Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм ҳокими 7 та ҳокимни жазолади Хоразм вилояти ҳокими Фар | Zed News

Хоразм ҳокими 7 та ҳокимни жазолади

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ўзининг биринчи ўринбосари ва яна 7 та ҳокимга “ҳайфсан” берган.

Улар:

ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ачилов Муроджон Азаматович;
Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминович;
Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоилович;
Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич;
Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамович;
Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илхомович;
Тупроққалъа тумани ҳокими Салаев Алишер Рўзметович;
Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар Кенжаевич.

Айтилишича, улар ипотека кредитлари ажратишда масъулиятсизликка йўл қўйган, уй-жой сотиб олиш учун ижобий хулоса олган 92 нафар фуқаро билан ўз вақтида уй-жой сотиб олишда амалий ёрдам бермаган ва жорий йилнинг август ойида субсидия ажратиш муддати ўтиб кетишига йўл қўйган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti