Get Mystery Box with random crypto!

Бир шаҳарда битта тадбиркор бўлган экан. Бу тадбиркор ресторан | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Бир шаҳарда битта тадбиркор бўлган экан. Бу тадбиркор ресторан бизнеси билан шуғуллангиси келибди ва бир черков ёнидан ресторан очибди. Черков ҳодими янги пайдо бўлган қўшнидан хафа бўлибди, чунки шовқин-сурон ҳукмронлик қиларкан ва ҳар битта келганларга дуо қилингларки мана шу шовқин кетсин ва сокинликда дуо қилишга яна имкон пайдо бўлсин деркан. Ҳар битта келган инсон шу шовқинга сабабчиларнинг йўқолиши учун дуо қилаверишаркан.

Кунлардан бир куни бу ресторан ёниб кетибди ва рестораннинг эгаси бу черков ҳодимини судга бериб, ёниб кетган моддий зарарни қоплаб беришини ундиришни сўрабди. Суд моддий зарар қоплаб берилсин деб қарор чиқариб берибди.

Черков ҳодими бу қарорни эшитиб, елкасини қисиб. хайронона боқиб турганда бу саволига жавоб олибди:
- Негадир бу тадбиркор сизларнинг дуоларингиз ижобат бўлишига ишонмоқда, негадир сизлар ўз дуоларингизга ишонмаяпсизлар?!

Зебинисо Аҳмедова

Онлайн психологик диагностика ва тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————