Get Mystery Box with random crypto!

Зулфия Махмуд

Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд З
Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд
Kanal manzili: @zulfiyamaxmudova
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.65K
Kanalning ta’rifi

"Сенинг динингда бўлмаган, сенга ёрдам бермайди!" Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ
Илтимос Аллоҳдан қўрқинг ва муаллифлик ҳуқуқини сақланг!
Каналда келтирилган воқеалар, қиссалар, қатралар менинг қаламимдир.
Кўчирсангиз кимники эканлигини ёзиб қўйинг!

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-01-28 22:54:58
Ғариб
(Бўлган воқеа)

Авваллари кўкда эди, Исломга келгач, ерга тушди. Обрўси ҳам, ўтирган жойи ҳам, атрофидаги эгилиб-турганлар ҳам бир зумда йўқолди. Ҳатто-ки, аёли болаларини олиб, уни ташлаб кетди.

Ёлғиз қолди... Кўрганлар уни четлаб ўтадиган бўлдилар. Соқоллари ўсиб кетди. Уни девонага чиқардилар. Қўни-қўшнилар маҳалла посбонига ёзавериб чарчамадилар...

"Қўшнимиз ўзгариб қолди. Биз ҳавотирдамиз. Яхшилаб текширишингизни сўраймиз. Уйини титсангиз, албатта, бир нарса чиқади".

Уни тинч яшашга қўймадилар. У ғариб бўлди. Ўз яқинлари, дўст-ўртоқлари, ишонганлари ичида ғариб бўлди. Уни ўзидан бошқа ҳеч ким тушунмади.

У кетди... Ғариб бўлса ҳам, кўнглида осойишталик билан кетди.

Вақтлар ўтгач, ўғли улғайди. Отаси каби Исломни маҳкам тутди. Отасини қидирди. Йиллар ўтгач топди... Ота, тоғлар орасидаги бир кулбада болаларга Қуръондан дарс бериб ўтирар эди. Ўғил ўзини танитди. Ота: "Алҳамдулиллаҳ", деди, кўзлари ёшланиб. Унинг эзгу ишларининг давомчиси келган эди...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
2.3K views19:54
Ochish/sharhlash
2021-01-20 22:44:43 Мактублардан қисқартмалар

Мен 1999 йилда туғилганман. Ҳозирда Университетда ўқийман. Олий маълумоти бор бўлган қизларнинг совчиси кўп бўлар экан-ми, уйимиздан совчи аримай қўйди.

Май ой эди... Кўпга келган тўй... Карантинда уйда ўтириб зерикдим. Укамнинг гилос тижоратига ёрдам бериш учун, унинг ёнида ишлай бошладим. Шу ораларда жуда кўп совчи кутдик. Бир опа мени ёқтириб қолиб, укасига сўради. Онам томондан ҳам, отам томондан ҳам сўраганлар кўп бўлди. Лекин мени эътиборимни ўша опанинг укаси тортган эди. У жуда келишган ва кўркам эди. Одамни бир қарашда ўзига ром қилар эди. Онам мени ёнига чақириб, йигитнинг аввал оиласи бўлганини, аёлининг тутқаноқ касали бўлгани учун олти ойда ажрашиб кетганини айтдилар. Ва ўша биринчи аёл сеҳр-жодулардан фойдаланиб юришини тушунтирдилар. Унинг бир дона фарзанди ҳам бор экан, аммо уни бирор марта кўрмаган экан. Улар ҳали қонуний ажрашишмагани ҳақида эслатиб қўйдилар. Катталар йигитни оиласини яхшилаб суриштиришгач, ҳаммага маъқул келди.

Шу йигитдан совчи келаётган маҳалда, диний таълим олаётган эдим. Бир куни хуфтондан кейин, истихора қилдим. Туш кўрдим... Тушимда оппоқ қор билан қопланган, баланд тоғнинг чўққисида ўша йигит билан эканман. Кийимларимиз кўк ва оқ рангда эди. Ортиқча бошқа ранг кўрмадим. Аллоҳдан намозларимда дуо қилиб, тўғри йўлни кўрсатишини сўраб, илтижо қилиб йиғладим ва Аллоҳ учун бир шикаста қалбни тиклайман деб, ўша йигитга рози бўлдим. Лекин уйимдагилар бу никоҳга бироз кўнмайроқ туришган эди. Сабаби эса, у биринчи аёли билан қонуний ажрашмагани... Аммо тўрт кун аввал ўша йигитга унаштирилдим.

Қалбимда қўрқув бор. Бироз иккиланяпман... Ҳаммасини Аллоҳ йўлида бошлаганим учун, кўнглимда кўп ҳам ғашлик йўқ. Лекин мени кўпроқ ҳавотирга солаётган нарса, атрофдагиларнинг гап-сўзлари ва ота-онамга шу гап сўзларни ёмон таъсир қилиши...

Отам рози... Онам эса қариндошига узатмаганидан дили хуфтон...
Мен эса, янги ҳаётга қўрқув билан қадам қўйиш арафасидаман...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
4.4K views19:44
Ochish/sharhlash
2021-01-18 17:13:26
Ажиб одамлар туркумидан

@zulfiyamaxmudovabot га келаётган хатларнинг аксарида, кўпчилик мени яқиндан танимоқчи эканини ёзишган. Кўпга қизиқ экан бу нарса. Нима ҳам дердим... Ўзим ҳақимда баъзи нарсаларни ёзиб қолдирмоқчиман.

1. Тинчликни, сокинликни қадрлайман.

2. Шовқин-сурон, қий-чувга йўқман.

3. Авваллари бир китобни икки кунда ўқиб, битирар эдим. Ҳозирда бир ойда ҳам ўқиб битиролмаяпман.

4. Бахил эмасман. Ҳамма нарсамни бериб юборишим мумкин. Лекин китобларимни эмас. Чунки, ўқиб туришга олганларнинг кўпи китобларимни қайтариб беришмаган. Қайтариб берганлари ҳам ёғ, кир, қилиб қайтариб беришган.

5. Ҳамма ичимликлар ичида иссиқ чой мен учун ҳар доим биринчи ўринда.

4. Ўзим қиладиган овқатларни ҳаммасини яхши кўриб ейман.

5. Палов ҳеч қачон кўнглимга тегмайди.

6. Маставани ёқтирмайман.

7. Мижғов, майда гап, минғир-синғир, беъмани, Аллоҳ ва Росулининг гапларини тан олмайдиган инсонлар билан алоқа қилмасликка, масофа сақлашга ҳаракат қиламан.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
4.0K views14:13
Ochish/sharhlash
2021-01-18 16:39:29
Болалар туркумидан

Она, жажжи ўғлидан сўради: "Ўғлим, Аллоҳ қаерда?"

"Осмонда!"

"Жавобинг аниқми?"

"Ҳа, ойижон жавобим аниқ".

Ҳатто ёш болалардан: "Аллоҳ қаерда?" деб сўралса, ўзларининг салим фитратлари туфайли: "Осмонлар устида", деб жавоб беришади.

Бу инсон фитратининг Аллоҳ таолонинг Олий мақомда эканлигини тан олишлигига далолат қилади!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
3.2K views13:39
Ochish/sharhlash
2021-01-18 03:35:16
Эслатма туркумидан

“Салаф” сўзининг луғавий маънолари:
“Салаф” сўзининг маънолари: “ўтди”, “олдин ўтди”.

Араблар: “Салафаш-шайъу салафан” (у нарса бўлиб ўтди) дейдилар.

“Салаф”- “олдинда бораётган жамоат ёки юришда илгари бораётган қавм”, демакдир.

Аллоҳ таоло деди: “Улар бизни дарғазаб қилганларида, биз уларнинг барчасини денгизга ғарқ қилиб, интиқом олдик ва уларни ўтмиш-ибрат ва мисол қилиб қўйдик” (Зухруф: 55, 56).
Яъни, биз уларнинг қилган ишларини қиладиган кишилар учун салаф-биринчи қилиб қўйдик. Токи, улардан кейинги авлодлар ибрат-намуна олсинлар”.

“Салаф” - сизлардан аввал яшаб ўтган, сиздан ёши ва обрўси баланд бўлган оталарингиз ва қариндошларингиздир. Шунинг учун ҳам, тобеъинларнинг аввалгилари “салаф солиҳ” (эзгу ишларни килган аждодлар) деб аталди. (“Тажул-арус”, “Лисанул-араб”, “ал-Қомусул-муҳит.”)

Салаф, салафий деганда кўз олдингизга "олабўжилар" келмасин! Улар Исломдаги инсонлардир! Аллоҳ улардан рози бўлсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
3.3K views00:35
Ochish/sharhlash
2021-01-18 03:21:26
Ажиб одамлар туркумидан

Аввалда яшаб ўтганлар, муҳтожларга эҳсон-садақаларни ҳеч кимга билдирмай, кўрсатмай, гапирмай бериб келишар экан. Қилган яхшиликларининг савоби йўқ бўлиб, бир пул бўлишидан қаттиқ қўрқишган. Уларнинг умидлари фақат ва фақат Аллоҳдан бўлган. Аллоҳ билсин, Аллоҳ кўрсин!

Ҳозирда эса, кўплар учун Аллоҳнинг кўриши, билиши муҳим эмас... Инсонлар билсин, инсонлар кўрсин! Инсонларнинг мақтови учун, арзимаган 50.000-100.000 сўм бозорлик билан оламни бузиб юборишяпти. Ҳаммаёқда видеолар, ҳаммаёқда расмлар...

Фақирнинг ўйи...
"Бизларни расмга, видеога олмаса бўлар эди-да... Қўни-қўшни, қариндош-уруғ олдида одам ҳижолат бўлади... "

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.8K views00:21
Ochish/sharhlash
2021-01-18 03:02:20
Эслатма туркумидан

Инсон, ажали яқинлигини сезганида, жамият учун, оила-яқинлари учун, бирор фойда бўладиган нарса қолдиришга шошади, албатта... Устоз Алоуддин Мансур ҳам ҳозирда мусулмонларнинг ўртасини бузиб юбораётган, жанжал, тортишув, ихтилофга сабаб бўлаётган, дин душманлари топиб берган ном "ваҳҳобий"лар аслида ким эканлиги ҳақида олтинга тенг гаплар айтибдилар. Аллоҳ рози бўлсин! Устознинг жойлари жаннат, маконлари роҳат бўлсин! Амийн!

Илтимос, диққат билан эшитинг! Аллоҳ таоло берган ақл билан тафаккур қилинг! Ким нима деса ишониб, эргашиб кетаверманг!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
3.0K views00:02
Ochish/sharhlash
2021-01-16 22:25:01
Ажиб одамлар туркумидан

"Ёзаётган нарсаларингизни орқасидан пул топасизми?"

"Йўқ!"

"Қуруқдан-қуруқ ёзасизми? Шунча нарса ёзиб, анча пул қилсангиз бўлар эди-ку".

"Ёзишдан мақсад пул бўлмаган. Аллоҳ таоло бошқа ердан ризқимни бериб турибди. Алҳамдулиллаҳ".

"Сизнинг ўрнингизда бошқаси бўлганда, анча-мунча пул қилиб олган бўлар эди".

"Ўрнимда бўлишмаса ҳам, қилиб олишяпти. Ғам чекманг ".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
2.8K views19:25
Ochish/sharhlash
2021-01-16 22:02:23
Эслатма туркумидан

Фарзандингиз жаннатга тушишини истасангиз, жаннатга элтувчи йўлга йўллаб қўйишингиз керак!

Қуруқ дуо билан иш битмайди. Дуо билан биргаликда ҳаракат қилинади.

"Олим бўлсин, қори бўлсин, одам бўлсин", десангиз-у, фарзандингиз эса қўшиқ, рақс тўгарагига қатнашиб юрган бўлса... Қани мантиқ?

Фарзандларингиз келажаги сизнинг қўлингизда. Чизиқни сиз чизиб берасиз, улар эса ўша чизиқ бўйлаб юрадилар.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
4.5K views19:02
Ochish/sharhlash
2021-01-16 18:05:30
Ажиб одамлар туркумидан

Аёл киши ўзига-ўзи йўқ жойдан иш чиқаради. Мен ҳам аёллигимга бориб, ўзимга ортиқча иш чиқардим. Шу китобликларимни аввалги рангига қониқмай, қаҳва рангига бўядим. Роса иши кўпакан. Рангни икки мартадан бердим. Ҳаммаёқ бўёқ иси бўлиб кетди. Совуқ кунда деразаларни очиб қўйиб, ҳаммага яхши "кайфият" улашдим.

Ўзи ҳаммаси шу деворларни бўяшдан чиқди. Деворларни бўяб чиққанимдан кейин, китобликлар кўзимга рангпар кўринишни бошлади. Қисқаси бўядим-у, кўнглим жойига тушди. Роса ишладим... Аламимни деворларни бўяшдан бошлаб, китобликларда тугатдим. Алҳамдулиллаҳ...

Шу сабаб бўлиб ҳам, сизлардан келган хатларга қаролмадим. Маъзур тутасизлар...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
2.7K views15:05
Ochish/sharhlash