Get Mystery Box with random crypto!

ZAMON INFORMATSION

Telegram kanalining logotibi zamon_infarmatsion — ZAMON INFORMATSION Z
Telegram kanalining logotibi zamon_infarmatsion — ZAMON INFORMATSION
Kanal manzili: @zamon_infarmatsion
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚷 Жиноят ва жазо
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
✅ Барчасини каналимизда кузатишингиз мумкин!
Мурожаат учун:👇
@ZAMON_INFORMATSION_BOT

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-01-05 14:45:01
#Ана_ҳолос

Коронавируснинг янги тўлқини бошланиши мумкин!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу ҳақда огоҳлантирди!

Ташкилотнинг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги ,,XBB.1.5" субварианти
29 та мамлакатда рўйхатга олинган. Қолаверса, у бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланган.
Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда!


@ZAMON_INFARMATSION
9 views11:45
Ochish/sharhlash
2023-01-05 13:45:02
#Биласизми

Дунёдаги энг қиммат 7 та металл!

Энг қизиғи ушбу рўйхатда олтин энг охирги 7-ўринни эгаллаган.

@ZAMON_INFARMATSION
11 views10:45
Ochish/sharhlash
2023-01-04 21:05:35
#Ана_ҳолос

“Роддомлардаги суюнчи пули ставкалари мавжудлигини ҳамма билади”!

Ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, роддомлардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Шунинг учун Янги йилни тизимда “Коррупсияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз” – деди Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов!

@ZAMON_INFARMATSION
11 views18:05
Ochish/sharhlash
2023-01-04 14:00:04
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни янгисига алмаштириш муддати 2023-йилда якунланади.

2010-йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31-мартга қадар;
2010−2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30-июнга қадар;
2013−2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30-сентябрга қадар;
2015 йилдан кейин берилганлари — 2023-йил 31-декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади.


@ZAMON_INFARMATSION
147 views11:00
Ochish/sharhlash
2023-01-04 13:15:05
#Ана_ҳолос

UzAuto Motors барча турдаги автомобиллар учун шартнома
беришни тўхтатди!


UzAuto Motors 4-январдан бошлаб контрактация шартномасини тузиш,
барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.


Маълум қилинишича, дастурий
таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Шунингдек, 2022-йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади!

@ZAMON_INFARMATSION
10 views10:15
Ochish/sharhlash
2023-01-03 20:45:02
#Ана_ҳолос

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди!

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатлари ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.

«Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда.
АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз
бўлмаган»,
дейилади баёнотда!

Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган!

@ZAMON_INFARMATSION
9 views17:45
Ochish/sharhlash
2023-01-03 20:30:56
#Диққат_Тарқатинг

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҚИШКИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ ЎЗГАРМАДИ.

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар ўртасида мавсумий Грипп касаллиги кўпайганлиги боис Халқ таълими вазирлиги қишки таътил муддатини 2023-йил 24-январга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар мутлақо асоссиз. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида
бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар
мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар учун 28-декабрдан қишки таътилнинг илк
куни бошланган.Таътил 14 календарь кун,
яъни 10-январгача давом этади.
III-чорак эса 11-январдан бошланади.

@ZAMON_INFARMATSION
9 views17:30
Ochish/sharhlash
2023-01-03 13:30:30
#Ибрат_олинг

"Аёлим ўзимга яраша" деб қўяверинг!

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


@ZAMON_INFARMATSION
11 views10:30
Ochish/sharhlash
2023-01-03 12:30:51
#Биласизми?

Финляндияда ўқитувчилар қўл кўтармаган ўқувчиларга мурожаат қилишмайди!


Бунинг сабаби ўқувчини синфдошлари
олдида билмаган нарсасини сўраб қўйиб ҳижолат қилмасликдир.
Лекин таълим шунчалик яхшилигидан
барча ўқувчилар қўл кўтаришади.

Ҳа айтганча, у ерда мактабга чиқувчи болалар учун фақат ,,рюкзак" сотиб олинади.
Қолган ҳамма нарса бепул, ҳатто тушлик ҳам
!

@ZAMON_INFARMATSION
11 views09:30
Ochish/sharhlash
2022-11-09 23:10:21
#Диққат_Тарқатинг

Фарғона водийси вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шахобчаларининг фаолияти 9-ноябрдан бошлаб вақтинчалик тўхтатилади.

Газ қуйиш шохобчаларининг иш фаолияти қачондан тўлиқ тикланиши номаълум.

Газ қуйиш шохобчалари фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди
.

@ZAMON_INFARMATSION
1 view20:10
Ochish/sharhlash