Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон воқеалари ортидан Жўқорғи Кенгес раиси ишдан к | Zed News

Қорақалпоғистон воқеалари ортидан Жўқорғи Кенгес раиси ишдан кетди

Қорақалпоғистонда ўтган халқ депутатлари кенгаши сессиясида Шавкат Мирзиёев ҳудудда халқ кайфиятига салбий таъсир қилган омилларни айтган.

Иқтибос

"Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда. Аслида 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топилмагани ётибди".

Шу мақсадда Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. У 2020 йилда сайланган эди.

Собиқ ички ишлар вазири Аманбой Ўринбоев эса Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тасдиқланган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti