Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда ИИБ ходимлари аёлларга куч ишлатгани айтилмоқда Кан | Zed News

Тошкентда ИИБ ходимлари аёлларга куч ишлатгани айтилмоқда

Каналимизга келиб тушган мурожаатга кўра, 2022 йил 20 август куни кечқурун Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида "Кобалт" ва "Трейлблейзер" машиналаридаги 5-6 нотаниш киши йўл четида турган "Нексия-3" машинаси ичидаги аёлларга куч ишлатган.

Уларнинг айтишича, ўзларини ИИБ ходими деб таништирган фуқаролик кийимидаги кимсалар уларнинг телефонларини тортиб олишган ва машинасидан чиқариб, Яккасарой ИИБ биносига олиб боришган.

Улар бинода ярим кечагача сабабсиз ушлаб турилган. Аёлнинг 5 ёшли қизчаси эса ухлаб ётгани учун машинада қаровсиз қолиб кетган. Мурожаатда айтилишича, ИИБда улардан мазкур кўчадан ўтмаслик ҳақида тилхат ёздириб олишган.

Бундан ташқари, аёллардан бири эртага бўлиб ўтадиган суд мажлисига чақирув қоғози олган. У МтЖК 194-моддаси (ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) бўйича айбланган.

Батафсил қуйидаги видеода аёлларнинг ўзлари гапириб беришади:



Zed News аслида нима бўлганидан бехабар. Бунга албатта, ИИВ ва Олий суддагилар эътибор бериб, воқеани ўрганиб, хабар беришади, деган умиддамиз.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Aloqa boti