Get Mystery Box with random crypto!

​​Эрни оилага қайтарса, бўладими? Оғриқли кунларимни айтиб бе | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Эрни оилага қайтарса, бўладими?

Оғриқли кунларимни айтиб бермоқчиман…
…Эримнинг телефонини яшириб ҳар доим ўзи билан олиб юришлари, паст овозда яширинча гаплашишлари менинг ичимни оловдек ёндирарди! Бекорчи нарсаларгаям болаларимни уриб ташлардим. Ҳеч нарса бўлмагандек тун ўтарди. Яна ўша ёзаётганини кўриб қолардим. Бир куни телефонларини тунда олиб, текширдим. Телефон калитини қандай топиб олганимгаям ҳайронман. Бу смслар кўз ўнгимдан кетмаяпти. Бу ёзишишлар менинг ичимни остин-устун қилиб юборди. Бўларкану, мен кутган, зориққан сўзларни тўкиб, сочиб айтилгани: “Асалим…, соғиндим, жудаям, жудаям, жудаям соғиндимммммм…” . Бошқа смсларни айтиб ҳам бера олмайман. Эримни уйғотволиб уруш қилдим. Тунда машинани қиздириб чиқиб кетдилар. Ўкириб йиғладим.

Нафрат, азобббб! Нима ёмонлик қилдим мен эримга айтингггг! Нимага менга бунчалик оғриқ бердилар, айтинг! Мана уч кундирки телефон қилмайдилар, телефон кўтармайдилар. Нотўғри қилдимми? Нима қилишим керак эди? Барибир оилани сақлаб қолишим керакми? Эрим оилага қайтадими? Айтинг?

Психолог сўзи:
Қалб оғриғини эшитдим. Энди мақсад нима? Оилани сақлаб қолиш керакми? Эрингизни қайта тарбиялаш учун маслаҳат сўраяпсизми? Сиз учун нима керак?

Аввало, энди нима қиламан? Деган саволга жавоб беринг. Оилани тиклаш ва эр-хотин муносабатлирини тўғрилаш учун биринчи қиладиган ишингиз ҳиссиётларингизни жиловлашингиз керак.
Кимни айблаяпсиз? Кимни кечира олмаяпсиз? Ким билан урушиб келмоқчисиз? Балки ишхонасига бориб шарманда қилиш “тўғрироқдир”! Индамай қараб туравериш ҳам бўлмайдику? Тўғрими? Нима қиламиз? Эр танлашда адашдингизми? Ота-онангиз айтган тўғри бўлармиди? Қайнотангизга айтсангизми экан? Қайнонангиз барибир ўғлини оқлармикан?

Аввало, бу ҳолатларни факт сифатида қабул қилинг. Бор воқеа шуки, сиз смс ўқидингиз. Бор воқеа шуки, сизнинг эрингиз ким биландир мулоқот қилишга эҳтиёжи бор экан. Бор муаммо шуки, сиз бу воқеадан ўзингизга ибрат топиб олишингиз керак.

Энди иккинчи қадам: Сиз уни кечиринг… нафратланманг, айбламанг, ўзингизни ҳеч кимга керак эмас матох деб сезманг.

Ушбу муаммода психолог хиссиётларни ўчириш методи бўйича ишлайди. Бу методни халқ орасида “хотира ўчириш” дейилади. Илмий тилда “Фрэнсис Шапиро методи”дир.

Ҳаётингизни муаммолардан холи қилинг. Психолог билан бирга муаммонгизни ечинг. Илм билан бирга муаммони ечинг.

Зебинисо Аҳмедова

«Эр ва Хотин: ТАНЛАШ» китобини харид қилинг.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар