Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорларга бир қатор енгилликлар берилди Бугун Шавкат Мир | Zed News

Тадбиркорларга бир қатор енгилликлар берилди

Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказган ва улар учун бир қатор енгилликлар берган.

Хусусан:

Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади, ҳокимлар аралашолмайди.

Тергов жараёнида мол-мулкни хатлаб қўйишнинг асосли экани суд томонидан кўриб чиқилади, қарорни фақат суд қабул қилади.

Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди.

Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади (Жиноят кодексининг 189-моддаси).

Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) миқдори 2023 йил 1 январдан 12 фоиз бўлади, амалдаги миқдор 15 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti