Get Mystery Box with random crypto!

​​ОТАМ БОРМИ ЎЗИ? ... Эримни яхши кўраман. Ҳамма эринг ёмон | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ОТАМ БОРМИ ЎЗИ?

... Эримни яхши кўраман. Ҳамма эринг ёмон десаям, мен унинг яхши томонларини кўравераман. Бир йилдан бери эрим денгиз ўлкасида ишлайди. Расмларини кўрдим, ҳақиқатдан денгиз соҳилидаги чиройли табиат, ярим яланғоч аёллар. Аммо мен эримни барибир яхши кўравераман. Ўзим дўконда савдо қиламан, топганим ўғлим билан яшашимга етади. Ўғлимни мактабга чиқди. Мактабга боргунича жудаям одамови, уялчанг, ҳеч ким билан гаплашмайдиган болам бор. Мактабда ҳеч ким билан гаплашмаслигини устозлари муаммо деб аташди. Психологлар унда аутизм бошланаяпти дейишганига мен қўрқиб кетдим. Эримга телефон қилиб бу ҳақда айтдим. Мана шу жойда менинг муаммойим бошланди опа. Кундалик ҳаётга пул жўнатмайдиган эрим, сен уни нотўғри тарбиялагансан деб мен билан уруш қилишни бошлади. Опа, мен нима қилдим ахир... Қайнонам билан тураман. Қайнотам билан улар ажраб кетишган. Менинг қўлимга пул тегмайди. Эрга текканимгаям мана ўн йил бўлибди. Яхши бўлиб қолар деб яшаяпман. Қайнонамга эрим уйга қайтсинлар, ўзи сизга пул жўнатадиларми десам, балога қоламан. Опааа, менинг ўғлимни суннат ҳам қилишмаган. Мен эримни ёмон кўриб қоляпман. Авваллари менга бирор эркак гапирса буни ҳис қилмас эдим. Ҳозир, ўғлим кўз ўнгимга келади, бошқа эркак гапирсаям. Аммо, бу вафоимга, бу “жимлигим”га мукофот қани опа? Дўхтирларга олиб боришим керак экан десам, денгизга келиб дам олиб кетади ёзда дейди эрим. Жинними улар? Опа, мен нима қилай қандай йўл тутай...

Уйдаги ўғлингиз билан қачон гаплашдингиз? Аутизм деган ташхис қўйилган болани суннат қилиб бўлмайдими? Аёлингизнинг вафосини ўз қўлингиз билан ўлдирманг.
...дегим кепкетди бу отага...

ОНАСИГА НИМА ДЕЙИН ХАЗРАТИ ИНСОН...

Зебинисо Аҳмедова

«Эр ва Хотин: ТАНЛАШ» китобини харид қилинг.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар