жуда билимли, ташаббускор ва янгиликка интилувчан йигит. У тизимда ўзгаришлар қилишига ишонаман»,деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Иномжон Мажидов 14 январь куни лавозимдан олиниб, Ўзбекистон Миллий университетига ректор қилиб тайинланганди. Унинг ўрнига Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов вазир этиб тайинланди.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.2K views14:49
Ochish/sharhlash
2021-01-19 09:48:152021 йилги давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастурининг онлайн муҳокамаси бошланди.

Лойиҳага мана бу қуйидаги манзил орқали ўтиб, муҳокамада иштирок этишингиз ва ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин:

http://2021.strategy.uz/

Жумладан, давлат дастури лойиҳасида «2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълимга оид қуйидаги таклифлар берилмоқда:

а) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилсин.

Тегишли ташкилотлар 2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестрни шакллантирсин;

б) олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйилсин.

в) олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилсин, шунингдек, хусусий ОТМларда мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилсин.

г) академик таътилни беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

- академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар ОТМда бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

- оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш сабабли анъанавий шаклдаги таълимни давом эттириш имконияти бўлмаган талабаларга ҳам академик таътилни олиш ҳуқуқи берилади;

- талабаларга ўқиш давомида академик таътил берилиши бўйича миқдорий чекловлар бекор қилинади;

- академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

д) илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли ОТМларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилсин».


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.8K views06:48
Ochish/sharhlash
2021-01-18 17:07:40
Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади

2021 йилнинг Давлат дастури лойиҳасида энг юқори балл тўплаган талабага битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендияси тўланиши баён этилган.

Ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмайди.

2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартиби ишлаб чиқилади ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни йиғувчи ягона электрон реестр тузилади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.0K views14:07
Ochish/sharhlash
2021-01-17 18:04:19
#Эслатма
«Ўқитувчилар учун Аптис» тест синови 18 январь куни ўтказилади

Январь ойида ўтказилиши режалаштирилган «Ўқитувчилар учун Аптис» тест синови эртага, 18 январь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Талабгорлар тест синовлари ҳақида тўлиқ маълумотни Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Шахсий кабинет»га кириш орқали билиб олишлари мумкин.

Аввалроқ «Ўқитувчилар учун Аптис» тест синови ҳақида батафсил маълумот берган эдик.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.3K views15:04
Ochish/sharhlash
2021-01-16 18:39:44
Имтиҳон тестлари қандай тайёрланади? ДТМнинг ёпиқ биносидан репортаж

Миллиондан ортиқ абитуриентлар йил бўйи 1 августда бошланажак ОТМга кириш имтиҳонларини кутади, унга бор куч-ғайрати билан тайёрланади. Ўз навбатида, имтиҳон саволларини тузишга масъул бўлган Давлат тест маркази ҳам абитуриентлар билимини адолатли баҳолаш учун йил давомида тайёргарлик кўради. Kun.uz ушбу жараёнлардан махсус репортаж тайёрлаган.

Репортаж давомида сиз дуч келадиган қизиқарли маълумотлар:

Бинодаги компютерлар интернетга уланмаган;
Тест тузувчилар фақат ДТМда ишлайди;
Бинодан тестни олиб чиқиш имконсиз;
Тестларни одамлар эмас, техника текширади;
2021 йил мантиқий саволлар кўпаяди;
Ҳудудларда махсус имтиҳон бинолари қурилади.

Репортажни юқоридаги видео орқали томоша қилинг.

Репортаж мақоласини ўқиш


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.5K viewsedited  15:39
Ochish/sharhlash
2021-01-16 17:52:27
Тошкентдаги Президент университети очилади, у 8000 талабага мўлжалланади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Биз Президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги президент университетини очамиз. Барча домлалари чет элдан бўлади», - деди давлат раҳбари.

«Бизнинг болаларимиз чет элга кетишади - уларнинг 50 фоизи қайтиб келмайди. «Энг катта ақл» кетаяпти. У ердаги шароит уларга ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз», — дея таъкидлади Президент.

Университетнинг очилиш санаси ҳақида хабар берилмаган.


@ABITURINFO
3.1K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2021-01-15 18:01:00
Фақат олий таълим муассасаларининг 4-босқичида ўқиётган талабалар педагоглик фаолияти билан шуғулланиши мумкин

Cавол:
Мен педагогика университетнинг 3-босқич талабасиман. Айтингчи, мен мактабда дарс беришим мумкинми?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги Низом”нинг 8-бандига кўра педагоглик ишини амалга ошириш учун олий таълим муассасасининг 4-босқичида ўқиётган шахслар қўйилиши мумкин. Сиз 3-босқичида таҳсил олаётганлигингиз учун умумтаълим муассасаларида ўқитувчи сифатида ишлашингиз мумкин эмас.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.4K views15:01
Ochish/sharhlash