Get Mystery Box with random crypto!

Мухлисларимиз талабларига биноан ЖИГАР ТОЗАЛОВИ. Эслатма: | Zaytun Med Tib

Мухлисларимиз талабларига биноан

ЖИГАР ТОЗАЛОВИ.

Эслатма: Ўт халтасида тоши бор беморларга мутахассис маслахатисиз тавсия этилмайди.

Жуда муҳим: тозалаш муддати 3 кундир. Тозалашни бошлашдан аввал, кечқурун магнезиум сулфат ёки майдаланган сано ичиб, ичакларни тозалаш керак. Эртаси куни эрталаб, яъни тозаланишнинг 1-чи куни камида 2-3 марта катта ҳожатга чиқиш керак-ки, ичаклар бўшасин. Акс ҳолда, яъни ичак буткул бўшамаса, клизма қилиниши керак. Уйда клизма жиҳози бўлиши зарур.
Клизма суви 35-36 даражада бўлиши керак. Бир ярим литр клизма сувига 1–2 лимон суви аралаштирилиши мумкин.

1-чи кун:
Эрталаб аввало ичаклар бўшатилади. Кейин янги сикилган мева ёки сабзавот сувларини ичиш бошланади. Жигар тозаланиши учун энг яхши шарбат нордон олма сувидир. Бундан ташқари, ҳар қандай олма ёки грейфрут, лимон, исмалоқ, сабзи ёки қатиқ сувларини ҳам ичиш мумкин.
Мева ва сабзавотлар янги бўлиши, ҳар сафар сиқилгандан сўнг дарҳол, яъни сақлаб турмасдан ичиш керак. Мева ёки сабзавот сувлари пиёланинг ¼ ига сув қуйилиб аралаштирилади. Камида 1,5 литрдан 3 литргача ичиш мумкин. Ёғсиз қатиқ суви ярим-яримга исмалоқ суви билан ёки 1 қошиқ петрушка ёки селдир баргининг суви билан аралаштирилиши мумкин. Мавсумий мева ва сабзавотларни ишлатишга ҳам эътибор қилиш керак.

2-чи кун:
Биринчи кун каби мева ёки сабзавот сувлари ичишда давом этилади. Ишлайдиган кишилар иш жойларида биринчи 2 кун 2-3 олма, лимон ёки грейфрут ейишлари мумкин. Мева еганлар 2 кун кечки пайт катта ҳожатга чиқмаган бўлсалар, магнезиум сульфат ёки сано кукунини ичишлари ёки клизма қилишлари керак. 

3-чи кун:
Бутун кун мева ёки сабзавот суви ичишда давом этилади. Кечки 17.00да тўла бир ош қошиқ магний сульфат бир пиёла сувда эритиб, ичилади. (Магнезиум сульфат бўлмаса, ярим чой қошиқ туйилган сано ичилиши керак)
17.00дан 19.00гача ҳеч нарса ичилмайди. Соат 19.00да ўнг тарафга жигар устига илиқ сув халтаси қўйиб, ётилади. 50 гр рафинланмаган зайтун ёғи 50 гр лимон суви билан арлаштирилиб, 15 дақиқалик танаффуслар билан ичилади.
Жами 250 гр зайтун ёғи, 250 гр лимон суви ичилиши керак. Бу миқдор юқорида айтиб ўтганимиздек, 50 граммлик аралашмалар ҳолида, 15 дақиқалик танаффуслар билан ичилади.
Ўрта бўйли ва ўртача вазнли кишилар учун умумий миқдор 250 гр зайтун ёғи + 250 гр лимон суви = 500 гр бўлиши керак.
Узун бўйли ва вазни оғир кишилар учун миқдор 300 гр зайтун ёғи + 300 гр лимон суви = 600 гр бўлиши керак.
Паст бўйли, ёш ва заиф бўлганлар, 50 кг дан оғир бўлмаганлар учун 200 зайтун ёғи + 200 гр лимон суви = 400 гр кифоя қилади.
Лимон суви ҳар сафар ичилганида янги сиқилиши керак. Агар ёғ ичиш давомида ошқозон булғанса, оғизни очиб чуқур нафас олиб, ютмаслик шарти билан ялпиз ёки беҳи чайнаб, булғанишни тўхтатиш мумкин. 
Ёғ ичиш оралари узун ёки қисқа бўлиши мумкин, фақат уни ичиш вақтлари шундай танланиши керакки, зайтун ёғи + лимон суви аралашмаси соат 21.00гача тугатилиши керак.
Соат 19.00дан 23.00гача илиқ халта жигарга босиб ётилади ва катта ҳожат эҳтиёжидан ташқари ўрнидан турмаслик керак. Турилса, ошқозон булғаниши натижасида қусиш мумкин. Қўлдан келганча қусмасликка ҳаракат қилиш керак, чунки зайтун ёғи билан лимон қусиб чиқарилса, тозаланиш жараёни амалга ошмайди. Соат 24.00дан кейин қусиш жигар тозаланишга тайёр эмаслигининг ёки жигар кўп миқдорда оғир токсинларнинг тўпланганини кўрсатади. Бу ҳолат қуйида тушунтирилади.