Get Mystery Box with random crypto!

Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar A
Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar
Kanal manzili: @abiturinfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.64K
Kanalning ta’rifi

📚 @ABITURINFO - Абитуриент ва талабалар ахборот хизмати
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Абитуриент янгиликлари
🗂 Тест саволлари
📝 Мақолалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-02 17:02:27
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш:


@vazirga_takliflar_bot


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.5K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:39:332023-2024 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиниши мумкин

2021 йил 1 февраль куни «Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Умумий ўрта таълим муассасаси битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда битирувчининг 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларининг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқиган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар (абитуриентлар) баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов амалга оширилади.

Битирувчи (абитуриент) тест синови жараёнида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўпласа, ажратилган квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

Лойиҳа билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишишингиз мумкин:

https://regulation.gov.uz/uz/document/28636


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.8K views14:39
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:28:44
2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида абитуриентлар учун қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

Батафсил "ТАЪЛИМ ПОРТАЛИ" каналида танишинг.

МАНЗИЛ: @TALIM_PORTALI
3.2K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:57:17 ​#Offtop
Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, COVID-19нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

2010 йилда туғилган пойтахтлик фуқаро Ш. оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди.

Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати қониқарли, шикоятлари йўқ, тегишли тиббий стандартлар бўйича даво муолажаларини олмоқда. Бемор билан бирга бўлган оила аъзоларида манфий натижа аниқлангани сабабли уй шароитида изоляцияга рухсат берилган.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!


Ягона таълим портали расмий канали

@TALIM_PORTALI
2.7K views14:57
Ochish/sharhlash
2021-01-30 08:47:14
Бугун, 30 январь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун.

Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Жойлари жаннатдан бўлсин, Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.3K views05:47
Ochish/sharhlash
2021-01-29 12:26:22 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин

ЎзА мухбири Барно Мелиқулова Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбатлашди. Унда тест тизимига оид янгиликлар ва режалар хусусида маълумот берилган.

Жумладан, жорий йилда кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратиш таклиф этилмоқда. Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади.

Албатта бу чексизликнинг ҳам маълум талаблари бўлади. Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 тани, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди.

Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади.

«Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади», - дейди Мажид Каримов.

P.S. Чекланмаган миқдорда йўналиш танлаш имконияти ДТМ томонидан ҳозирча фақат ТАКЛИФ сифатида киритилган. Лекин Ҳукумат томонидан расман тасдиқлангани йўқ, кўриб чиқиш жараёнида. Агар мазкур таклиф расман тасдиқланса ва тегишли қарорларга ўзгариш кирса, ана ундан кейин бу кучга эга бўлади. Қачон кўриб чиқиладию, қачон тасдиқланади, буниси ҳали номаълум. Балки умуман тасдиқланмас, рад этилиши ҳам мумкин.

Интервьюнинг тўлиғини қуйидаги манзилдан ўқишингиз мумкин:

http://uza.uz/posts/237513


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.8K views09:26
Ochish/sharhlash
2021-01-28 18:01:31
Тест тайёрлаш ва уни фойдаланишгача етказиш жараёни қандай? ДТМга пресс-тур ташкил этилди

Тестларни тайёрлаш ва уни фойдаланишгача етказиш жараёни қандай? ДТМ фақат олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига кириш учун тест тайёрлайдими? Ўтган йилларда тизимда қандай ўзгаришлар бўлди? Миллий тест тизимига қачон тўлиқ ўтилади?

Шу каби кўплаб саволларга Давлат тест маркази томонидан ташкил этилган пресс-тур давомида юқоридаги видеолаҳа орқали жавоб берилди.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.3K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:03:39 ​​ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

Танлов шартлари:

-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;
-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;
-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:

ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;
логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.3K views15:03
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:01:24Давлат тест маркази мутахассисларни ишга таклиф қилади

Давлат тест маркази умумтаълим фанларидан тест топшириқларини шакллантириш, тест технологияларининг замонавий механизмларини жорий қилиш ва халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда билимларни баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш учун умумтаълим фанлари бўйича олий маълумотга эга бўлган малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

Мутахассислар:

ўзбек тили ва адабиёт;
рус тили ва адабиёт;
қорақалпоқ тили ва адабиёт;
тожик тили ва адабиёт;
қозоқ тили ва адабиёт;
қирғиз тили ва адабиёт;
туркман тили ва адабиёт;
инглиз тили;
немис тили;
франсуз тили;

Шунингдек, ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида:

физика;
математика;
кимё;
биология;
тарих;
география фанлари бўйича ишга таклиф қилинади.

Талабгорларга қўйиладиган талаблар:

мутахассислиги бўйича педагогик тажрибага эга бўлиш;
таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (“Таълим тўғрисида”ги қонун, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлар, амалдаги дарсликлар) билан ишлай олиш;
мутахассислик фанидан тест топшириқларини шакллантириш ва экспертиза қила олиш;
педагогик ўлчовлар ва тестологияга оид назарий билимларга эга бўлиш;
соҳага оид халқаро тажрибалардан хабардор бўлиш;
тест топшириқларини тузиш методикаси ва унинг турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш.

Талабгорлардан ўзлари тўғрисидаги маълумотнома (обективка)ни телефон рақамларини кўрсатган ҳолда test_tex@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

Мурожаат учун телефон: (71) 235-61-27.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.1K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-01-26 18:07:35Она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан миллий тест тизими синовларини ўтказиш муддатлари талабгорларнинг шахсий кабинетида эълон қилинади

Маълумки, 2020 йил 12 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 646-сон қарори қабул қилинган бўлиб, унда она тили ва адабиёт ҳамда математика фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими 2020 йил 1 дееабрдан жорий этилиши белгиланган.

Шунингдек мазкур қарорда:

тест синовларини ташкил этиш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилиши.

тест топшириқлари эса Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилиши кўрсатилган.

Шу мақсадда 2020 йил 1 декабрдан 31 декабрга қадар она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар Давлат тест маркази томонидан онлайн рўйхатга олинди.

Ҳозирда Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тест топшириқлари шакллантирилмоқда.

Тест топшириқлари шакллантирилиб, Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг, тест синовларини ўтказиш муддатлари белгиланади ва талабгорларнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.6K views15:07
Ochish/sharhlash