Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 23

2022-02-24 07:30:05 ​​ ЁЛҒИЗМИСИЗ?

• Кун бўйи телефонингиз ўзини эслатмаса - бу ёлғизлик эмас! Бу яхши дўстларнинг йўқлигидир

• Соатнинг чиқ-чиқ овози кулоғингизга ўрнашиб қолдими? Бу ёлғизлик эмас! Бу бўш вақтингизнинг кўплигидир!

• Кутадиган ҳеч кимингиз йўқми? Бу ёлғизлик эмас! Бу - пессимизм!

• Бошқа бировнинг хаёти билан яшаш бахт беряптими? Бу ёлғизлик эмас, бу ўзингизга ишончсизликдир!

• Гаплашишга ҳеч ким бўлмаса, ўзингиз билан ўзингиз гаплашаётганингизни сезиб қолдингизми? Бу ёлғизлик эмас, бу касалликдир!

• Бир хонага кириб олиб, кун бўйи йиғлаяпсизми? Бу ёлғизлик эмас, бу депрессиядир.

• Сизни ҳеч ким тушунмаганлигидан ўзингизни ёлғиз сезяпсизми? Бу ёлғизлик эмас! Бу - эгоизмдир!

• Ичингиз тўлиб кетганидан тўйиб бақиргингиз келяптими? Бу ёлғизлик эмас! Бу оғриқ!

• Сиз ҳеч кимга керакмасмисиз? Бу ёлғизлик эмас! Бу ўз-ўзингизни алдашингиздир!

• ЁЛҒИЗЛИКни учта оддий гапни ҳеч ким гапирмаганида биз ўзимиз ўйлаб топамиз!

МEН СEНИ ЯХШИ KO‘RAMAN...

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг
:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: » @ZebinisoPsixolog
... ва инфо канал: » @ZebinisoAhmedova
2.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-02-23 10:01:11 ​​Бир инсондан сўрашибди: ҳаётингиз давомида бир инсоннинг ўзгариб бошқа инсонга айланганлигини кўрдингизми?
- Йўқ! Кўрмадим!
Иккита қирғий кўрдим ва улар қий-қийлашди!
Иккита бургут кўрдим ва улар овозсиз парвоз қилишди!

Иккита қуён кўрдим ва улар титраб тишлари билан тақ-тақ қилишди!
Бир илон кўрдим вишшиллаб заҳрини сочай деб турувди!
Бир эшак кўрдим йўлнинг ўртасида тўхтаб “ииииии!!! аааааааа!!” деётган эди! Ва бир шерни кўрдим ўкириб ўзини кимлигини билдириб турган экан!

- Вооой! Мен сиздан одамлар ҳақида сўрадимууу! Сизни доно инсон деб юргандим! Одамлар қолиб ҳайвонлар ҳақида ўйлаб юрадиган одам экансиз ва ҳеч қанақа доно эмассиз!

- Мен ростини айтдим:
Иккита қирғий бу менинг икки кўзим. Кўрган-билганини айтиб ақлсиз қий-қийлайверади. Вой кўрдим, вой кўрдим дейди. Аммо кўрганининг тагида қандай сир ётганини билишга қизиқмайди.

Агар ўзгармоқчи бўлсангиз кўриб қолганингизда “вой!вой” ламай кўрганларингизнинг сизга фойдали томонларини билиш унун ақлингизга уланг кўзингизни!

Осмонда учиб юрган бургут уйнинг ичида қандай овқат пиширилаётганлигини билмайди. Шунинг учун осмонларга учавермай уйингиздаги қора қозонда нима борлигига қараб қўйинг! Бу ўзгармоқчи бўлган одам учун иккинчи қадамдир!

Қўрқоқ қуёнларнинг иши титраш ва тишларини “тақ-тақ” қилиш! Сиз қачонки титрашдан тўхтаб, тишларингизни таққиллашини йўқотасизки, ичингизда халоват пайдо бўлади. Муаммодан қочган инсоннинг ичига қалтироқ киради ва тиши таққиллайди. Қўрқманг! Муаммоларни ечишдан қўрқманг!Бу ўзгаришнинг учинчи қадами.

Илон бу сизнинг заҳарли сўзларингиздир! Тилингизнинг тагидаги юганчасига кучингиз етмаса, бошқаларгаям сиёсатингиз таьсир қилмайди. Тилингиз илоннинг заҳрини эслатмасин, ширин гапиришга ўрганинг. Бу ўзгаришнинг тўртинчи қадами!

Йўлнинг ўртасига туриб олиб “ииии! ааааа!” деб хангираётган бу менинг дангаса танамдир! Бирор иш қилишдан олдин “иииии! аааааа” деб мени дангасаликка чорлайди. Саксон кило гўшт ва ўн кило суякка кучингиз етмаса у дангаса бўлиб “иииии! ааааа!” деб ханграйверади.

Ўзгаришнинг бешинчи қадами дангасаликдан чиқинг саксон кило гўшт ва ўн кило суягингиз сизнинг айтганингизни бажарсин!
Ҳаммага бақириш подшо бўлиш дегани эмас! Шерхон бўлиш фақат ўкиришдан иборат эмас!

Шердек бўлинг кучсизлар сизга суяна олишсин! Аёлингизга шавқат қилинг! Фарзандингизга раҳм қилинг! Бу ўзгаришнинг охирги қадамидир!
Шу ўзгаришларни ўзимда қилолмасам бошқалар ўзгаришини аниқлашдан нима фойда!
Сиз ўзгаринг!
Бугуноқ ўзгаринг!

«Оила қуриш сири ёхуд эр-хотин танлаш» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун қуйидаги тел. рақамларга мурожаат қилинг:
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Каналга уланиш: » @ZebinisoPsixolog
... ва инфо канал: » @ZebinisoAhmedova
2.1K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-02-23 08:00:52 ​​Инсонларга қандай ёқиш психологияси (Имиджелогия)

"Дунёни ўзгартиришни истасанг – ўзингни ўзгартир" ~Суқрот~

Имиджелогия – инсонларга ёқиш ҳақидаги фандир. Инсонларнинг кўз ўнгида ўз тасвири орқали таъсурот қолдириб, ўзини намоён қилиш, ўз имиджини тасдиқлашдир.

Имиджелогия таъсир ўтказиш психотехнологияси ҳисобланади. Блез Паскаль шундай ёзади: “Инсонларга таъсир ўтказишнинг икки йўли бор. Бири “ишонтира олиш” ва “ ёқиш санъати”. Иккинчисининг натижаси кучлироқдир”.

Имиджелогия илм ва санъатнинг уйғунлашишидан пайдо бўлган билимлар жамланмасидир. Ўзига ёқиш орқали ишонч туйғусини ўстириш, жамиятга ўз аксини намоён қилишда ўзига ҳос индивидуаллик пайдо қилиш ҳам имиджеологиянинг йўналишларидир.

— Социумга ўзингизни ким деб танитасиз?
— Сиз яратган қиёфангиз ўзингизни қониқтирадими?

Бу қиёфангиз орқали оилангиз, авлодларингиз, келажагингиз, молиявий мавқеингиз, ҳурматингиз, шаънингиз, зиёингиз, қадриятларингиз, оилавий аҳволингиз ҳақида жамиятга ва энг аввало ўзингизга маълумот берасиз. Бу маълумотларингиз, ўзингизга берган ҳисоботингиз сизни қониқтирадими? Қониқтирмас экан, бу ёмонми?

Ўз имиджингиз тўлиқ сизни қониқтириши бу бахтлиман дегани экан, демак бахт керак бўлмай қолади. Инсон яшар экан, у доимо изланишда бўлмоғи лозим. Бу қониқмаслик ҳиссиёти бўлмасдан, ўз устида ишлаш оқибатида маънавий ривожланиш бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳар бир ёшнинг ўз имиджи бор. Сизни кечаги имиджингиз қониқтирмас экан, сиз янги қиёфа ва янги фикрлар гирдобида яшайсиз.

Имидж фақат шахсий бир инсонга тегишли, ёки гуруҳий (оила имиджи), тижорат компанияси имиджи каби миқёсда бўлади.

Халқимизда ўзига имидж яратган инсонлар, оилалар, авлодлар, тижорат компаниялари жуда кўп. Уларни бир сўз билан номлашади: “Ёлғончи”, “Мард”, “Қассоб”, “Судҳўр”, “Ажрашган”, “Меҳнаткаш”, “Зиёли”, “Аълочи”, “Бой”, “Ношуд” ва ҳокозо.

Кўчага бир назар соламиз-да, кўпчилик ёшларнинг имиджи ҳақида мулоҳаза қилайлик. Умуман ота-она қизини малика қиёфасида кўради, ўғлини пахлавон шахзода қиёфасида орзулар қилади. Ўқишга кетаётган қизимизда “малика” қиёфаси бормикан? Маликага бақириш мумкун эмас. Уни ҳурмат қилиш лозим.

Қизингизни малика қилиб тарбиялаш учун ўзингизнинг муносабатингиз тўғримикан? Маликангизни қанчалик ҳурмат қиласиз? Қизингизнинг дунёқарашига душманона муносабат билдираётганингиздан у маликага айланиб қолмайди. Малика имиджини чизиб кўрайлик-чи.

Малика деб аталаётган қизингизнинг ҳаракатлари, нутқи, ўзини тутиши, дўстлари, маданияти, зиёси, соч турмаги, кийиниши ёқимли. Аввало у сизнинг фарзандингиз сифатида ўзини, оиладаги ролини ёқтиради.

Агар қиз боланинг имиджи сизга ёқмаётган бўлса, уни қандай ўзгартириш лозим? Ўзгартиришнинг бир йўли, қизингизга ёқадиган образ таклиф қилишдир. Сиз қизингизга малика қиёфасини таклиф қилсангиз, у қабул қилмайди деб ўйлайсизми?

Аёлларимиз фарзандини малика қилиб тарбиялашлари учун нима қилишлари лозим. Бунинг учун аввало кийиб юрадиган жинси шимдан воз кечиш қийинчилик туғдирмасмикан оналаримизга? Зеро, фақатгина ўзингизнинг тимсолингиздагина фарзандларингиз имиджини кашф қила оласиз.

Эркакона кийиниш мода трендига риоя қилар эканмиз, бу имиджнинг маъноси ҳақида таҳлил қилиб кўрайлик. Жинс шим оғир меҳнат рамзи, баъзан унинг йиртиқлиги, “шундай бўлиб юраверсанг ҳам бўлади” маъносидаги “бўлаверади” ривожланмаслиги рамзидир. Жинс завод ва фабрикалардаги ишчиларнинг ишчи кийими экан, бу кийим маликаларимизнинг оналарига мосмикан?

Зебинисо Аҳмедованинг «Оила бренди» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-02-23 07:33:01 ​​МЕН СИЗНИ ДУОЛАРИМДА СЕВДИМ.

Ўзингизга тилаганларингизни бошқаларга ҳам раво кўриш бу ҳақиқий севги эмасми? Фақат тилаш эмас, унга илиниш, яхшиликларни бўлишиш бу тилдан, дилдан кўчган ҳақиқат эмасми? Дуолардаги севгингизни қўлингиздаги эхсонга кўчира олдингизми? Кутмасдан, борлиғингизга кўниб, ўзингизни бой санаб, эҳсонга лойиқ эмас, эҳсон берувчи даражасига лойиқлигингизни билиш ҳақиқат эмасми? Дуолардан сўзларга, сўзлардан амалларга кўчган севгингиз ирода эмасми? Энг кечира олмаган инсонингизни кечира олиш, кечириб бўлиб, бир чимдим ош устида ризқлашиш ҳақиқий эхсоний амал эмасми?
Кучсизман! Касалман! Ожизман деган пайтингизда сиздан-да ожизроққа ёрдам бера олишингиз ҳақиқат эмасми? Умуман эхсон қила олмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Пули бўлмаса, кучи билан, касал бўлиб кучи етмаса, ширин сўзи билан, гапира олмаса битта меҳрли нигоҳи билан ҳам эҳсон қилиш мумкин. Эҳсон қила олмайдиган одамнинг ўзи йўқ! Бу ҳақиқат. Кечириб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ, кечира олмасангиз, кечириб кечинг. Кечиб, кечирмайман, дегандан кўра, кечириб сўнг кечдим дейиш эҳсонли. Кечаси уйқусиз бедорликда ўқиш эҳсонли, тунда озорликда йиғлаб дуо қилиш эҳсонли, болангизни урмаслик ҳам эҳсонли. Турмуш ўртоғингизни "Калтафахм"лигини ҳам кечириш эҳсонли. Урушишдан кечмагунимизча мен сен биланман дейиш эҳсонли. Энг мухтож пайтдаям имкон топиб, кутмаслик эҳсонли. Эҳсонингиз борми? Қалбингиздаги ҳамма урушлардан воз кечинг...

ДУОЛАРИМДА МЕН СИЗНИ СЕВДИМ.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.2K views04:33
Ochish/sharhlash
2022-02-22 07:26:03 ​​Стресс келтириб чиқарувчи тўртта омил бор:

1. Биричи омил – сиз атроф муҳитга мослашишингиз керак. Шовқин, кўчадаги ҳаракатлар, ҳавонинг тоза эмаслиги, чанг ва ҳокозолар.

2. Иккинчи омил – сиз энди ижтимоий стрессга мослаша олишингиз керак. Бу учрашувлар, музокаралар, вақт етмаслиги, шахсий ва шахслар аро зиддиятлар, пул ва имкон етишмаслиги, яқинларингизни йўқотиш, ишдаги келишмовчиликлар.

3. Учинчи омил - физиологик ўзгаришларга мослашиш. Бу ўсиш ва қариш, менопауза, касаллик ва уйқусизлик, ёмон овқатланиш ва жарохатлар, кўп оғир ақлий ва жисмоний меҳнат орқали пайдо бўлган бош оғриқлари ва мушаклардаги оғриқлар, ошқозон бузилишлари, ҳавотир ва депрессиялар.

4. Тўртинчи омил – сизнинг фикрларингиз. Ҳаётингизда бўлаётган воқеа ҳодисаларга муносабатингиздаги позитивлик ва негативлик, келажакдан ёмонлик кутишларингиз ёки ҳаловатга ёки стрессга чорлайди.

Масалан, бошлиғингизнинг юз ифодасидаги ғамгинлик сизга “бошлиғимиз биздан кўнгли тўлмаяпти” деган фикрни чақиради ва сиз стрессга тушасиз. Ваҳоланки, бошлиғингизнинг онаси касал бўлиб қолган ҳам бўлиши мумкин-ку!

Демак, сиз вазиятни қандай баҳолашингизга қараб, ўзингизни стрессга туширувчи холатни пайдо қиласиз ёки хотиржамлик мухитини ҳам ярата оласиз экан.

Ҳавотирланувчи, стрессга кўп берилувчи инсонлар ҳаётидаги бўлаётган воқеа ходисаларга муносабат билдириб, ўзига оғир олиши оқибатида ҳавотирланишар, оғир кун, оғир вазият, оғир мусибат, қийин воқеа, алам қилишга мажбурлайдиган хорлик, қалбга оғриқ берувчи хўрлик ва ожизлик деб фикрлашларининг ўзи стрессга берилишдир.

Нима деб ўйлайсиз, сизда стресс борми?

Стрессга тушган бўлсангиз бизга мурожаат қилинг

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.2K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-02-21 15:06:01 ФАРЗАНДИНГИЗ НИМАДАНДИР ҚЎРҚМОҚДА.

Психолог қабулидан бир лавҳа:

Менинг қабулимга ҳаяжонланган, ҳавотирланган ва нима қилишини билмаётганидан эсанкираб қолган бир она келди. У 35 ёшда, учта фарзанднинг онаси. Оиласи тинч, оила бошлиғи ота болаларига меҳрибонлигини айтиб ўтди. Оиладаги ўрта фарзанд 11 ёшли ўғил бир ойдан буён уйда бир ўзи қўрқаётганлигини айтмоқда. Агар она бирор юмуш билан ҳовлига чиқса, бола югуриб онасининг орқасидан чиқаяпти. «Нимага қўрқаяпсан?» ва «Қўрқма!» деган гапларни гўё эшитмасди. Дам олиш кунлари чўмилиб олиш кераклиги айтилганида бола бирор нарсани баҳона қилиб бир ўзи ҳаммомга кирмаётгани ҳам маълум бўлди.

ФАРЗАНД НEГА ЎЗИНИ БУ КАБИ ТУТМОҚДА?

«Шундан ҳам қўрқасанми!», «Э сен қўрқоқмисан!», «Вой, ношудей!» деб болани қўрқаётганини тушунмаслигингиз муаммонинг ечими эмас. Бу нарсани тан олишингиз керакки, фарзандингиз қўрқувдан қийналмоқда. Тушунингки, у сиз эмас, у ҳали ўз номи билан боладир.
Ўз болалигингизни эсланг. Сиз ҳам нимадандир қўрққан эдингизку. Ёки сизнинг ўртоғингиз, мактабдаги синфдошингиз нимадандир қўрққанини ёдингиздан чиқармагандирсиз. Аввало, фарзандингиз бу қўрқувдан қийналаётганлигини ва сиз бу ҳолда унга ёрдам беришингиз кераклигини тушунинг. Болалар ичида баландликдан қўрқиш, лифтга чиқишдан қўрқиш, қоронғуликдан қўрқиш, момоқалдироқдан қўрқиш каби ҳолатлар мавжуд. Боланинг онги ривожланар экан, унинг тававвури ҳам кенгайиб боради. Масалан, қоронғуликда ҳеч нарса кўринмаслиги у ерда бор нарсаларни кўра олмаслигинг дегани бўлса, демак, у ерда бирор нарса бўлиши мумкун деб ўйлайди бола психикаси. Ўша қоронғуликнинг ичидаги бўлиши мумкин нарсаларни тасаввур қила бошлайди. Боланинг онгида пайдо бўлган хилма-хил тасаввурларга чек қўйиш ва нотўғри деган қарор ва ўзини ишонтиришга иродаси етмаётганлиги кўринади. Қанчалик боланинг тасаввур қилиш қобилияти кенг бўлса, у шунчалик бу қўрқувлар исканжасига тушиши эҳтимоли кўпроқ. Аммо, ҳурматли ота-она қўрқмаслиги керакки, фарзандингиз бу муаммони енга олади. Чуқур қўрқувларда психолог маслаҳати лозим.

Кичик ёшли болаларда дунёни тушунишга билим доираси камлик қилганлиги учун ҳам қўрқувлар пайдо бўлади. Бу ёшдаги қўрқувларда ота-она билим бериши лозим. Нега кучукдан қўрқиш кераклигини ўргатиши керак албатта. Агар фарзандингизда кучукга нисбатан қўрқув туйғусининг бўлмаслиги хавфли ҳолат, унинг олдига бориш ва кучук тишлашига сабаб бўлиши мумкин. Аммо, кучукдан қўрқиш кераклиги ундан йироқлашиш кераклигини тушунтириб беришингиз керак. Кучукнинг яхши фазилатлари ҳақида билим бериб боришингиз керак бўлади. Фарзандда қўрқувнинг борлиги бу нормал ҳолат, аммо унинг меёр чегарасидан чиқиб руҳий азоб бериб касалланиш даражасига етиб боришини олдини олишимиз даркор.

Қўрқувнинг қайси даражада эканлигини ота-она аниқлаши мушкул. Шунинг учун фарзандингиздаги қўрқувни пайқадингизми, болангиз билан гаплашинг. Агар бу қўрқувни ўзи ёки сизнинг ёрдамингизда енга олмаслигини тушунган бўлсангиз албатта психолог ёрдамидан фойдаланинг. (Бизга мурожаат қилинг!)

НИМА ҚИЛИШ КEРАК?

Бу хақда «Фарзанд тарбиясидаги мураккаб ҳолатларда психолог ёрдами» китобимдан ўқиб оласиз.

Болалар қўрқувида бизга мурожаат қилинг:
+998908055580
+998909444612

Фарзандингизда муаммо - бизда ечим.

Youtube саҳифа

Каналга уланиш: @zebinisopsixolog
1.7K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-02-21 11:11:54 НАЙРАНГБОЗЛИКНИ ТЎХТАТИНГ!

Бу хабарни жўнатинг ва бахтли бўлинг ёхуд бугуннинг найрангбозликлари.

Охирги пайтда “...бу хабарни 10 та ёки 20 та одамга жўнатсангиз бир неча кундан кейин бахтингиз очилади, яшашингиз яхшиланади, ялқовлик қилманг, буни хазил билманг, Аллох учун бу хатни тарқатинг “ каби хабарларнинг кети узилмай қолди. Бу хабарларни ким жўнатади ва бунинг замирида нима ётади? Психологик нуқтаи назардан бу кимгадир нима учун керак. Шу каби смслар ёзилиб, шакллантирилиб, ичига хар хил бузиб ёзилган хадис, мақол, фактсиз воқеаларни ёлғон асос қилиб инсонларнинг онгини заҳарлашади.

Инсонлар ота-онасидан мерос бўлиб келаётган қадриятларга эмас, шу хабарни жўнатиб қилган “хайрли” ишининг мукофотини кутиб яшайди гўё. Бу оддий мактуб эмас, бу хабарларнинг замирида ғоявий таъсир ўтказиш мақсади ётади. Онги заиф, диний илми йўқ рухият эгалари оллохни таниш шу экан деб, “оллохга хизмат қилувчи” инсонга айланиш учун шу смсни кимларгадир жўната бошлашади.

Аввало, сизнинг фарзандингиздан телеграмм орқали диний мавзуни ёритган смс олган бўлсангиз, билингки, фарзандингиз бу мавзудаги сахих билимларни сиздан билиб олиши ишончлироқ. Агар, фарзандингиз бу каби смсларни жўнатмоқдами, демак, болангизнинг рухияти мустақил фикрлай олмаяпти. Мустақил фикрлай олмаган рухият соҳиби шу смслардаги маноъга ўз муносабатини билдира олмайди.

Хурматли ота-оналар бу каби мустақил фикри йўқ ўғил-қизидан қўрқиши керакми? Қўрқиш керак эмас, аммо, бу нарсани факт сифатида қабул қилиб, болангизнинг ўз фикри бирор билим асосига қурилиши кераклигини тушуниб, унга ўз билганларингизни ёритиб беринг. Агар ўспирин қиз ёки йигит ўз ўртоқларига бу каби смслар жўнатаётган бўлса, унинг илмоғига илинманг.

Ўз қадриятларингиз ва ишончли билимларингиз сизга йўриқчи эканлигига ишонинг. Ҳар бир йўлингизда йўлчироқ бўлиши лозим. Бу йўлчироқнинг номи илмдир. Фақат ва фақат илмга асосланган мустақил фикр юрита олиш сизни ҳаётда ўз ўрнингизни топишингизга куч беради. Битта смс жўнатиш билан мақсадга эришмоқси бўлган ва мехнатсиз, илмсиз мўжиза инсониятни таназзулга олиб кирган бўларди, буни тўғри тушунинг.

Сизнинг қанчалик бировнинг йўлига юра олишингизни ва мустақил қарорсиз одам эканлигингизни аниқлайдиган тест деса ҳам бўлаверади. Хурматли ота-она, ака-опа ва ўғил-қизларимиз! Сизларнинг мехнатингиз, илмингиз бу ҳаётда буюк инсон бўлишингиз учун кучингиздир.

Сизнинг дунёвий илмларингиз ва диний илмларингизни фақат ишончли манбаалардан ўқиш кераклигини, хар бир оллох номи қўшилиб ёзилаётган манбаъсиз матнларни ўзингизга илм сифатида қабул қилмаслигингиз керак. Боболаримиз Ал Бухорийни ер куррасининг ислом олами танийди. Фақат сахих билимлар сизга ошно бўлсин. Фақат мехнат ва илм сизнинг йўлчироғингиз бўлсин.

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш:
» @ZebinisoPsixolog
2.3K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-02-21 08:18:39 Ўсмир ёшидаги ФАРЗАНДингиз қандай КАСБ эгаллаши сизга қизиқми?

Касб танлаш ёки ПРОФОРИЕНТАЦИЯ - фарзандингизни катта ҳаётга қадам қўйиши учун асосий танлов

Сиз азизларга, Ўсмирлар учун КАСБ ТАНЛАШ - 14-17 ёш ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари учун ўқув-тренинг курсини тақдим этамиз

Курснинг мақсади:
— Ота-оналар ва фарзандга касб танлаш учун билим ва психологик тестлар тақдим этиш.
— Ўсмирнинг иқтидори, ҳарактерологик сифатлари, темпераменти, Интелектуал салоҳиятидан келиб чиқиб, касб танлашига, билим бериш орқали ёрдам бериш.

Курс давомийлиги: 1 ой
Ҳафтасига: 2 кун дарс (2 соатдан)
Формати: Ота-она ва ўсмирлар биргаликда дарсга қатнашади

КУРС:
— Ота-оналарга фарзанди тўғри касб танлаётганига ишонч пайдо қилади

— Ўсмирларга ота-она билан маслаҳатлашган ҳолда ўз қобилятларини юзага чиқариб, аниқ касбни танлашига ёрдам беради ва ўзига ишончини орттиради

Курснинг барча модуллари, таркиби ва бошқа кўплаб батафсил маълумотларни
http://doktorzebiniso.uz/kasbtanlash сайтдаги манзилга кириб, билиб олишингингиз мумкин

Курсга рўйхатдан ўтиш учун:
+998909444612 рақамига қўнғироқ қилинг ёки

Сайт орқали рўйхатдан ўтинг!
http://doktorzebiniso.uz/konsultatsiya

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.1K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-02-21 08:18:20
Ўсмир ёшидаги ФАРЗАНДингиз қандай КАСБ эгаллаши сизга қизиқми?

Касб танлаш ёки ПРОФОРИЕНТАЦИЯ - фарзандингизни катта ҳаётга қадам қўйиши учун асосий танлов

Сиз азизларга, Ўсмирлар учун КАСБ ТАНЛАШ - 14-17 ёш ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари учун ўқув-тренинг курсини тақдим этамиз
2.1K views05:18
Ochish/sharhlash
2022-02-20 08:13:01 ​​ОРЗУЛАРИНГИЗНИ КЎМГАНМИСИЗ?

Раҳмат, керакмас...
Ташаккур, шартмас!
Йўқ, дедиму, менга керакмас!!!

Кутиш, кутиш, кутиш. Ўзинг эмас, кимдир сенинг орзуларинга масъул. Сен эмас, бошқа биров мақсадларинга етаклайди. Ҳеч иложинг йўқ, сенга берган ваъдаларга ишониш ўзинг қўлингдан келганидан устунроқ. Кутишинг йўқликка айлансачи... Сенга берилган ваъдалар сени қўлинга кишан, қалбингга алдов, миянга захар бўлсачи?
Ўша пайти ўзинга қайтасан. Ўша пайти кимлигингни таниб қоласан. Қўлингдан нималар келиши ўшанда аён бўлади.

Лирик чекинишдан сўнг психолог сифатида кутиш психологияси ҳақида билим улашсам.
- Кутиш бу қўлингни олдинга чўзиб туриш. Кимга ўхшадингиз? Тиланчими? Гадойми?
- Кутиш бу автобекатда сиз белгилаган рақамли автобусни пойлаш. Бу рақамли автобус эса бу шаҳарда юрмайди.
- Кутиш бу қадамсизлик, ҳаракатсизлик, асли мақсадсизлик бўлсачи? Ахир мақсади бор одам ҳаракатланади, қўлини бировга чўзмайди, йўқ автобусни қидирмайди.
- Ҳозироқ автобус ўрнига ўз оёғингизга ишонинг.
- Ҳозироқ, қўлингизни тиламчилик ҳолатидан тортиб олинг.
- Ҳозироқ, миянгизни алдаётган кимдир қуриб берадиган жаннатларнинг саробидан қутқаринг.
Сизга автобус жўнатишга ҳеч ким масъул эмас. Бу автобус рақамини сиз ўйлаб топгансиз. Сизни ҳеч ким тиланчилигингиз учун яхши кўриб қолмайди. Ҳеч ким сиз учун жаннат қуриб бермайди.
Мана шу пайти орзуларингизни кўмиш пайти келади. Йўқ керакмас! Ўзингиздан хафа бўлинг. Орзу бу ҳали мақсад дегани эмас. Мақсад инсонни ҳаракатга чорлайди. Мақсад инсонга куч беради.

Орзуларингизни кўмиш, қалбингизда орзуларингиз учун аза очиш, кўз ёшини ўзингизнинг кутишларингиз учун тўкиш хақиқий азадир. Чунки орзулар кўмиладиган макон бу қалб. Қалб қабристонга айлансачи? Сизнинг қалбингизда нечта қабр бор. Нечта орзуларингизни кўмгансиз? Сиз орзу қилгансиз. Орзуларингиз хақоратланишига сиз рухсат бергансиз. Фақат сиз ва фақат сиз ушбу орзуларингизни мақсадга айлантириб ҳаракатланишга масъулсиз. Сиз эса орзуларингизга раҳбар тайинлаб, унга маош бермасдан, ундан хафа бўлиб ўтирибсиз. Охир оқибат қалбингиз орзулар қабристонига айлангани аниқ.

Нима қилиш керак.
Аввало қалбингиздаги орзулар қабристонидан воз кечинг. Реалликни қабул қилинг. Реаллик шуки, шу орзуларингизга етиш учун ўзингизнинг қўлингиздан нималар келади. Шу орзуларингизни амалга ошириш учун сизда билим етмаса, куч етмаса, вақт ва имконият етмаса, демак, бу сизга душман орзулардир. Сиз учун ҳеч ким ва яна ҳеч ким жаннатмакон имконият яратиб бермайди. Фақат ўзингиз ва фақат ўзингиз меҳнат, билим, ғайрат билан етасиз. Сиз бу орзуларингизнинг хизматкорига айлана олмадингизми? Сизнинг орзуларингиз учун бошқалар хизматкор бўлмаслигини аниқ англанг. Орзуларингиз учун хизматкор бўлмаганларни айбламанг, хафа бўлманг, қалбингизни қабристонга айлантириб азадорлик қилманг.

Ҳеч кимдан кутманг. Ҳеч кимни хизматкорликга ёлламанг. Ўзингизни борича қабул қилинг ва шу борлигингиз эплоладиган мақсадлар учун хозироқ ўрнингиздан туринг.
Ойнага қаранг, бир бора жилмайинг ва албатта бахтли бўлишингизга ишонинг.

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.0K views05:13
Ochish/sharhlash