Get Mystery Box with random crypto!

Zaytun Med Tib

Telegram kanalining logotibi zaytunmedtib — Zaytun Med Tib Z
Telegram kanalining logotibi zaytunmedtib — Zaytun Med Tib
Kanal manzili: @zaytunmedtib
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.49K
Kanalning ta’rifi

Табиий маҳсулотлар, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва тўғри жисмоний ҳаракат борасида маълумотни ўтказиб юбормаслик учун бизни кузатиб боринг
Каналларимиз:
@doktorali
@doktorgulbahor
@zmtxk
@tabobatdarslari
@tabobatsavollar
Телефон: 998935874403

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 10:26:02 Жигар касалликларини табиий даволашда эътибор қилинадиган чора тадбирлар йиғиндиси.
Овқатланиш тадбири.
1. Овқатланиш тадбирида энг аввало тўғри, табиий, тартибли, мизожга мос овқатланиш лозим. Овқатни қорин очганда, хақийқий иштаха пайдо бўлганда исътемол қилмоқ керак. Овқат устига овқат тиқиштириш жигар учун зарарли хисобланади. Наҳорга, хаммомдан сўнг, жинсий алоқадан сўнг бирдан совуқ сув ичиш кўпинча жигарни қаттиқ совушига олиб келади. Шакар ва унинг маҳсулотлари, хамир овқатлар, янги ёпилган нон ҳам жигарда тиқилма пайдо қилишга қобилятлиги сабабли зарар қилади. Овқатлар қайнатилган ва димланган, камроқ қовурилган жўжахўроз, қўй, қуён гўштидан бўлган, турли суньий қайта ишланган таъм берувчи қўшимчаларсиз озуқалар, гени ўзгармаган полиз ва дон махсулотларидан, мизожга мувофиқ турли иштахани очувчи зироворлар билан бойитилган бўлиши лозим.
2. Жигарга ёқадиган нарсалар : Асал, долчин, майиз, анжир, фундуқ, заъфарон, қоқигул, сачратқи, эрмон, зарчава, расторопша кабилар жигар учун мувофиқ махсулотлар хисобланади. Жумладан бизларнинг Зайтун мед тиб Х.К тамонидан ишлаб чиқарилаётган Гепатоделл асалли қоришмаси, Реванчин шарбати ҳам жигарни қувватловчи, уни химоя ва зарарсизлантириш фаолиятларини стимулловчи, ундаги тиқилмаларни очувчи хусусиятларга эга маҳсулот хисобланади.
3. Хафтада бир кун 24соатлик очлик. Жигар хазм жараёнларидан озод бўлиб, ўз-ўзини тозалашга киришади.Очликдан сўнг қатиқ зардоби ичиш. Совуқ мизожли инсонлар зардобни занжабил билан ичиши фойдалироқ хисобланади. Баҳор ва куз ойларида бемор холатига қараб 3,5,7,10 кунлик очлик курслари ва жигар тозалови ўтказиш.
4. Ич қотишга йўл қўймаслик. Агар қабзият кузатилса кепак, зайтун ёғи, қатиқ, мева соклари ичиш.
5. Мўътадил бадантарбия, уйқу, ичилаётган сув миқдори ва сифатига доир тадбирларга риоя этиш.

6. Стресс, қўрқинч, ношукурлик, хаётдан норозиликни йўқотиб, ибодат ва истиғфорда бардавом бўлиш.
7. Зарарли одатлар: ичиш, чекиш, турли суньий ва синтетик махсулотлар ва дори дармонлардан сақланмоқлари зарурдир.
8. Баҳор ва куз ойларида организмни турли зарарли ахлат ва шлаклардан, паразит гижжалардан тозалаш. Шу мақсадда бизларнинг Нури Сафо сиропини ичиш тавсия қилинади. Сироп организмнинг турли ахлат ва паразит гижжалардан самарали тозаловчи восита хисобланади.
9. Баҳор ва куз ойларида зулук ва хижома курслари ўтказиш.

10. Янги соғилган туя сутини мизожга мувофиқ миқдорда ва тартибда исътемоли.

Бу жигар касалликларини даволашнинг амалиётимиздан ва манбааларга суянган холда, ишлаб чиққан услубимиз.Табиб ёки шифокор биринчи навбатда жигар касаллигини келтириб чиқарувчи сабабни бартараф этиши, касалликнинг мизожга хос даволамоғи лозим ва қўшимча равишда тавсияларимиздан фойдаланса бўлади. Бу айтаётган чора тадбирларимиз организмдаги раис аъзо жигарнинг хилт ишлаб чиқариш (секретор, зарарсизлантирувчи) қобилятини рағбатлантирувчи, жигар қон томирлари, ўт қопини тозаловчи тадбирлар йиғилмасидир. Бу тадбирлар хеч қайсиси умрнинг узайтирмайди, балки ажал деб аталган чегарага саломат холда Аллохдан ўзгага мухтож бўлмасдан етишимизга бир восита бўлади деб умид қиламиз.

Док. Саттаров. А.И. Док.Саттарова .Г.К

@ZaytunMedTib
1.1K viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:26:01
@ZaytunMedTib
1.0K viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:26:41
Бу массаж компютер билан ишлайдигонлар ва бўйни кўп оғрийдиганлар учун жуда самарали.

@ZaytunMedTib
2.1K views08:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:14:08 Абдуллоҳ домла — Оқ ва қора нон ҳақида.

@ZaytunMedTib
1.7K views08:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:47:11 ​​ҒАМЛАР ЭЗИБ ЮБОРДИМИ?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Авазхўжа Бахромов таржимаси
3.3K views10:47
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:46:38
7 қоидани зеҳнингга жойлаб ол:

1. Сенинг ҳақингда ҳар қанча кўп хато қилса ҳам, ҳеч кимни ёмон кўрма!

2. Ҳеч қачон безовта бўлма ва дуони кўпайтир!

3. Обрўйинг ҳар қанча ошиб кетса ҳам, оддий ҳаёт кечир!

4. Балолар ҳар қанча кўпайиб кетса ҳам, яхшиликни кут ва Роббингга яхши гумонда бўл!

5. Ўзинг ҳар қанча маҳрум қилинсанг ҳам, бошқаларга кўп-кўп беравер!

6. Юрагингдан қон томиб турган бўлса ҳам, табассум қил!

7. Биродаринг ҳаққига ғойибона дуоларингни ҳеч қачон тўхтатма!

@zaytunmedtib
1.7K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:44:32 ​ Альцгеймер касаллигига мойилликни аниқлаш учун тест

Альцгеймер — хотиранинг секин-аста йўқолиши, тафаккур бузилишига мойиллик.

Ушбу касалликни аниқлаш учун қуйидаги 3 та топшириқни бажаринг.

С ҳарфини топинг.
ООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООСООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООО

6 сонини топинг.
9999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999699999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999999

N ҳарфини топинг.
МММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММММNММММММММММММММММММММ

Агар сиз учта топшириқни ҳам 1 дақиқа ичида бажарган бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилмасангиз ҳам бўлади.
Миянгиз меъёрида ишламоқда!

Ёшлар учун бу топшириқни бажариш 10-20 сонияни ташкил этади.

Агар сизга ёққан бўлса бошқаларга ҳам улашинг.

@ZaytunMedTib
3.1K views10:44
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:11:03 Zaytun med tib ўқув курсидан яна янгиликлар.

Энди Хижома курси алоҳида.

1 ой давом этувчи хижома ва гирудотерапия курси.

Дарслар

Назарий қисм онлайн.
Амалий қисм офлайн.

Курс давомида сиз :
Хижома нима?
Хижомага кўрсатма ва қарши кўрсатма.
Қайси кунларда хижома қилиш афзал?
Хижома қилиш технологияси.
Хижома турлари.
Хижома нуқталари.
Зулук уни шифобахш хусусият.
Зулук ва ҳижомани сир-асрорларини билиш барчамизни қизиқтиради.

Буларни барчаси ушбу курсда.

Сиз ҳеч қачон афсусланмайсиз.

Курс нархи 1.250.000 сўм.

Шошилинг, жойлар сони чекланган!

Курс ҳақида батафсил маълумот учун:

@tabobatdarslari
@zaytun_med2

Дарслар аёллар учун устоза Гулбахор Сатторова тамонидан олиб борилади

6262 7300 1210 4800

Хадичабону Исроилова

рақамига тўлов амалга оширишингиз мумкин. Оширилгантўловни скриншот қилиб ташласангиз группага аъзо қиламиз. Фамилия, исмингиз, телефон рақамингизни ёзиб юборинг.

@tabobatdarslari
957 views17:11
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:40:51 Шифобахш қум муолажаси қачон қабул қилинади? Иқлимдаги намлик аста – секин баданга кириб боради ва кишини бетоб қилиши мумкин. Намлик ҳўл совуқ ҳисоблангани боис унинг давоси қуруқ иссиқлик яъни шифобахш қумлардир.

Қум ванналари, қумга тушиш, псаммотерапия – иссиқ қумдан даво мақсадида фойдаланиш; иссиқ билан даволаш усулларидан. Қадимда куёшда қизиган иссиқ қум билан даволаш кенг русум бўлган. Араб, юнон, римликлар ва Шарқий Ҳиндистон аҳолиси ўртасида бу усул самарали қўлланилган. Шунингдек, Хоразмликлар ҳам табиатнинг бу неъматидан, ушбу усулдан кенг фойдаланишади.

Қум ванналари ҳақидаги маълумотлар Ибн Сино қўлёзмаларида ҳам қайд этилган. «Агар қумдан маҳорат билан фойдалана олсангиз, моддалар алмашинувини яхшилашга эришилади. Инсон бақувват бўлиб, кайфияти тетикланади. Ортиқча моддалар тезда эриб, тер билан чиқиб кетади, у сурункали совуқликни бартараф этади, бош оғриқни қолдириб, мияни мустаҳкамлайди».

Қум қуруқ иссиқлик бўлиб, намликни бадандан тер билан бирга чиқариб юборади. Қумли муолажа учун ёзнинг июль ойидан сентябрнинг ўн бешинчи санасигача бўлган давр тавсия этилади. Яъни қум обдон қизиган ёзнинг чилласа даври танлнади.

Қумга тушишдан аввал албатта қон босимини ўлчатиб олиш зарур. Иссиқликнинг юқори даражаси қон босимини кўтариб юбориши мумкин.

Қумга тушишдан аввал, қумнинг юзасини ариқча шаклида очиб, 5-6 дақиқа ариқчада ётиб кўрасиз. Аҳамият беринг, қум зарралари баданингизнинг қаерига ёпишган бўлса ўша аъзога нам ўтган. Бу тананинг айнан шу қисмларига эътибор қаратиш кераклигини англатади. 10-15 дақиқалик қум муолажасини соат 11:00 дан 13:00 гача, 15:00 дан 17:00 гача бўлган соатларда қабул қиласиз. Фақат оёқларингизнинг ўзи безовта қилса, қумли муолажа оёқларнинг ўзида ўтказилади. Қумда бўлганда бошингизга соябон олинг. Ёнингизда илиқроқ чой солинган идиш бўлгани ҳам маъқул.

Қум ванналарини полиартрит, периферик нерв тизими касалликлари, аёллар жинсий аъзоларининг сурункали касалликларида буюрилади.Тез-тез шамоллаб турувчи кишиларга ҳам кони фойда.

Қумдан чиққач, пахтадан тайёрланган кийимлар кийиш лозим. Чунки терлаш давом қилади. Тушликка эса шолғом, сабзи, картошка ва кўкатлар солинган товуқ шўрва ичиш мақсадга мувофиқ. Қовун-тарвуз, мева, ҳар хил шарбат ва ичимликлар истеъмоли мумкин эмас. Совуқ неъматлар истеъмоли умуман мумкин эмас. Қумга уч ёки беш кун тушилади. Муолажа тугамагунича ювиниб бўлмайди. Йўқса яна намлик йиғилиши мумкин.

@ZaytunMedTib
1.3K viewsedited  16:40
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:39:17
Шифобахш қум муолажаси..

@ZaytunMedTib
1.1K viewsedited  16:39
Ochish/sharhlash