Get Mystery Box with random crypto!

Мурожаатчи аёлларга жазо тайинланди Zed News каналида эълон қ | Zed News

Мурожаатчи аёлларга жазо тайинланди

Zed News каналида эълон қилинган видеомурожаат бўйича Олий суд матбуот хизмати муносабат билдирган. Ҳамкорлик учун ташаккур билдирамиз.

Баёнотга кўра, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига кеча, 22 август куни бизга мурожаат қилган 2 аёлга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилган.

Маълум бўлишича, улар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан 2022 йил 27 май куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ш. Руставели кўчасида жойлашган “Ҳосилот” ва “Мая-тур” меҳмонхоналари ён-атрофида тўпланмасликлари ҳақида расман огоҳлантирилган. Шунга қарамай, 2022 йил 20 август куни тахминан соат 20.00 ларда аёллар “Ҳосилот” меҳмонхонаси олдида такроран тўпланиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган.

Уларнинг ҳар иккисига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti