Get Mystery Box with random crypto!

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси ишдан олинди Кеча президент а | Zed News

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қудаси ишдан олинди

Кеча президент администрациясида ўтган йиғилишда президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ишдан олинган.

Администрация раҳбари Сардор Умрзоқов аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан шу соҳаларга тўғри келаётганини айтган.

Kun.uz нашри эса хабар сўнггида Абдувоҳидовнинг Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қуда эканини эслатиб кетган.

Бундан ташқари, истеъфо ҳақидаги хабар тарқалишидан бир неча дақиқалар аввал администрация раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов "Ёшлар+" деган пост қолдирган.

Давлат раҳбари матбуот котибига кўра, Одил Абдураҳманов Абдувоҳидов ўрнига маслаҳатчи этиб тайинланган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti