Get Mystery Box with random crypto!

Зулфия Махмуд

Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд З
Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд
Kanal manzili: @zulfiyamaxmudova
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.65K
Kanalning ta’rifi

"Сенинг динингда бўлмаган, сенга ёрдам бермайди!" Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ
Илтимос Аллоҳдан қўрқинг ва муаллифлик ҳуқуқини сақланг!
Каналда келтирилган воқеалар, қиссалар, қатралар менинг қаламимдир.
Кўчирсангиз кимники эканлигини ёзиб қўйинг!

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-05-03 14:30:33
Эслатма туркумидан

Аллоҳ таоло Қуръонда Лут алайҳиссалом қавми ҳақидаги қиссани бир неча ўринда эслатиб ўтган. Жумладан айтади: "Энди қачон-ки Бизнинг фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, у жойларни остин-устин қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. У жойлар бу золимлардан (Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир". (Ҳуд: 82-83)

Иншааллоҳ, бироз вақт топганимда сизларни Ислом номи остида, "тақво" кийимини кийиб олиб фаолият юритаётган Исломдаги баччавозлардан огоҳлантираман! Агар ўғлингиз гўзал бўлса, оппоқ пахтадек ёқимтой бўлса (ўзи умуман қандай бўлса ҳам) ҳеч қачон ва ҳеч қачон ётиб қоладиган ўқишларга берманг! Устозга олиб борсангиз бирга дарсда ўтириб, бирга қайтиб келинг! Гулдек фарзандларингизни умрини ҳазон қилманг! Танимаган, билмаган кишингизга болангизни икки қўллаб топширманг! Керак бўлса ўзингиз ўргатинг, ўзингиз ёдлатинг! Қолганини иншааллоҳ, кейин бемалол ёзаман...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
6.2K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-05-03 13:38:47 Ажиб одамлар туркумидан

(давоми...)

Зўр, зўрдан зўр келса, зўр кетини қисар... Бир қўшнимнинг 43 ёшга чиқиб ҳам эрга тегмаган шаллақи қизи, бостириб келиб қолди. Девдек хотинни шундай босиб қўйди-ки, нас босган хотин оғзини очолмай қолди.

- Башарангни ойнада кўрганмисан, шайтонга ўхшайсан. Холанг сен билан яшашга мажбур эмас... Ҳаммамиз гувоҳмиз, холангни кўчаларда оч юрганига ва баданлари қачон қараса кўкариб ётганига. Тўғриликча чиқиб кетмасанг, юзингни бежаб қўяман!

Бир соат деганда аёлни амаллаб уйимдан чиқариб юборишди. Йиғилганлар уйқу чала бўлганини айтиб, тарқалишди. Мен ҳам тонггача Қадр кечада ўтириб, ухламаган эдим. Жанжал-суронда кўзларимни зўрға очиб турдим-ки, буни тушунишингиз қийин эмас... Аллоҳга ҳамд этиб, тап этиб ўзимни ўринга ташладим. Бўлган ишларни ўйлаб... энди кўзим илинганда кетма-кет чалинган эшик қўнғироғидан сакраб туриб кетдим.

- Ким у?

- Милиция...

Тезда кийиниб чиқдим... Кийингунимча қўнғироқни тинмай босиб турдилар... "Аллоҳим мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма! Нажасларни юзини тескари қил! Золимни зулми билан мени синама!"

Эшикни очдим... Милиция ходимлари мени кўриб кулиб юбордилар. Ҳеч нарсани тушунмадим.

Уларнинг ёнида юзини тунд қилиб хотин ҳам турарди. Милиция ходимлари мендан сўрадилар:

- Бу хотиннинг холасини ўғирлаб кетганингиз ростми? (Энди тушунгандим, булар мени кўриб нега кулиб юборганини. Чунки юз-кўзимдан одам ўғириларига ўхшамаслигим аниқ. Уни устига уйқусираб, оёқда зўрға турибман)

- Нима???

- Устингиздан шикоят тушди. Бу хотиннинг холасини ўғирлаб кетибсиз. Хола қани?

- Ичкарида ётибди...

- Чақиринг!

Холани чақирдим. Энди уйқуга кетган хола, мендан баттар довдираб, гандираклаб чиқиб келди.

- Сизни шу аёл ўғирлаб кетгани ростми?

Холани оғзи ланг очиқди... Саволга мен жавоб бердим:

- Хола кечаси 23:30 ларда ўзи келди. Бу аёл роса дўппослабди. Уйидан қочиб чиқибди...

Яна қўшнилар тўпланишни бошлашди... Бир амаки кўчада туриб бақириб қолдилар:

- Тинчлик борми, йўқми? Эрталабдан уйқуни ҳаром қилдиларинг... Энди яна келиб, бу аёлни бошини қотиряпсанлар. Айби кўчада қолганга ёрдам берганими? Инсофсиз жиянлари уравериб, кампирни дабдаласини чиқариб юборибди. Ундан кўра ўша қўлинг сингур урганни сўроқ қилмайсанларми?

Хола ўғирланмаганини, ўз хоҳиши билан келганини ва жиянлариникига қайтиб бормаслигини қайта-қайта айтиб таъкидлади. Ёзув-чизув бошланиб кетди. Аждарҳо ҳар қанча ўзини оқламасин, бизларни айбламасин иш бизнинг яъни, холанинг фойдасига ҳал бўлаётган эди. Қоғозларга имзолар қўйилди. Холани мен билан қолдирадиган бўлдилар. Аёлнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб, ҳеч нарса қилолмай қолди. Бир ўзи шунча одамнинг ичида яккаланиб қолганди. Лекин шунда ҳам худди айбдор мендек, тилини бермасди:

- Кунингни кўрсатаман! Холамни уйингда олиб қолаётганингга пушаймон қилдираман!

Қўшнилар хотинни ҳайдаб солдилар. Ҳатто бир аёл қўшним: "Яхшиликча жўнамасанг, уриб майиб қилиб қўяман! Биз охиригача Зулфия опа учун туриб берамиз!", деб бақириб қолди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, кўнглим тоғдек кўтарилиб кетди.

Ифторликка оз қолганда хола ичидагиларни тўкиб солди:

- 71 ёшга кирдим. Шунча йил умрим зое бўлди... 71 йил деганда биринчи рўзамни тутдим...

- Аллоҳ рўзангизни қабул қилсин! Аллоҳ таоло мусулмон бўлган инсоннинг аввалги қилган гуноҳларини ўчириб юборади. Эски ишларни энди ўйлаб сиқилманг...

- Ростан ўчириб юборадими?

- Ҳа, рост. У ўта меҳрибон ва ўта раҳмдил!

Хола йиғлаб юборди... Азон овози келди... Оғзимизни очдик...

Уч кун ичида холанинг юзига қон югурди, алҳамдулиллаҳ. Биз билан бирга намоз ўқияпти. Қўлидан тасбеҳ тушмасдан эрталабдан кечгача зикр айтяпти. Баъзан намозга турар эканмиз, йиғлаб олади.

- Яна нега йиғлаяпсиз? Бирон камчилик бўлса айтинг!

- Йўқ, эски кунларим эсимга тушиб кетяпти... Вақти келиб роҳат кўраман деб ўйламагандим... Умрим фақат қийинчиликда, хорликда ўтганди ва шундай ўтади деб ўйлардим. Аллоҳнинг ишларини қара, ким билибди, ким ўйлабди дейсан... қариганимда роҳат кўришимни... Шуларни ўйлаганимда кўзимдан ўз-ўзидан оқиб кетяпти...
(тугади)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
5.5K views10:38
Ochish/sharhlash
2022-05-03 13:16:09 Ажиб одамлар туркумидан

(давоми...)

Эшикни очдим... Катерина хола мени кўриб, уввос солиб йиғлаб юборди. Уни ичкарига олдим. Дардини айтиб, йиғидан ўзини тўхтатолмасди... Жияни, менинг тарафимдаги жияниникига 27 чи апрель куни ташлаб кетибди. Бу жияни эса... уравериб, уравериб тўкиб ташлабди. Хола кечаси ҳамма ухлаганда нарсаларини йиғиштирибди-ю, секин уйдан чиқиб кетибди.

- Зуля, менга ёрдам бера оласанми? Сеникида яшасам майлими?

- Майли...

- Мен бир йил давомида Худога дуо қилдим. "Мусулмон бўлмасимдан жонимни олма!", дедим. Сенинг таклифингдан кейин мусулмонларга эътибор билан қарашни бошладим. Мусулмонлар яхши инсонлар! Улар меҳрибон ва инсоф эгалари эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ва ҳар доим Ундан бир нарсани сўрадим: "Художоним, сендан илтимос қиламан! Мени Зуляни ёнига олиб бор, мен у билан яшашни хоҳлайман. Сендан ёлвориб сўрайман, сўраганларимни бер! Зуля билан яшашни ва мусулмон бўлишни хоҳлайман!"

У тинмай йиғларди... Гапирарди, йиғларди...

- Аллоҳ таоло дуоларингизни ижобат қилибди. Ўзи аниқ қилиб бичувчи, Ўзи гўзал қилиб тикувчи... Эшигимга олиб келибди, субҳаналлоҳ...

- Нонга, дўконга бирон нарсага мени чиқариб туришарди. Кўчада қора ҳижобдаги аёлни кўрсам: "Зуля эмасмикин?", деб тикилардим. Сени кўриб қолсам-у, сен билан бирга кетсам...

У гапирарди, мени вужудим титрарди... "Шунчалар мени Аллоҳдан дуо қилиб, сўрайдиганлар боракан-да", ўйладим... Лекин бу нарсани ҳис қилиш менга қийин бўлмади. Чунки мен ҳам бир пайтлар кимларгадир етишиш учун, уларни дуо қилган бўлишим мумкин...

Катерина хола ғусл қилиб чиқди. Қизим уни ҳаммомга олиб кириб ювинишига ёрдам қилди. Чунки, хола анча қари эди...

Мен шаҳодат калимасини айтиб турдим, у орқамдан қайтарди ва МУСУЛМОН бўлди.

- Сиз энди мусулмонсиз, алҳамдулиллаҳ!

- Ростми... мусулмон бўлиш шунчалар осонми?

У ўрнидан туриб мени қучоқлаб олди. Ва анча пайтгача қўйиб юбормай, қувончдан йиғлаб тураверди.

- Катерина хола, сиз энди мусулмон бўлдингиз. Исмингизни исломий исмга ўзгартирсак, гўзал иш бўлар эди. Шунга нима дейсиз?

- Майли...

Карима исмини таклиф қилгандим, холага ёқмади. София исмини айтганимда маъқул келди ва холани "София хола" деб чақиришни бошладик.

София хола ўша куни биринчи бор саҳарликка турди ва биринчи марта рўза тутди. Бомдоддан кейин соат 9:00 ларда эшик қўнғироғи чалинди. Хола эшикни очмаслигимни илтимос қилди. Жияни бўлиши мумкинлигини айтиб, ҳавотирда қолган эди. Эшикни очмасам бўлмади, уст-устига чалаверди, чалаверди... Эшикни очдим... Хола айтганидек ўпқондек жияни келган эди.

- Холам шу ердами?

- Йўқ! (Кейинроқ ёлғон гапирганимга афсусландим...)

У мени гапимга ишонмади ва қаршилик қилишимга қарамай уйимга бостириб кирди. София хола қўрққанчалик қўрқинч юзли бир хотин эди. Аввал ҳеч кўрмаган эканман... Хола бечора ётган жойида бақадек қотиб қолганди. Қўрқув унинг юзларидан маълум эди.

- Қани юр, кеттик...

Нажас босган хотин холанинг қўлидан тортган эди, хола ўриндан ерга ағанаб тушди. Ва мени оёғимни қучоқлаб олганча додлаб йиғлаб юборди...

- Зуля, менга ёрдам бер... Мен кетишни хоҳламайман...

Бу аждараҳога Аллоҳ бас келмаса, бандаси бас келиши амримаҳол эди. Бошланди... Хола додлар, жияни ерга судраб уни тортқилар... Олиб чиқиб кетолмай, жиян бор овози билан бўкирарди... Бақир-чақирга қўни-қўшнилар югуриб чиқишди. Уйим, кўча эшик тумонат одамга тўлганди. Шунча киши бир нажас хотинга бас келолмасди. У фақат бир гапни такрорларди:

- У менинг холам, у менга тегишли. Ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ! Барибир уйимга олиб кетаман!
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
4.1K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-05-03 13:16:09 Ажиб одамлар туркумидан

Бир қўшним бор эди. Яхши танимаганим учун, салом-алик қилмасдим. Мендан сал узоқроқда эди, уйи. Бир куни қизим шу қўшни кампир ҳақида гапириб қолди:

- Она, биз тарафдан бир кампир ўтиб юради, ҳеч кўрганмисиз?

- Қайси кампир экан? Қариялар кўп-ку...

- Эски кийимларда, кўзи кўк...

- Билмадим эслолмадим...

- Ўша кампир билан танишиб олдим. Юмшоққина, яхши кампир. Сиз ҳам танишиб олсангиз бўларкан. Қийналган кампирга ўхшайди, балки бирон ёрдам керакдир.

- Қўйсангчи, дуч келган киши билан танишиб кетавермайди, инсон... Сен ҳам яқин бўлиб кетма, таниган-билмаган киши билан масофани узоқроқ тутиш керак!

Орадан кўп вақт ўтмади... Қизим синглисини кўчага ўйнатгани олиб чиқиб, бироздан қайтиб келди.

- Она, сизга айтган кампирни кўриб қолдим. Бироз гаплашдик. Ҳар кўришиб қолганимизда, мендан: "Нима овқат қилдинглар?", деб сўрайверади. Қорни очмикин-а? Исмини ҳам билиб олдим. Катерина экан...

- Катерина???

- Ҳа.

- Мусулмон эмас эканми?

- Билмадим...

- Эҳтиёт бўл! Гаплашма!

Кунлардан бир куни кўчада қизим билан ўша кампирга дуч келдик. Қизим: "Менинг онам", деб мени кампирга танитган бўлди. Бироз гаплашдик... Молдовалик экан, насроний экан. Бола-чақаси йўғакан, ҳеч туғмаган экан. Эри анча йиллар аввал ўлган экан. Катта опаси ўлгач, унинг қизлари ёнларига чақириб олишган экан. Кампир жуда тортинчоқ, камгап бўлгани учун амаллаб бир нарсаларни сўраб олдим. Чунки қизим ким билан гаплашаётганини билишим керак эди.

Орадан вақт ўтди... Қизим узоқдан гап бошлаб қолди...

- Она, сизга бир гап айтишим керак!

- Нима гап?

- Сиз танишган кампир бор-ку...

- Ҳа...

- Ўша кампирни жиянлари роса уришаркан, оч қолдиришаркан. Биз овқат бериб, қорнини тўйдирсак бўладими?

- Ҳаммага ишонаверма! Қаердан биласан, балким ундай эмасдир...

- Илтимос, она бир коса овқат беринг! Жиянлари ишдалигида олиб борсам, еб оларди.

Бир идишга овқат солиб дедим:

- Овқатни ташқаридан бер! Ичкарига кирма!

Қизим кўп ўтмай қайтиб келди.

- Она, хола овқатни олди-ю, шошиб-пишиб тик оёқда, қўлда еб ташлади. Роса қорни оч экан. Бизни дуо қилди...

Шундан сўнг... ҳар куни овқат чиқариб туришни бошладик. Кампирнинг жиянлари уйда бўлса, кампир овқатни олмасди, қўрқарди. Уйида ҳеч ким бўлмаса оларди-ю, остонада еб, идишни қайтариб берарди.

Қаҳратон қиш тугаб, баҳор келди. Тонгда эшик қўнғироғи чалинди. Очсам Катерина хола... Қўлида бир талай халталар... Ҳаммаёғи кўкариб кетган, йиғидан кўзлари шишган... Уйга олиб кирдим. Бир кун аввал ҳам ҳеч нарса емаган, оч эди. Қорнини тўйдирдим. Ер экан, кўз ёшлари идишга томиб ўтирарди...

- Яна уришдими?

- Ҳа, роса дўппослашди. Жияним билан қизи уриб, тепишди...

- Нега?

- "Қачонгача сени боқамиз? Жонимизга тегиб кеттинг! Нарсаларингни ташқарига чиқариб қўйдик. Кет, уйдан", дейишди.

- Қаерга бормоқчисиз?

- Бошқа жиянимникига...

- Хоҳласангиз сизга бир таклифим бор...

- Қандай таклиф?

- Мусулмон бўлсангиз, биз билан бирга яшашингиз мумкин...

Ўйлаб қолди, сўнг:

- Мен тушунишим керак! Таклифдан шошиб қолдим. Мен сенга оғирлик қиламан. Менинг қандли диабетим бор ва саратонга йўлиққанман...

- Дардни берувчи шифосини ҳам Ўзи беради. Бу айтганларингиз мени заррача чўчитмади... Ҳар доим эшигим очиқ. Истаган пайтингиз келаверинг!

Катерина хола бошқа жияниникига кетди. Лекин кунда, кунора бизга телефон қиларди. Бизни соғинганини, айниқса қизимни жуда соғинганини айтиб чарчамасди. Биз хабар олгани телефон қилганимизда, жиянлари телефонни ўчириб қўйишарди.

Шундай қилиб орадан бир йил ўтди... Бир куни Катерина холанинг жиянига телефон қилдим. Холасини бизникига олиб келишини илтимос қилдим. (Чунки хола мендан шуни илтимос қилганди) Нокас жиян рад жавоб берди. Бир йил ичида Катерина хола неча маротаба телефон қилган бўлса, ҳар сафар йиғларди, ҳар сафар бизни дуо қиларди.

Рамазон келди... Қизим:

- Она, Аллоҳ кечирсин-у, кофир бўлса ҳам Катерина холани соғиндим. Яхши кампир эди. Келса, байрамни бирга қилсак, зўр бўларди...

2022 йил Рамазоннинг 29 чи куни кеч соат 23:30 ларда эшигим тақиллади. "Кечаси ким бўлиши мумкин?"
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
3.8K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-05-02 13:34:20
Байрам табриги

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Камайиб бораётган қадрли ўқувчиларим... Байрамингиз муборак бўлсин! (Жуда кеч табрикладим, айбга буюрмайсиз... вазият шундай бўлиб қолди) Аллоҳ таоло Унинг йўлида қилган ибодатларингизни қабул қилсин ва доимо ибодатларда сизларни қойим қилсин!

Авлодларингиздан мужтаҳид, муҳаддисларни, илмига амал қилувчи имомларни, мужоҳид, шаҳидларни, Ўзининг йўлида юрувчи собит қадамларни чиқарсин!

Уйингиздан барака, тинчлик, сокинлик, севинч аримасин! Кейинги байрамларгача соғликда, тинчликда ҳаммамизни яна бирга қилсин! Амийн!

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
3.9K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:06:19
Таҳажжуд туркумидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Кимки бир кунда юз марта: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ъала кулли шайъин қодир" (Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Барча мулк ва мақтов Унгагина хосдир. Ва У ҳар бир нарсага Қодирдир), деб айтса, унга ўнта қул озод қилган(нинг ажру-савоби) бўлиб, юзта ҳасанот китобат қилинади ва юзта гуноҳи ўчирилади, ҳамда ўша куни то кеч бўлгунича шайтондан ҳифзу-ҳимояда бўлади. (Ушбу) кишидан кўра, ундан кўпроқ амал қилгандан ўзга бирор киши афзалроқ амал қилолмайди". Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Таҳажжудда шу зикрни кўп-кўп айтишингиз, дунё неъматларидан топмаганингиз лаззатни топишингизга васила бўлади. Зикрларнинг ичида энг севганим, энг суйганим шу зикрни кунда 500 тадан кам айтмайман. Сизларга ҳам айтиб юришни тавсия қиламан. Ҳар кунингиз равшан, ҳаётингиз нурафшон бўлади.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
6.9K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:40:06 Эслатма туркумидан

"Мўмина аёлларга хам айтинг! Кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошка зеб-зийнатларини (яъни, устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! ...". (Нур: 31)

"Қизим ҳижобга кирди", "синглим ҳижобга кирди", "ўзим ҳижобга кирдим", деган гапларни кўп эшитяпмиз. Қарасак... тор қилиб ласина, шим кийиб олган бўлади ўша "ҳижоб"даги "муслима"... Устида ичи кўринадиган юпқа матодан бир бало... Кийим устидан кўкраклари аниқ-равшан бўлиб ажралиб туради. Кўз тушганда инсон уялиб кетади, "муслима"нинг аҳволидан. Киндикдан пастини айтмай ҳам, ёзмай ҳам... Кофта билан шим... Қанақасига бу ҳижоб бўлиши мумкин? Тирноқлар қоп-қора хинага бежалган. Оятда эса: "Зийнатларингизни номаҳрамларга кўрсатманг", дейилган. Аёл кишига зеб бериб турадиган не бўлса, ана ўша зийнат ҳисобланади. Узук-тақинчоқлар, пошнаси бор оёқ кийимлар, юз бўёқлари, атир-упа, тор, калта ва юпқа кийимлар, тирноқ бўёқлари, зеб билан чизилган хина ва ҳаказо... Буларнинг ҳаммаси эрга қилиниши шарт!

Маҳрамларга ҳам ҳатто ҳаддан ошмаган ҳолатда кўрсатилиши керак! "Маҳрамга мумкин", дегани... "Ҳатто, маҳрамингни олдида ҳам, ўзингдан кетма, ўзингни тийиб ол!", дегани бўлади.

Ҳижоб билан рўмолни адаштирманг! Ҳижоб билан орсизликни, ҳаёсизликни адаштирманг! Ва бундай кийиниб юрадиганларга ҳавас ҳам қилманг, ибрат ҳам олманг! Сизнинг либосингиз оят ва ҳадисга тўғри келяптими? Ўраган рўмолингиз кўкрагингизни тўсиб турибдими? Кийган кийимингизда олд ва орқа томонларингиз дўппайиб чиқиб турмаяптими? Шуларга эътибор қаратинг!

Ҳижобга нега кирмоқчисиз, аввал шуни қалбан билиб олинг! Ҳижоб нима, нега фарз эканлигини ўқиб, ўрганинг! Қаёқдаги ашқал-дашқал кийим-кечакка ҳавас қилиб, чала-чулпа ўраниб олманг! Аллоҳдан қўрқиб ўранмасангиз, амалингиз бир тийин! Аллоҳ учун ўранмасангиз, ўранмай қўяверинг! Ихлос бўлмаган амалда, яхшилик йўқ!

Аллоҳ қандай буюрган бўлса, шундай ўралинг! Қандай амр берган бўлса, шундай бажо келтиринг!

Ҳа, айтгандай... Баъзи беъманиларнинг: "Бошланишига бўлади... Мусулмончилик аста-секинчилик... Ўралмагандан кўра ўралган-ку... Нима энди қоп кийиб олиш керакми? Инсон ўзига қараб юриши керак-да... " ва ҳаказо гапларга ўралашиб қолманг! Ҳар қанча зийнатингизни эрингизга ва яна эрингизга қилинг! Бошқа эркаклар сизни қандайлигингизни билиши, кўриши шарт эмас!

Жаҳаннамнинг аксари аёллардан иборат бўлиши ҳақидаги ҳадисни унутманг!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
7.5K views16:40
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:21:46 Тавҳид туркумидан

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Тоғутлар кўп бўлиб, асосийлари бештадир:

4. Ғайб илмини даъво қилган киши... Булар коҳин, фолбин, сеҳргарлардир. Улар ғайбни даъво қиладилар. Улар ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам алдайдилар. Ва ўзлари ҳам, алданганлар ҳам жаҳаннамга йўл оладилар. Нақадар ёмон танлов бу...

"У (Зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)". (Жин: 26-27)

"Айтинг: "Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)"". (Намл: 65)

Ҳатто... Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, ғайбдан Аллоҳ билдирганидан ортиғини билмаганлар. Ғайбни Аллоҳ таолодан бошқаси билмайди ва билолмайди. Ғайбни даъво қилганларнинг жойлари абадий жаҳаннамдадир!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
4.4K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-04-20 12:41:39
Ажиб одамлар туркумидан

- Рўзамисиз?
- Йўқ, тутмаяпман.
- Нега, касалмисиз?
- Йўқ, касалмасман. Ҳеч ким ифторлик бермаяпти-ку... Биров ифторлик қилса тутмоқчи эдим... Олдинлари тез-тез ифторликка бориларди, ҳозир негадир ҳамма жим...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
5.5K views09:41
Ochish/sharhlash
2022-04-16 11:33:39
Эслатма туркумидан

"Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар". (Бақара: 120)

"Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, (улар билан) баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар". (Нисо: 89)

Ҳар Рамазонда шу бўлар такрор... Ақсодаги ҳозирги вазият...

Аллоҳ таоло мусулмонларнинг қўлини баланд қилсин, кофир-золимларнинг қўлини чопсин! Амийн!

Аллоҳ таоло Фаластин аҳлига нажот берсин! Яҳуд-кофирнинг юзини ерга ишқасин! Амийн!

Аллоҳ таоло Ислом динини олий қиламан деганнинг юзига боқсин! Исломни оёқости қилмоқчи бўлаётганларни, Исломга қаршилик қилаётганларни юзини қаро қилсин! Амийн!

Аллоҳ таоло мусулмонларга куч-қувват берсин! Кофир-муттаҳамларнинг кучини синдирсин, қувватини йўқ қилсин! Амийн!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
6.7K views08:33
Ochish/sharhlash