Get Mystery Box with random crypto!

#Ана_ҳолос UzAuto Motors барча турдаги автомобиллар учун шар | ZAMON INFORMATSION

#Ана_ҳолос

UzAuto Motors барча турдаги автомобиллар учун шартнома
беришни тўхтатди!


UzAuto Motors 4-январдан бошлаб контрактация шартномасини тузиш,
барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.


Маълум қилинишича, дастурий
таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Шунингдек, 2022-йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади!

@ZAMON_INFARMATSION