Get Mystery Box with random crypto!

ZAMON INFORMATSION

Telegram kanalining logotibi zamon_infarmatsion — ZAMON INFORMATSION Z
Telegram kanalining logotibi zamon_infarmatsion — ZAMON INFORMATSION
Kanal manzili: @zamon_infarmatsion
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚷 Жиноят ва жазо
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
✅ Барчасини каналимизда кузатишингиз мумкин!
Мурожаат учун:👇
@ZAMON_INFORMATSION_BOT

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-11-07 08:01:38
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

@ZAMON_INFARMATSION
1 view05:01
Ochish/sharhlash
2022-11-07 06:01:54
#Диққат_Тарқатинг

ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК).
Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!

Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "СLICK" тўлов тизими номидан "Бизнинг компаниямиз 10 ёшда. Шу муносабат билан компания маъмурияти АКЦИЯ бошлайди! 900.000 сўм олинг" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.

@ZAMON_INFARMATSION
2 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-11-03 06:30:55 Spiegel: 2008-йилги инқирозни башорат қилган иқтисодчи Нуриел Рубини Учинчи Жаҳон уруши бошланганини эълон қилди!

Таниқли америкалик иқтисодчи Нуриел Рубини "қора прогноз" қилиб, дунё оғир инқироз ҳолатида эканини айтди. “Фалокатлар пайғамбари” лақабини олган профессор Spiegel журналига берган интервюсида инсониятнинг асосий муаммолари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра инсоният таҳдид остида:

- Глобал исиш;
- Учинчи жаҳон уруши;
- Европадаги энг катта иқтисодий инқироз ва инфляция;
- Хитойнинг Тайванга ҳужуми;
- Туркия ва Греция ўртасидаги уруш;
- Америка фуқаролар уруши;
- Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш.

"Аслида, Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган, айниқса Украинада ва киберкосмосда", - дейди 2008 йил инқирози ва дунёда кейинги нотинчликни башорат қилган эксперт.

Жорий ёзда бутун дунёда, жумладан АҚШда ҳам қурғоқчилик бўлди. Натижада Калифорниялик фермерлар энди сувга бўлган ҳуқуқларини сотмоқда – бу даладаги оғир меҳнатдан кўра кўпроқ пул олиб келади. Шу билан бирга, Флоридада қирғоқдаги уйларни суғурта қилишнинг иложи йўқ. Миллионлаб одамлар Ўрта Ғарбга ёки Канадага кўчиб ўтишлари керак.

Бугунги кунда вазият энергетика инқирози, юқори инфляция ва турғунлик бўлган 1970-йиллардагидан анча ёмонроқ. Ўшанда Қўшма Штатларнинг бундай катта қарзлари йўқ эди. Аммо агар марказий банклар инфляцияга қарши курашиш учун фоиз ставкаларини ҳозирдан оширса, кўплаб компаниялар, соя банклари ва давлат идоралари шунчаки банкрот бўлади.

Дунёдаги барча яримўтказгичларнинг 50 фоизини ва юқори сифатли яримўтказгичларнинг 80 фоизини ишлаб чиқарадиган Тайванга Хитойнинг мумкин бўлган ҳужуми оқибатларида бутун дунёда технологияларнинг "ўлиши" хавфи мавжуд.

Роубини авторитар Россия ва Хитой томонидан "таҳдид қилинаётган" иддао қилинган демократиялар ҳақида қайғураётганини очиқ айтди. Эрдоған кейинги йили Россия Украинага қилганини Грецияга ҳам қилиши мумкин ва акс ҳолда у сайловларда ютқазиб қўйиши мумкин.

Роубини эса, албатта, президентлик учун яна ўз номзодини қўйишга қодир бўлган Доналд Трампдан қўрқади. Яъни, агар у ютқазса, гўё "оқ супрематистлар"ни Капитолийга бостириб киришга ва "АҚШни ўзлари учун олишга" очиқ чақириши мумкин. Ўшанда америкаликлар қуллик бекор қилинганидан бери энг кенг тарқалган зўравонликни ва "ҳақиқий Америка фуқаролик урушини" кўришади, деб тахмин қилади Роубини.

@ZAMON_INFARMATSION
2 views03:30
Ochish/sharhlash
2022-11-02 21:20:08
Масофавий тўловлар тикланди!

1 ноябр куни эрталаб QR-тўлов ва бошқа қатор хизматларини вақтинча тўхтатган Click, Payme каби тўлов тизимлари барча хизматларини қайта тиклади!

@ZAMON_INFARMATSION
2 views18:20
Ochish/sharhlash
2022-11-01 17:01:56
Бутун дунёдаги аҳолининг 40 фоизи кунлик ҳаракатланиш воситаси сифатида велосипедни маъқул кўраркан!

Хитой ва Италияда 49%, Германияда 42%, Франсияда 41%, АҚШ ва Буюк Британияда 32% аҳоли велосипедни танлаган.

@ZAMON_INFARMATSION
2 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-11-01 14:40:51
#Расмий_хабар

Айрим ҳудудлардаги талабаларнинг ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилди!

Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022-йил 1-ноябрдан 20-ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти (“Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш” бўлими) орқали қабул қилинади.

Талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022-йил 25-ноябрдан 15-декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМларининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади.

@ZAMON_INFARMATSION
3 views11:40
Ochish/sharhlash
2022-11-01 13:00:37
Ҳавога учаётган миллионлаб бюджет (ХАЛҚ) пуллари.

“Яшил макон” умуммиллий акцияси доирасида ҳақиқатда экилмаган 6,2 млн дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган.

3,4 млн дона кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган. 2,4 млн
дона кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган.

Ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчат яроқсиз ерларга экилган.


@ZAMON_INFARMATSION
3 views10:00
Ochish/sharhlash
2022-11-01 11:01:02
Владимир Путиннинг Алиев ва Пашинян билан уч томонлама учрашувдаги асосий баёнотлари:

Россия, Арманистон ва Озарбайжон келажак ҳақида музокаралар олиб бориш қобилиятини намойиш этди;

Россия Федерацияси Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги якуний келишувга эришиш учун ҳамма нарсани қилади;

Россия Федерацияси Арманистон ва Озарбайжон билан мулоқотни давом эттириш ва ушбу минтақадаги можарога чек қўйиш мақсадида алоқани давом эттирмоқда.

@ZAMON_INFARMATSION
3 views08:01
Ochish/sharhlash
2022-11-01 07:00:52
Украина бош прокурори Андрей Костин уруш бошланганидан бери қурбон бўлганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берди:

7 938 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, улардан 430 нафари болалардир.

10 минг 897 нафар ярадор бор

51 412 та фуқаролик инфратузилмаси обекти вайрон бўлган, шундан

41 184 таси турар жой бино ва иншоотлари;

2 688 таси таълим муассасалари (331 таси бутунлай вайрон бўлган);

389 таси тиббиёт муассасаси;

392 таси маданият бинолари;

8 таси диний муассасалар;

5 051 таси аҳоли эҳтиёжларини таъминловчи тармоқлар (булар газ, сув қувурлари ва электр тармоқлари);

2 407 таси бошқалар!

@ZAMON_INFARMATSION
3 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-10-31 20:01:57
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Зангиота-Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости билан чегарадош бўлган Қозоғистон Республикасининг “Қоплонбек” автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши ҳамда техник томонидан жиҳозлашниши режалаштирганлиги боис, мазкур ўтказиш пунктини жорий йилнинг 1-ноябр кунидан бошлаб 19 ойга ёпилиши маълум қилинди.

@ZAMON_INFARMATSION
3 views17:01
Ochish/sharhlash