Get Mystery Box with random crypto!

Zaytun Med Tib

Telegram kanalining logotibi zaytunmedtib — Zaytun Med Tib Z
Telegram kanalining logotibi zaytunmedtib — Zaytun Med Tib
Kanal manzili: @zaytunmedtib
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.49K
Kanalning ta’rifi

Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва тўғри жисмоний ҳаракат борасида маълумотни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг
Каналларимиз:
@doktorali
@doktorgulbahor
@zmtxk
@tabobatdarslari
@tabobatsavollar
Телефон: 998935874403

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 15:03:17 Витаминлар ва уларни қаердан топиш мумкин. Эслатма бўйича!

А - сабзи, цитрус мевалари, сариғёғ, пишлоқ, тухум.
Д - сут, тухум, Қуён жигари, ёғли балиқ.
Е - маккажўхори, кунгабоқар, зайтун мойи, нўхат.
К - яшил баргли сабзавотлар, исмалоқ, брюссел ниҳоллари, карам ва гулкарам, донли дон.
Б1 -мол гўшти, жўхори, ёнғоқ (финдиқ).
Б2 - буғдой кепаги, соя, брокколи, жигар, тухум сариғи, пишлоқ.
ПП - яшил сабзавотлар, ёнғоқлар, донли дон, ҳамиртуруш, гўшт (шу жумладан товуқ гўшти), жигар, балиқ, сут, пишлоқ.
Б5 - ҳамиртуруш, баклагиллер, қўзиқоринлар, гуруч, жигар.
Б6 - яшил баргли сабзавотлар, гўшт, жигар, балиқ, сут, тухум.
Б9 - ёнғоқлар, яшил баргли сабзавотлар, ловия, банан, апельсин, тухум.
Б12 - хамиртуруш, денгиз ўтлари, жигар, икра, тухум, пишлоқ, сут, творог, гўшт, балиқ.
Ҳ - тухум сариғи, жигар.
Бета каротин - сабзи, майданоз, исмалоқ, баҳорги кўкатлар, қовун, помидор, қушқўнмас, карам, брокколи, урик.

@ZaytunMedTib
2.1K viewsedited  12:03
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:46:50
Баъзан қабулингга шундай беморлар ҳам келадики, уларга хонангни тарк этишлари учун пул бергинг келади...

@ZaytunMedTib
1.4K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:54:46
Беморларимиздан миннатдорчилик изхорлари.

Соғ танда-Соғлом ақл.
Болажонларингиз танасида паразит гижжалар кўпайишига йўл қўйманглар!
1.5K viewsedited  04:54
Ochish/sharhlash
2022-08-27 05:55:14
Сизларни қўллаб туришингиз сабабли бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам ўз фаолиятимни бошладим. Уларда ҳам мени қўллаб-қувватлашингизга ишонаман.

YouTube: https://youtube.com/channel/UCQIKUdycAerxe2kdkK7pIrA

Instagram: https://instagram.com/sattarova_gulbahor?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Tiktok: tiktok.com/@sattarova_gulbahor

Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100027798549028
1.7K views02:55
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:13:16 Соғлом турмуш тарзини ҳам ўз ичига олган Сентябрь ойида бошланадиган Табобат ва Ҳижама курсимизга ҳали ҳам рўйхатдан ўтиш имкониятингиз бор. (Қиймати 1 курс даволанишингиз нархидан арзон)
1.6K views01:13
Ochish/sharhlash
2022-08-26 23:15:44
Бир гап айтаман. Маъқуллайсизми йўқми белгилайсиз.

Одамга дори берсанг, борса 10 кун соғлом юришига сабабчи бўласан. Лекин тўғри яшашни ўргатсанг, бир умр соғлом юришига сабабчи бўласан. Маъқуллайсизми?
Anonymous Poll
98%
Ҳа
2%
Йўқ
711 voters1.6K views20:15
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:21:17
ZAYTUN MED TIB шифохонаси ўз хизматларини тақдим этади!

Шифохонада:
— Очлик ва мевали парҳез;
— Массаж;
— Асал ари чақтириб даволаш;
— Ҳижома;
— Шифобахш кедр бочкаси;
— Табиий гиёҳ дамламалари, шифобахш малҳам;
— Дзинда аппарати;
— Антигельминт программа;
— Дарсонваль;
— Турмалин матрас;
— Турмалин кровать;
—Азонатерапия;
—Зулук билан даволаш.

Эркаклар учун кўп йиллик тажрибага эга доктор, магистр кардиолог ва тажрибали табиб устоз Алижон Сатторов.
Аёллар учун эса тажрибали доктор ва табиба устоз Сатторова Гулбаҳор раҳбарлигида даволаш ишлари амалга оширилади.


Марҳамат ташриф буюринг.

Эркаклар учун: @zaytun_med
Аёллар учун: @zaytun_med2

Себзор: (аёллар учун) https://yandex.com/maps/org/zaytun_med_tib_2/46527849028


Ўқув курсимиз ҳақида маълумотлар
Маҳсулотларимиз ҳақида маълумотлар

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok

@ZaytunMedTib
1.7K viewsedited  12:21
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:07:43 Кечки 23.00-02.00 орасида 2-3 марта катта ҳожатга чиқиш керак. Соат 02.00гача катта ҳожат келмаса, клизма қилиниши керак. Эртаси куни 07.00да такрор клизма қилинади. Ичаклардан чиққанларни яхшилаб кўриш учун тувак (горшок) ишлатиш керак. Яна эрталаб 2-3 қошиқ гуруч бўтқаси ейилади. Гуруч бўтқаси жигарнинг ёпилишини таъминлайди.
Бу тозаланиш жараёнидан кейинги келган катта ҳожат билан жигар ва ичаклардаги гижжа, сафро косасидаги тошлар, ичак “чўнтакча”ларида тўпланган ахлат тошлар ва қора рангли (нефт каби) моддалар ташқарига чиқиб кетади. Ташқарига чиққан гижжалар - жигар ва ичакларда тўпланган заҳарларнинг кўплигига қараб - ўлик ёки жонли ҳолда чиқади.
Энг охирида келадиган катта ҳожат сариқ, яшил ёки яшилга яқин рангда бўлиши керак. Агар ҳожатнинг ранги яшил ёки сариқ бўлмаса, тозаланиш тамомланмаган ҳисобланади, яъни кўп миқдорда тўпланган токсин бир тозаланишда чиқариб юборилаолмаган бўлади.
Тозаланишдан кейин 1-2 кун давомида чиққан нарсаларнинг ранги яшил бўлиб-бўлмаганини кузатиш керак. Агар тозаланиш натижасида жигар ёки ичакдан гижжалар чиқиб кетган бўлса, 1 ҳафта давомида гижжаларга қарши даволаниш керак.

@zaytunmedtib
1.7K viewsedited  12:07
Ochish/sharhlash
2022-08-26 15:07:42 Мухлисларимиз талабларига биноан

ЖИГАР ТОЗАЛОВИ.

Эслатма: Ўт халтасида тоши бор беморларга мутахассис маслахатисиз тавсия этилмайди.

Жуда муҳим: тозалаш муддати 3 кундир. Тозалашни бошлашдан аввал, кечқурун магнезиум сулфат ёки майдаланган сано ичиб, ичакларни тозалаш керак. Эртаси куни эрталаб, яъни тозаланишнинг 1-чи куни камида 2-3 марта катта ҳожатга чиқиш керак-ки, ичаклар бўшасин. Акс ҳолда, яъни ичак буткул бўшамаса, клизма қилиниши керак. Уйда клизма жиҳози бўлиши зарур.
Клизма суви 35-36 даражада бўлиши керак. Бир ярим литр клизма сувига 1–2 лимон суви аралаштирилиши мумкин.

1-чи кун:
Эрталаб аввало ичаклар бўшатилади. Кейин янги сикилган мева ёки сабзавот сувларини ичиш бошланади. Жигар тозаланиши учун энг яхши шарбат нордон олма сувидир. Бундан ташқари, ҳар қандай олма ёки грейфрут, лимон, исмалоқ, сабзи ёки қатиқ сувларини ҳам ичиш мумкин.
Мева ва сабзавотлар янги бўлиши, ҳар сафар сиқилгандан сўнг дарҳол, яъни сақлаб турмасдан ичиш керак. Мева ёки сабзавот сувлари пиёланинг ¼ ига сув қуйилиб аралаштирилади. Камида 1,5 литрдан 3 литргача ичиш мумкин. Ёғсиз қатиқ суви ярим-яримга исмалоқ суви билан ёки 1 қошиқ петрушка ёки селдир баргининг суви билан аралаштирилиши мумкин. Мавсумий мева ва сабзавотларни ишлатишга ҳам эътибор қилиш керак.

2-чи кун:
Биринчи кун каби мева ёки сабзавот сувлари ичишда давом этилади. Ишлайдиган кишилар иш жойларида биринчи 2 кун 2-3 олма, лимон ёки грейфрут ейишлари мумкин. Мева еганлар 2 кун кечки пайт катта ҳожатга чиқмаган бўлсалар, магнезиум сульфат ёки сано кукунини ичишлари ёки клизма қилишлари керак. 

3-чи кун:
Бутун кун мева ёки сабзавот суви ичишда давом этилади. Кечки 17.00да тўла бир ош қошиқ магний сульфат бир пиёла сувда эритиб, ичилади. (Магнезиум сульфат бўлмаса, ярим чой қошиқ туйилган сано ичилиши керак)
17.00дан 19.00гача ҳеч нарса ичилмайди. Соат 19.00да ўнг тарафга жигар устига илиқ сув халтаси қўйиб, ётилади. 50 гр рафинланмаган зайтун ёғи 50 гр лимон суви билан арлаштирилиб, 15 дақиқалик танаффуслар билан ичилади.
Жами 250 гр зайтун ёғи, 250 гр лимон суви ичилиши керак. Бу миқдор юқорида айтиб ўтганимиздек, 50 граммлик аралашмалар ҳолида, 15 дақиқалик танаффуслар билан ичилади.
Ўрта бўйли ва ўртача вазнли кишилар учун умумий миқдор 250 гр зайтун ёғи + 250 гр лимон суви = 500 гр бўлиши керак.
Узун бўйли ва вазни оғир кишилар учун миқдор 300 гр зайтун ёғи + 300 гр лимон суви = 600 гр бўлиши керак.
Паст бўйли, ёш ва заиф бўлганлар, 50 кг дан оғир бўлмаганлар учун 200 зайтун ёғи + 200 гр лимон суви = 400 гр кифоя қилади.
Лимон суви ҳар сафар ичилганида янги сиқилиши керак. Агар ёғ ичиш давомида ошқозон булғанса, оғизни очиб чуқур нафас олиб, ютмаслик шарти билан ялпиз ёки беҳи чайнаб, булғанишни тўхтатиш мумкин. 
Ёғ ичиш оралари узун ёки қисқа бўлиши мумкин, фақат уни ичиш вақтлари шундай танланиши керакки, зайтун ёғи + лимон суви аралашмаси соат 21.00гача тугатилиши керак.
Соат 19.00дан 23.00гача илиқ халта жигарга босиб ётилади ва катта ҳожат эҳтиёжидан ташқари ўрнидан турмаслик керак. Турилса, ошқозон булғаниши натижасида қусиш мумкин. Қўлдан келганча қусмасликка ҳаракат қилиш керак, чунки зайтун ёғи билан лимон қусиб чиқарилса, тозаланиш жараёни амалга ошмайди. Соат 24.00дан кейин қусиш жигар тозаланишга тайёр эмаслигининг ёки жигар кўп миқдорда оғир токсинларнинг тўпланганини кўрсатади. Бу ҳолат қуйида тушунтирилади.
1.7K views12:07
Ochish/sharhlash
2022-08-25 18:15:47 Қандли диабетни табиий воситалар ёрдамида мағлуб қилиш мумкин. Эътиборингизга "Будьте здоровы" журналида тақдим этилган, қандли диабет, юқори қон босими касалликларини тиббий дори-дармонларсиз мағлуб қилган ҳамда ортиқча вазндан халос бўлишга муваффақ бўлган инсон тарихини ҳавола қиламиз.

У инсулин олиш, шунингдек дори-дармон ичиш ўрнига сархил мева ва сабзавотларни истеъмол қилган.

Бу воқеа 4 йил илгари бўлиб ўтган. Ўшанда у диабетнинг энг тарқалган белгиси бўлмиш чанқоқни ҳис қила бошлаган.

У қон таҳлили топширган ва қондаги қанд миқдори 29га чиққани ҳамда ошқозон ости бези фаолияти тўхтаганидан хабар топади. Шу боис унинг мунтазам равишда инсулин олишига тўғри келарди.

Инсулин олган эркак саломатлиги ёмонлашганини ҳис қилган, чунки триглицерид даражаси 16, қон босими эса 150/100га кўтарилган. Бир неча кун ўтгач, у илм-фанга бағишланган кўрсатувни кўриб қолган.

Бу кўрсатувда доктор Жон Цирдум соғлом ҳаёт тарзи ҳақида сўз юритган. У 12 йил давомида мева ва сабзавотларни истеъмол қилганини айтади. Кўрсатувдан кейин бемор доктор Цирдумнинг тавсияларига амал қилиб кўришга қарор қилади ва мева ва сабзавотлардан шарбат тайёрлаш учун блендер харид қилади.

Биринчи ҳафта мобайнида у овқатлардан ўзини зўрға тийиб туради, оз вақт ичида у қондаги қанд миқдорини 5га қисқартиришга муваффақ бўлган.

Бу шубҳасиз катта натижа, шу боис у бундан кейин инсулин олмасликка қарор қилди ва шу парҳезга риоя қилишда давом этди. У қонда қанд миқдорини кескин камайтиришнинг уддасидан чиқди.

Қатъий парҳез кутилганидан-да аъло натижалар беради. У илк 25 кунда 11 килограмм вазн ташлашга муваффақ бўлди ва кейинги 4 ой давомида диабет белгиларини сезмайди.

Унинг саломатлиги яхшиланишда давом этади ва қон босими ҳам меъёрга тушади (120/70). Триглицерид даражаси 1,4ни ташкил қилади, шу боис унинг инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишига эҳтиёж қолмайди.

У 20 килограммдан ортиқ вазн ташлайди.

Қуйида бемор қўллаган рецепт тақдим этилади:

2та банан
2та олма
озгина карам
5та киви
Ярим литр сув

Қўлланиши:

Шарбатнинг ярмини эрталаб, қолганини эса кун давомида ичинг. Қорнингиз очса, мевалар, салат ва тунец балиғи (озгина) ейиш мумкин. Бу маҳсулотлар В12 витаминига бой бўлиб, организмимиз учун жуда фойдали.

Парҳезнинг устунлиги - деярли очликни ҳис қилмаслигингизда. Бу миянинг қондан маълумот (сизнинг очлигингиз ҳақида) олиши билан боғлиқ. Шарбатларнинг озиқ моддалари билан тўйинган қон мияга "очлик белгилари"ни юбормайди.

@zaytunmedtib
2.3K views15:15
Ochish/sharhlash