Get Mystery Box with random crypto!

Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar

Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar A
Telegram kanalining logotibi abiturinfo — Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar
Kanal manzili: @abiturinfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.64K
Kanalning ta’rifi

📚 @ABITURINFO - Абитуриент ва талабалар ахборот хизмати
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Абитуриент янгиликлари
🗂 Тест саволлари
📝 Мақолалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-09 07:06:204 та вилоятдаги ОТМларда тиббиёт йўналишидаги факультетлар очилади

2021/22 ўқув йилида тиббиёт олийгоҳлари бўлмаган Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетларида тиббиёт йўналишидаги факультетлар ташкил этилади.

Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган халқаро форумда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ўктам Исмоилов маълум қилди.

Исмаиловнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 30 минг ўринли даволаш масканлари ташкил этилган.

«Ушбу масканлар 85 млн долларлик 3 та МСКТ, 56 та рентген, 2 303 та функционал кроват, 2 960 та СИПАП, 5 537 та кислород концентратори, 1 850 та ИВЛ, 1 564 та кардиомонитор, 150 та ПЗР аппарати ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланди.

Пандемияга қарши курашиш учун 200 мингдан зиёд тиббиёт ходими, жумладан, чет эллик 150 нафар юқори малакали шифокор ва мутахассислар жалб этилди. Юртимизда фаолият кўрсатаётган 36 280 нафар тиббиёт ходимлари коронавирус касаллигини даволашнинг сўнгги усуллари юзасидан ўқитилди.

Шунингдек, ўтган вақт давомида 10 та ҳудудда рентгенэндоваскуляр (ангиография) бўлимлари, 8 та вилоятда кардиохирургик «очиқ юрак» операцияларнинг амалга оширилиши йўлга қўйилиб, республикада илк бор 10 кг вазндан кам бўлган болаларда юракда очиқ жарроҳлик амалиёти бажарилди.

2021 йилда қўшимча равишда 100 та оилавий шифокор пункти ва 24 та оилавий поликлиника, эндокрин касалликларини аниқлаш ва даволаш мақсадида ҳудудий шифохоналарда махсус бўлимлар ташкил этилади.

35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантация амалиётини ўтказиш йўлга қўйилади», – дея ССВ вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, 2021 йилда Ўзбекистонда 272 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.2K views04:06
Ochish/sharhlash
2021-02-09 05:26:28
​«Илмга инвестиция — бу энг зўр инвестиция. Бу жамият ривожига хизмат қилади. Буни маданият даражасига олиб чиқиш зарур

АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Хушнудбек Худойбердиев "Ҳозиргача metsenat.uz лойиҳасида 1677 нафар ғолибга 4 млрд 990 млн сўмлик 10 та лойиҳа эълон қилинган. «Ёшлар гранти» шулардан биттаси ҳисобланади. Шу платформа орқали пул ажратмоқчи бўлган хайрия лойиҳалари салкам 5 млрд сўмга яқинлашганлиги"ни таъкидлаб ўтди:

Илмга инвестиция — бу энг зўр инвестиция. Бу жамият ривожига хизмат қилади. Буни маданият даражасига олиб чиқиш зарур.

«Metsenat» сўзининг маъноси — қадимги Юнонистондан кириб келган, яъни илмга, санъатга, маданиятга, фанга пул тикадиган саховатпеша ҳомийларга нисбатан қўлланилган.

Илмга пул тикиш — масалан, фарзандингиз ўқиши учун ҳар ҳафтада камида 20 минг сўмдан йиғиб бориш ҳам «Metsenat»ни англатади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.1K views02:26
Ochish/sharhlash
2021-02-08 16:01:00
Миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга академик ва молиявий мустақиллик берилади

Мустақиллик мезонлари халқаро эътироф этилган таъриф ва стандартларга — Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш белгиланмоқда.

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотига мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.3K views13:01
Ochish/sharhlash
2021-02-07 16:45:51
Тиббиёт техникумларининг коллежлардан фарқи нима?

Президентнинг 2020 йил 7 апрелдаги «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан мамлакатдаги тиббиёт коллежларида ўқитиш тизими бутунлай ислоҳ этилди ҳамда уларнинг 47 таси Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилди.

Тиббиёт коллежлари ва техникумлар орасидаги фарқ нимада?

Батафсил "Ягона таълим портали" каналида ўқинг.

МАНЗИЛ: @TALIM_PORTALI
2.4K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-02-06 18:37:35
Бу йил абитуриентлар сони 1 млн 615 минг бўлиши прогноз қилинмоқда

Бу йил абитуриентлар сони 1 млн 615 минг бўлиши прогноз қилинмоқда ва уларга чекланмаган тарзда йўналишларни танлаш имкони берилиши мумкин.

Бу йил имтиёзлар билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун ҳаракат қилиняпти. —
ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.6K views15:37
Ochish/sharhlash
2021-02-05 19:03:16
Умумтаълим фанларидан олинган сертификат кириш имтиҳонда абитуриентга максимал эмас, фоизга мос балл беради

“Сертификатда тўпланган балл кириш имтиҳонида мос тарзда ҳисобланади. Масалан, сертификат имтиҳонида 90 фоиз балл олган абитуриент хоҳласа, кириш имтиҳонида ҳам ўша фандан 90 фоизлик баллга эга бўлиши, агар хоҳламаса, тест ишлаши мумкин. Бу — унинг танлови“, - дея изоҳ берди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.7K views16:03
Ochish/sharhlash
2021-02-04 18:31:50ОТМга киришда энг юқори балл тўплаган 200 та ёшлар учун Президент гранти жорий этилади

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент фармонига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

ОТМга киришда энг юқори балл тўплаган 200 та ёшлар учун Президент гранти жорий этилади;

ОТМда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити берилади;

давлат грантлари 25 фоизга, эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти 2 бараварга оширилади;

хусусий ОТМда ҳам давлат гранти берилади;

Академик таътил беришда қуйидаги тартиб ўрнатилади:

таълимни сиртқи ва масофавий шаклга ўтказиб академик таътил олиш;

бетоб оила аъзосини парвариш қилаётганларга академик таътил берилади;

академик таътил берилиши бўйича чекловлар бекор қилинади (амалда ўқиш давомида 2 марта, тиббиёт талабалари учун 3 мартагача берилади);

академик таътилдан қайтган талабаларни илгари ўзлаштирилган фанлар бўйича қайтадан ўқитиш амалиёти бекор қилинади;

Илмий унвон ва илмий даражаларни бериш 2021 йил 1 сентябрдан ОТМ илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.9K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-02-04 17:29:34
Бу йилги тестларда саволлар ўтган йилгидек осон бўлмайди. Мантиқий саволлар кўпайтирилади

Бу ҳақда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида маълум қилди.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
2.9K views14:29
Ochish/sharhlash
2021-02-03 16:25:58
Бу йил кириш имтиҳонларида 5та фандан тест олинадими?

«Ҳа. Абитуриентлар бу йилги имтиҳон учун 2та мутахассислик ва 3та мажбурий фандан тайёргарлик кўриши лозим», – деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев Xpress.uz'га берган интервьюсида.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.0K views13:25
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:01:00
#Биласизми

2021 йил 1 январдан:

Давлат олий таълим ташкилотларига кириш учун тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилиб, тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади.


@ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q
3.1K views16:01
Ochish/sharhlash