Get Mystery Box with random crypto!

Зулфия Махмуд

Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд З
Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд
Kanal manzili: @zulfiyamaxmudova
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.65K
Kanalning ta’rifi

"Сенинг динингда бўлмаган, сенга ёрдам бермайди!" Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ
Илтимос Аллоҳдан қўрқинг ва муаллифлик ҳуқуқини сақланг!
Каналда келтирилган воқеалар, қиссалар, қатралар менинг қаламимдир.
Кўчирсангиз кимники эканлигини ёзиб қўйинг!

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-02-05 12:25:29
Эслатма туркумидан

"Эй мўъминлар! Яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас". (Моида:51).

Бу хоссатан аҳли китобларни дўст тутмаслик ҳақида нозил бўлган оят.

Ҳамма кофирларни дўст тутмаслик ҳақида Аллоҳ деди: "Эй мўъминлар! Менинг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!" (Мумтаҳана: 1).

Инсонларнинг ичидаги энг яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар кофир бўлишса, Аллоҳ уларни дўст тутишни ҳаром қилди.

Мусулмон аёл, жугут қўшнисиникига чиқиб дардини айтди. Жугутларнинг тили жуда ширин бўлади, билганлар билади. Жугут, аёлни елкаларини силаб, худди дардига малҳам бўлаётган кишидек, уни тинглади. Ва: "Йиғлама жоним! Ҳаммаси яхши бўлади. Мен айтган нарсани қилсанг, оилангни сақлаб қоласан", деди. Ва аёлга, эрининг қаҳвасига ҳайз қонидан қўшиб беришини маслаҳат берди. Хулоса ўзингиздан...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
23.1K views09:25
Ochish/sharhlash
2021-02-05 12:05:22 Эслатма туркумидан

"Эй мўъминлар! Ўзларингдан бошқаларни (яъни ғайридинларни) сирдош – дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва сизларни қийинчилик машаққатларга дуч келишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари ўз оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги (адоватлари) эса янада каттароқдир. Агар ақл юритсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик. Хой (мўъминлар)! Сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар китобга иймон келтирасизлар-у, (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: "Иймон келтирдик", дейишади. Ўзлари холи қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли, бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга): "Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар", деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар" (Оли Имрон: 118-120).

Мана шу ояти карималар кофирларнинг мусулмонларга қарши ичидаги кин-адоватларини очиб беради. Мусулмонларга қарши ҳар хил йўллар билан озор етказишлик учун тайёрлаётган макр ва ҳийлаларини очиб беради. Кофирлар мусулмонларнинг уларга бўлган ишончларидан фойдаланиб, уларга зарар етказиш режаларини тузишлари ва уларга ёмонликлар қилишларини кўрсатади.

Имом Аҳмад Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши айтадилар: "Умарга, мени бир насроний ёзувчим бор", деб айтдим. Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Сенга нима бўлди, Аллоҳ ўлдиргур. Аллоҳ таолонинг бу сўзини эшитмаганмисан: "Эй мўъминлар! Яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларни баъзилари баъзиларига дўстдирлар". (Моида:51). Тавҳид аҳлидан бўлган котиб тутмабсан-да, дедилар. "Эй мўъминлар амири! Менга уни ёзгани, унга эса ўзини дини", дедим. Айтдилар-ки: "Аллоҳ уларни хорлаган экан, мен уларни икром қилмайман. Аллоҳ уларни паст қилган экан, мен уларни иззат қилмайман. Аллоҳ уларни узоқ қилди, уларни яқинлаштирмайман".

Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоят қилишган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга чиқдилар ва мушриклардан бир киши уларга эргашди. Ҳарро деган жойда у зотга етиб олди ва айтди: "Мен сизга эргашишликни ва сиз билан ғалаба қозонишни хоҳлайман". У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳга ва Росулига иймон келтирасанми?" У: "Йўқ", деди. У зот: "Қайтиб кет, мен ҳеч ҳам мушрикдан ёрдам сўрамайман", дедилар.

Бизнинг хорлигимиз, кофирларни ўзимизга дўст тутганимизда бошланган!

Бизнинг хорлигимиз, ўз диндошимизни, мусулмон қардошимизни душман билганимизда бошланган!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
20.7K views09:05
Ochish/sharhlash
2021-02-05 11:52:01
Эслатма туркумидан

Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган,
Аҳли аёлинг безатиб, чиқарма уйдан.
Мевали шох агар чиқса кўчага,
Таъма қилар ўтган йўловчи ундан.

Паҳлавон Махмуд

Келаётган хатларда эркаклар, аёлларини, қизларини, опа-сингилларини эплай олмаётганларини, бу жуда қийин бўлаётганини эзилиб ёзишган. Ҳа, қийин бўлиб қолди. Қиёматнинг аломати бу! Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин! Ҳар хил бўлмағур кинолар, телефон, интернет, сайтлар аёл-қизларимизнинг кўпларини бузди. Етмаганига исломий тарбия бўлмаган муҳит, кўпчиликни ботқоққа ботирди. Хатларда асосан қизларнинг-йигитларнинг аҳлоқсиз бўлиб кетишаётгани ҳақида ёзишяпти. Тўғирлаш йўлини сўрашяпти. Инсоф берсин ҳаммамизга. Ҳаёт қийин бўлиб қолди. Болалар тузалиши учун, катталар ўзларини тузатишлари керак! Ота-онада уят-номус бўлмаса, фарзанд қандай қилиб номус эгаси бўлади?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.0K views08:52
Ochish/sharhlash
2021-02-05 11:32:04
Даюслар туркумидан

Қизининг ёмон йўлда эканлигини, тутган йўли фоҳишаларникидан кам эмаслигини онасига жон куйдириб тушунтиришибди.

Она эса, ўзини бузмай: "Ҳа, хабарим бор. Жуда ваҳима қилманглар! Фақат биттаси билан ётиб юрибди", дермиш эътибор ҳам бермай.

Қизларнинг аҳлоқи бузилиб кетаётганидан ҳавотирдамиз... Лекин ўша қизларнинг оналари бузуқ! Ақли жойида бўлган она шундай гап айтадими?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
20.8K views08:32
Ochish/sharhlash
2021-02-03 09:08:32
Болалар туркумидан

5 ёшлик Омина онасидан шоколад сўрабди. Онаси бир дона олишга изн берибди. Омина бир эмас, учта шоколадни паққос туширганини билган онаси: "Мен сенга бир дона олгин дегандим. Нега учта шоколад олдинг?", сўрабди жаҳли чиқиб.

"Ойи, зато тўртта олмадим-ку", дермиш пинагини бузмай Омина.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.6K views06:08
Ochish/sharhlash
2021-02-03 08:58:28
Ажиб одамлар туркумидан

9 та туққан она, 5 та туққан қизига жон куйдиряпти: "Бошқа туғмагин! Етади шунча бола. Ўзингни, соғлиғингни ўйлагин!" Қиз боласини 7 та қилди-ю, тўхтади.

Ўз навбатида бу она ҳам 4 та фарзанди бор қизига тушунтиряпти: "Ҳозирги замонда тўртта етади. Бошқа туғмагин!"

Қиз 6 та қилди-ю, кўнгли жойига тушди. Авваллари кўп эшитганим бир гап бўлар эди: "Мен боламни дедим, болам боласини деди".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.6K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-01-30 19:58:05
Ажиб одамлар туркумидан

Данғиллама маҳалланинг, данғиллама ҳовлиси... Данғиллама ошхонанинг, данғиллама экранига қараганча ҳаёл сураверади...

"Қандай ҳам зўр уйлар бор-а... Ёнида денгиз, орқа томонида тоғлар... Менинг уйим эса, кулбага ўхшайди". Олмос қадалган, бўйнидаги оқ тилла занжирини бармоғи билан ўйнаганча, телевизордаги бошқаларнинг ҳаётига ҳавас қилаверади.

Ношукурлик ёмон иллат. Аллоҳ таоло берганига қаноат қилмаслик катта балоларга олиб келади. Эри катта пулга тушди-ю, тапур-тупур тўғри келган баҳога ҳовлини сотиб, 3 хоналик уйга ижарага кўчиб ўтдилар.

Ношукур аёл ҳар куни йиғлаб эрига дийдиё қилади. "Қачон ҳовли оламиз? Қачонгача ижарада яшаймиз? Қавми-қариндошнинг юзига қаролмай қолдим".

Вақтида Аллоҳнинг берганига "алҳамдулиллаҳ", дейиш керак эди. Аллоҳ таоло сенга бериб қўйган ўша данғиллама 2 қават-у, 10 хоналик ҳовли ҳар кимга насиб қилмаётган эди. Энди кўчада қолмай, ижарада яшаб турганингга шукур қил! Кўчада яшаб юрганлар қанча...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
22.8K views16:58
Ochish/sharhlash
2021-01-29 09:40:47
Фаросат туркумидан

Гапда ўтирган йигитлар, мезбонлик қилаётган ошналарининг овқат ейиши-ю, чой ичишидан безор бўлишибди. "Чап-чап, хўр-хўр". Бир-бирларига қарашармиш-у, бир гап айтолмасмишлар. Одам дегани шунчалар қўпол, хунук овқатланадими ҳеч замонда...

Меҳмонхона эшигидан мезбоннинг отаси кириб келибди. Меҳмонлар енгил нафас олибдилар. "Ана энди отасининг ёнида чапиллатиб еб, хўриллатиб ича олармикин? Отаси қўйиб қўймаса керак", ўйлашибди ўзларича. Ўрниларидан туриб: "Келинг, амаки биз билан ўтиринг", деб ёнларидан мамнуният билан жой беришибди. Чой узатишибди. Ота ҳам худди ўғли каби хўриллаб ичишни бошлабди. Оғзига солган овқатини чунонам чапиллатармиш-ки, меҳмонлар ўғлининг ейишига шукур қилиб юборишибди.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
22.5K views06:40
Ochish/sharhlash
2021-01-29 01:29:52
Беқарор
(Бўлган воқеа)

Кутди, умри кутиш билан ўтди. 18 йил фарзанд доғида куйди. Фарзанд кўриш учун энди шифокорларга ҳам, табибларга ҳам бормай қўйган.

"Майли, эрим яхши-ку. Индамайди, шунча йил мен билан сабр қилди. "Уйланаман", ҳам демайди. "Ажрашаман", ҳам демайди. Аллоҳнинг синовлари экан, нима ҳам дердим", деб, ўзига-ўзи таскин бериб яшаб келади.

Эрининг аёли ва учта вояга етган фарзандлари борлигини эшитганда, юм-юм йиғлади-ю, илк бора эридан талоғини сўради.

Кун бўйи дайдиб, ота уйига борди. Ота-она вафот этиб кетган. Уни укаси ва келини кутиб олишди. Лекин у ерда тўрт кундан кўп туролмади. Келинининг кесатиқ, бурма гапларини кўтаролмади.

Синглисиникига борди. Бирпас ўтирди-ю, у ердан ҳам, ўнғайсизланиб чиқиб кетди.

Ёмғир бошлади. Уст-боши жиққа сув бўлди. Ёмғир остида ўкириб-ўкириб йиғлаганча, палак ёзган уйининг эшигини тақиллатди. Эшикни эри очди. "Илтимос қилсам, мени яна хотин қилиб оласизми?", деди-ю, эрининг бўйнига осилганча йиғлаб юборди.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
22.0K views22:29
Ochish/sharhlash
2021-01-29 00:57:52
Мақсадсиз
(Бўлган воқеа)

Кун оқармасдан туради. Қорларни курайди, сигирларга ем беради, уларни соғади, эри ва болаларига чой тайёрлайди. Кечаси қориб қўйган хамири, ёғи чиқиб кетган кўрпачаларнинг тагида ошиб, пишишга тайёр бўлиб қолган. Тандирга ўт қалайди. Нон ёпади. Эри ва болалари чойни ичиб ишга, ўқишга жўнайдилар. Уларнинг келишига ўчоқда овқат пиширади. Кийим-кечакларни ювади, қуриганларини дазмоллайди. Кунда бир хиллик. Кунлар ўтаверади, аёл шу тариқа уйнинг ичида айланиб-ўргилиб яшайверади.

Умр қисқа... Болалар ўқишларни битириб, ишларга жойлашдилар. Ҳаммасида аёлнинг ўрни катта. У энди қариди. Энди невараларига қарайди. Уларга ўқиш кераклигини, катта-катта жойларда ишлаш кераклигини уқтириб чарчамайди. Унинг мақсади фақат шу дунё... У бу ҳаётга нима учун келганини мағзини чақмайди. Чақишга ақли етмайди.

Унинг қазоси етди. У кетди. Таҳоратсиз, намозсиз, рўзасиз... У тарбиялаган болалар ҳам орқасида худди шундай қолдилар. Таҳоратсиз, намозсиз, рўзасиз...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
22.2K views21:57
Ochish/sharhlash