Get Mystery Box with random crypto!

ЎТГАН КУНЛАРДАГИ ЎТМИШ Хотирангизда яширинган бахтли онлар бо | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

ЎТГАН КУНЛАРДАГИ ЎТМИШ

Хотирангизда яширинган бахтли онлар бор. Ҳар сафар бу жойга хотиранинг энг завқли онларига қайтасиз. Орзиқиб кетасиз гўё. Фақат қайси онларни эслаш сизга боғлиқ. Ҳамма инсон тақдирида ёзилган синовли совуқ кунларни эслаш ва яна тушкунлик... Ёки энг бахтли онларни эслаб, яна шу ҳолатни такрорланишини исташ – келажак учун қилинган яхши ният ва ўзига ишончдир. Бугунингиз билан яшанг. Эртанги тўй қайғуси билан яшаш қайғуга қадам қўйишдир. Бугун нима керак: яхши ўқитиш керакми, демак ўқишини ўйланг. Бугун нима керак: соғлик ва дам олиш керакми – демак дам олинг ва соғайинг. Хурматли психолог, тўйимни қайғусини сен қиласанми?!” - деётганлар хам бўлиши аниқ. Тўғри мен бу қайғуни қилмадим, чунки албатта қиз борми демак тўйига ризқ келади. Ўғил борми, демак сизга керак инсонлар оилангизга меҳри тушади. Фақат, қайғу билан яшаманг, шунда ҳаммаси аъло бўлишини мен эмас, психология илми қонун сифатида менинг лабзим билан айтмоқда. Танлов сизда!

Зебинисо Аҳмедова

ХАЙРЛИ КУН!

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————