Get Mystery Box with random crypto!

Зулфия Махмуд

Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд З
Telegram kanalining logotibi zulfiyamaxmudova — Зулфия Махмуд
Kanal manzili: @zulfiyamaxmudova
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.65K
Kanalning ta’rifi

"Сенинг динингда бўлмаган, сенга ёрдам бермайди!" Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ
Илтимос Аллоҳдан қўрқинг ва муаллифлик ҳуқуқини сақланг!
Каналда келтирилган воқеалар, қиссалар, қатралар менинг қаламимдир.
Кўчирсангиз кимники эканлигини ёзиб қўйинг!

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-10 11:57:38
Эслатма туркумидан

Сафиййа бинти Абу Убайднинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи хотинларидан қилган ривоятларида айтилишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким фолбин ёки мунажжим ҳузурига бориб, бирор нарса ҳақида сўраса, кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун ўқиган намози қабул этилмайди", дедилар. Имом Муслим ривоят қилганлар.

Намоз ўқийдиган, мусулмонман деган аёл-қизлар эҳтиёт бўлинг! Нега аёл-қизлар? Чунки фолбинга борадиган эркакларнинг сони саноқли.

Фолбинга бориб келиб, ҳеч нарса бўлмагандай намоз ўқиб юрадиганлар, шу ҳадисни ёдлаб олинг! Фолбинга борган кунингиздан бошлаб то 40 кун ўтгунича намозингиз қабул бўлмайди.

Бу фолбинни алжирашини қаранг, талмовсираб гапини тўғри гапиролмай қолган. Тили тутилиб, кўзи ўйнаб ётибди. Аллоҳ уриб қўйгани гап-сўзидан маълум. Шариатга биноан сеҳргарларга жазо берилганда эди, булар ахлатдек кўпайиб кетмаган бўлар эди. Шайтоннинг урғоқчисини гердайиб ўтиришига лолман...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
22.8K views08:57
Ochish/sharhlash
2021-02-08 11:48:44
Ажиб одамлар туркумидан

Тилимиз ўрганиб қолгандан кейин на илож... Иш юзасидан бириси билан суҳбатлашиб қолгандим. Суҳбат давомида ўзим билмаган ҳолда "субҳаналлоҳ"ни кўп такрорлабман шекилли...

"Ўзингизни кўрсатишингизга ҳожат йўқ. Ҳадеб "субҳаналлоҳ" дейишингиз шарт эмас", деган эди, яна "субҳаналлоҳ" дебман унинг гапи таъсир қилиб.

Субҳаналлоҳ...
Одамлар ажойиб-а, субҳаналлоҳ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
20.3K views08:48
Ochish/sharhlash
2021-02-08 11:10:57
Эслатма туркумидан

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Ўликлардан истак-ҳожатлар сўраб ёлбориш ва уларга юзланиш ширк турларидандир. Оламдаги ширкнинг асоси ана шудир. Маййит амали узилган-тўхтаган бўлиб, унга ёлбораётган ва Аллоҳнинг ҳузурида шафоатчи бўлишини сўраётган кишига (ёрдам бера олиши) ҳали у ёқда турсин, у (маййит) ўзига ҳам бирор фойда ёки зарарга эга эмас. Ушбу ҳолат анави кимсанинг (аслида) Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилувчи ким-у, шафоат қилинадиган ким эканлигини билмаганидандир".

Ўзи намоз ўқийди-ю, лекин истак-хоҳиши бўлса қабрлардан сўрайди. Ҳожатингни қабрлардаги ўликлардан сўрасанг, намозни нега ўқияпсан? Сенинг истагингни Аллоҳ эмас, ўликлар берар экан, нега сарсон бўлиб саждага эгиляпсан? Агар бу ишларни билмай қилган бўлсанг, тавба қил! Ва бу йўлга қайтма! Агар билиб қилаётган бўлсанг ва ҳақиқатни тан олмайдиган бўлсанг, намозингни йиғиштириб қўявер!
Чунки бу намозинг сенга фойда бермайди!
Чунки сен ширк йўлидасан!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
24.8K views08:10
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:18:40
Ажиб одамлар туркумидан

У намозларини канда қилмайди. Қўлидан тасбеҳ тушмайди. Кечалари тунларини бедор ўтказишга ҳаракат қилади. Вақти-вақти билан Зангиотага бориб, қўйлар сўйдиради. Қабр бошида туриб дуолар қилади. Янги йилни байрам қилиб кутиб олади. Баҳор келганда, ҳаммани йиғиб дошқозонда сумалак қилдиради. Сумалак бошида ҳамма тилакларини билдирганда, у ҳам тилагини билдириб, сумалакка илтижолар билан боқади. Тўйларда, йиғинларда вақт топиб, аёлларга насиҳатлар қилади. "Мушкулкушод қилиб туринглар! Мушкулкушодсиз юрманглар!", дейди. Унинг оппоқ рўмолини кўрган аҳмоқлар, унинг айтганини қилишга тушадилар. У яқинларига, фолсиз юрмаслик кераклигини тез-тез уқтириб туради. Уларни куфрга бошлайди.

Азон айтилди...
Аёл намозга турди. Намозини ўқиб бўлди-ю, фолбинникига йўл олди. Қизининг тақдири уни ташвишга солмоқда. 3 йилдан бери қизининг бўйида бўлмаяпти. Қилиб кўрмаган амали қолмади. Фолбин балки йўл кўрсатар? Балки Зангиотага бориб қурбонлик қилиши керакдир?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.1K views07:18
Ochish/sharhlash
2021-02-07 11:48:39
Ажиб одамлар туркумидан

Қизим йилнинг охирида 17 га киради, иншааллоҳ. Уйда ёнимда бўлган доим. Уни: "Сиқиб қўймай", деб, ўқишга бердим. Бир йил ўқимай, ўзгаришни бошлади. Телефон ғавғоси бошланди. Телефон олиб бермадим. Ўқишдан олдим. Устозига ҳар хил баҳоналар қилиб, ўқишга жўнатмадим. Орада вирус балоси чиқиб келди. Ҳаммаёқ ёпилди. Айни менинг кўнглимдагидек иш бўлган эди.

Аллоҳнинг берган куни, эсига тушиб қолса телефон олиб беришимни талаб қилади. Мен баъзи шартлар билан ўзимнинг телефонимни гоҳида бериб тураман. Коди бор, ўзича ишлатолмайди.

"Мендан ўн ёш кичикларнинг ҳам телефони бор. Мен катта қиз бўлсам ҳам олиб бермайсиз", дейди. Олиб бермайман. Олиб бермоқчи ҳам эмасман. Аллоҳ менга сабр берсин! Ўз бошига автобусларда, кўчаларда юролмайди. Йўл билмайди. Доим қаерга бўлса бирга олиб борганман. Мен каби боласини ҳар балодан ҳимоя қилаётган оналар бўлса, улар менга қанчалар қийин бўлаётганини билишади. Қизнинг иши қийин экан... Роббим бизга енгил қилсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.2K views08:48
Ochish/sharhlash
2021-02-07 11:19:28
Ажиб одамлар туркумидан

Кечагида бир видео ташлашган эди. Унда бир кичкинагина қизча, телефонга қараб ўйнаган ва онаси кўриб қолиб тайёқ билан қувлагани акс этган. Видео бошқаларга кулгу улашган бўлса, менга йиғи берди.
Онага ачиндим...
Оналарга ачиндим...
Аҳвол қийин...

Ўғил тарбияси қийин бўлса, қиз тарбияси ундан ҳам баттар бўлиб кетяпти. Забардаст оталарнинг ҳам кучи етмаяпти. Айб кимда?Албатта, ота-онанинг ўзида. Телефон олиб берган, индамай қўйиб берган. Ким билан дўст, ким билан сирдош билмаган, суриштирмаган. 12-13 ёш қиз ҳамма нарсани билса... Бу фалокат эмасми? Ботқоқликка ботиб боряпмиз. Фарзандларингизни эҳтиёт қилинг! Динни ўргатинг! Ўз ҳолига ташлаб қўйманг! Эрта узатиб, эрта уйлантиринг! Уларнинг яшаш тарзига бефарқ бўлманг!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.3K views08:19
Ochish/sharhlash
2021-02-06 13:21:49 Умидни узманг!
(Бўлган воқеа)

Биринчи турмушим мен истагандек бўлмади. Гапирсам гап кўп. Кўча, аёллар, ичкилик, маишат унинг хоббиси эди. Фарзанд ҳам кўрмадим. Шундай қилиб бир ярим йил амаллаб чидаб яшаб бердим. Бўлмади... Ажрашиб кетдим. Ота уйимда 3 йил ўтирдим. Тикувчиликдан хабарим бор эди. Ҳам қизларга ўргатиб, ҳам буюртма олиб иш тикар эдим.

Кунлардан бир куни қизлик давримда кўнгил қўйган инсоним, менинг ҳаётим ҳақида эшитиб излаб келди. Унинг ҳам турмуши ўхшамаган экан. Аммо фарзандлари бор эди.

Менга совчи қўйди. Унамадим... Фарзандлари борлиги учун хоҳламадим... Лекин у оёқ тираб туриб олди. Аллоҳга таваккал қилиб турмуш қурдим. Лекин фарзанд кўришимиз кечикаверди. Такрор-такрор даволандим, шифокор кўригига бордим. Натижа кўринмас эди.

Аллоҳнинг ишларини қаранг... Овсиним йиқилиб, оёғи синди. Қўлидаги 6 ойлик қизига қаролмай қолди. Гўдакка бор меҳримни бериб, парваришлаб қарашни бошладим.

Ойлар ўтди, йиллар ўтди... Қанча сувлар оқиб ўтди. Лекин мен бола кўрмас эдим. Кунларим дуо билан, кечаларим намоз билан ўтар эди. Аллоҳдан ёлвориб сўрар эдим. Ҳомиладорлик қандай бўлишини, фарзандимнинг юраги эшитилишини, унинг ҳаракатлари ҳақида ҳаёл сураверардим. Фарзандимнинг менга ўхшаш, ё отасига ўхшаш жойларини орзу қилиш, фақат орзуга айланиб бораётгандек эди гўё...

Орзуларим билан 10 йил умрим ўтди. 35 ни ҳам уриб қўйдим. Турмуш ўртоғим билан Туркияга кетдик. Биргаликда бир жойда ишлай бошладик. Иш жойимнинг эгаси бўлган аёл, менинг дардларимни эшитиб, мени шифокорга олиб борди.

Мен даволандим. Мен орзу қилиб кутган ўша кун келди! УЗД га бордик. Фарзандимнинг илк ҳаракатлари, юрагининг уришини кўрганимда қани энди ўзимни йиғидан тутолсам...

Ҳомилам 7 ойлик бўлганда Ўзбекистонга учиб кетдик. 2 ойдан сўнг, ўғлим Абдуллоҳ дунёга келди. Ҳали ҳам тушга ўхшатаман.
Қизимни хурсандлиги оламга сиғмайди (овсинимнинг қизи). Ҳаммадан қизғониб, катта қиляпти.

Фарзандимни ҳидларини ҳидлайман. Энтикиб Аллоҳга дуолар қиламан: "Аллоҳим шунча эҳтиёжларимни, дуоларимни қабул қилдинг. Ўзинг эшитгувчисан, билгувчисан... Борлигингга, бирлигингга шукурлар бўлсин! Ўзинг меҳрибонсан. Нима қилишни, замонини, вақтини, соатини Ўзинг белгилайсан. Ҳамма нарсанинг энг гўзалини Ўзинг билгувчисан! Биз бандалар шошамиз холос... !"

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2021-02-06 12:13:32 Мактублардан қисқартмалар
(давоми...)

Тақдир экан... Холамнинг бир дугонасининг, хотинидан ажрашган ўғли бор экан. Бизларни бир маротаба учраштирдилар. Бир-биримизга маъқул келдик. Шинамгина тўй бўлди. Лекин, овсинимни менда қасди борми, билолмадим... Ҳар доим мен билан дардлашган киши бўлиб, қайнонамни ёмонлар эди.

"Қайнонам сизни: "Бировдан қолган", деб, келин қилгилари келмаган эди", деган гап-сўзларни қистириб ўтаверарди. Эрим яхши-ку деб, индамасдим. Улар билан турмайман-ку, алоҳида яшасам деб, эътибор бермасликка ҳаракат қилардим.

Биринчи ойдан бўйимда бўлмаганига қайнонам: "Қиз бола эмассиз-ку, нега дарров бўлмаяпти?", деб сўради, жаҳл билан. Тезроқ бўлишини мен ҳам хоҳлагандим. Лекин менинг қўлимда эмас-ку... 7 ой деганда бўйимда бўлди. Ҳомиладорликнинг илк ҳафтасида эрим билан урушиб қолдик. Сабаб, унинг аввалги оиласи эди... Менга: "Қизимдан хабар олиб тураман. Қолгани билан алоқани бутунлай узганман", деганди. Лекин телефонида, аввалги аёли билан ёзишганларини кўрдим, ўқидим... Бу мени қаттиқ асабийлаштирди. Жаҳл устида болани олдириш ҳақида ўйладим, ҳатто эримга ҳам айтдим...

Қизим дунёга келди. Юзида томирга ўхшаш нор билан туғилди. "Айтган гапимга Аллоҳнинг ғазаби келган бўлса керак", дедим, ўзимга-ўзим.

Қизим бир ярим ёшда. Ўзим ўқияпман. Ҳозирда 3-курсман. Қизимнинг юзи учун, ҳар ой қиммат дорилар оламиз. Бу орада кредитга уй олдик. Ҳамма шаротимиз бор. Эрим ҳам меҳрибон, яхши инсон. Лекин... Эрим билан қизи бир кунда туғилишган. Эримнинг туғилган куни қизи телефон қилди: "Ада, қачон келасиз?", деб.

Менга осонми? Тўғри, ўзим айтганман: "Алоқани узманг! Чунки у дунёда жавоби сизга бўлади", деб. Айтганларимга пушаймонман...

Ҳозир ҳомиладорман. Ҳали жуда кичкина. Асабийлашиб туғсам, бу болам ҳам, бир нуқсон билан туғилса адо бўлишимни ўйлаб, ўзимни қўлга олишга ҳаракат қиляпман.

Мен ҳам севилиб яшашни хоҳлагандим... Ўзимни кераксиз нарсадек ҳис қиляпман.

Эримнинг аввалги оиласи ўқиган. Қизи 8 ёшда, ўзбекчада эмас, фақат русчада гаплашар экан. Уларни мендан устун қўйиши, уларнинг ёнига боргиси келиши шундоқ билиниб туради. Нима қилишимни билмайман...

Роса ҳам ўлгим келади. Худодан жонимни олишини сўрайман. "Қизалоғим кимга қолади?", деб ўйласам сал босиламан. Ҳозир иккинчимни туғсам, у биринчи оиласи билан келишиб, яшаб кетса мен нима қиламан? Шу саволлар мени қийнайверади...

Эрим мендан 12 ёш катта. "Ҳаётни кўрган, ўзини босиб олган", деб теккандим.

Ҳаёлларим билан жинни бўлиб қолмасам эди...
(тугади)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
20.9K views09:13
Ochish/sharhlash
2021-02-06 11:53:40 Мактублардан қисқартмалар

18 ёшга кирдим-у, бир ойнинг ичида тўйим бўлди. У пайтлар ёш, кўп нарсани тушунмайдиган қиз эдим. Эрим тўйдан бир ой ўтмасидан, қизлар билан гаплашиб юришни бошлади. Ўша пайтдаёқ бизнинг совуқ жанжалларимиз бошланган эди. Менинг оғзимни беркитиш учун, мендан айб қидираверарди. У учун ё ишларга улгурмасдим, ё эрталаб ухлаб қолардим. Онамни чақиртириб: "Қизингиз, соат еттигача сасиб ухлаб ётибди", деб, кечирим сўрашга мажбур қилишар эди.

Қайнонамнинг жинсий аъзоси амалиёт бўлди. Шифохонадан ҳар куни халтада қонга булғанган латталар келар, мен уларни ювиб, дазмоллаб жўнатар эдим. Қайнотам эса, бир кун ишда, икки кун уйда. Ўша икки кунини ароқ ичишга бағишлаб, ҳаммаёққа қусиб ташлар эди. Уларни ҳаммасини кўзимни чирт юмиб, ювиб тозалар эдим. Қайнонамнинг онаси ҳам биз билан яшар эди. Сабаби қайнонам битта қиз бўлгани... Эримнинг синглиси олийгоҳда ўқигани учун, олти ойлик боласини менга ташлаб кетар, гўдакка пешингача қараб берардим. Ўқишдан келиб, овқатланиб, баъзида ювиниб, ички кийимларини ҳаммомга ташлаб кетар эди. Мен уларни ювиб, дазмоллаб, кейинги келишига тайёрлаб қўярдим.

Бу оилага ҳеч кўника олмадим. Яқин одамим йўқ эди. Эрим бегона қизларнинг кўнглини овлашдан ортмас эди. Кўнглим бу ҳовлидан, бу оиладан совиб кетганди. Ҳомиладор бўлсам, болам билан андармон бўлиб кетаман деб, кўп кутдим. 4-5 ой ўтди, охири текширтиришга бордик. Қон таҳлиллари топширгандим гемоглобиним 45 чикди. Шифокор кулди: "Ўзинг юриб келдингми?", деб. Бир ҳафта қон қуйишди. Кейин буйимда булди. Эримга бу хабарни айтганимда: "Молодец", деди. Қаттиқ ғашим келди-ю, лекин индамадим.

Эрим тўғирланиш ўрнига баттар бўлиб кетаверди. Қизлар билан гаплашишдан тўхтамади, зинодан тийилмади. Гапирганимни фойдаси бўлмади. "Қачонгача давом этасиз?", дедим, йиғлаб.

"Кетсанг кетавер! Менга хоҳлаган пайтим қизбола тегади", деди. "Кетаман", дедим-у, телефонимдан бошқа ҳамма нарсамни ташлаб чиқиб кетдим. Эртаси куни қайнонам қўлидаги ишчи аёлни мени олиб кетиш учун жўнатди. Қарасам ҳамма айб яна менинг ўзимга тўнкаладиган... Эримнинг нима ишлар қилиб юрганини очиқ-ойдин айтганимдан сўнг, отам: "Ажрашсанг, кейин афсусланмайсанми?", деб, сўрадилар. "Йўқ, афсусланмайман", дедим, қатъий. Чунки, афсусланадиган нарсанинг ўзи йўқ эди. Улар: "Ўқитамиз!", дейишган эди. Ўқишга ҳужжат топширадиган маҳалда эса: "Уйингиздагилар билан маслаҳатлашинг!", дейишди. Қисқаси, ўқишни пулини тўламоқчи эмасдилар. Тўйдан аввалги ваъдалар бажарилмади.

Ажрашиб кетдим. Қорнимдаги болани олдириб ташладим, мажбур эдим. Чунки, ўзим ўқимаган, ҳунарсиз эдим. Ўртада бола сарсон бўлишини хоҳламадик. 6-7 ой уйдан чиқмадим. Кейин эса тикувчиликка қатнадим. Ўргангач эса, тикувчилик қилиб юрдим. Орадан икки ярим йил ўтди. Бошқа турмуш қуришни, ўйламас ҳам эдим. Лекин пешонага ёзилганидан ортиғи бўлмас экан...
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
20.8K views08:53
Ochish/sharhlash
2021-02-06 11:48:39
Ажиб одамлар туркумидан

Келин қайнонани хизматини қилганда, қайнона мақтаб, дуо қилса олам гулистон. Ҳар бир ишидан айб топиб, ўғлига қайраб, минғирлайверса келиннинг асаби метиндан эмас, кўтариши қийин. Ширин гап кимга ёқмайди дейсиз... Яхши муомаладан кейин келин ишларини янада чиройли бажаришга ҳаракат қилмайдими?

Қўшним 107 ёшда. Унинг келини 67 ёшда. Ҳар овқатини берганда, хизматини қилганда қайнона чиройли дуолар қилади. Овозлари эшитилганда кўпроқ қайнонага ҳавасим келади. (Девор паст бўлгани ун ҳовлидаги гаплар эшитилиб туради.) Қўшним айтади: "Қайнонамдан бирон бир марта ёмон гап эшитмаганмиз. Ҳар доим ишимизни мақтаб, дуо қилганлар. (3 келин: 55 ёш, 67 ёш, 70 ёш). Биримизни биримизга ёмонламаганлар, айбимизни эрларимизга айтиб урдиртириб, ёмон кўрсатиб, золимлик қилмаганлар. Ҳар доим "қизим, қизим" деб, муомала қилганлар. Қайнонамни орқаларидан ҳаммамиз тотув, тинч бўлиб, қўша-қариб юрибмиз. Илойим кўп яшасинлар", деб қўяди қайнонасини елкасини силаб...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova
21.0K views08:48
Ochish/sharhlash