Get Mystery Box with random crypto!

ZAMON INFORMATSION

Telegram kanalining logotibi zamon_infarmatsion — ZAMON INFORMATSION Z
Telegram kanalining logotibi zamon_infarmatsion — ZAMON INFORMATSION
Kanal manzili: @zamon_infarmatsion
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24
Kanalning ta’rifi

📌 Тезкор янгиликлар
🚷 Жиноят ва жазо
🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари
🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар
⚽️ Спорт янгиликлари
🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар
✅ Барчасини каналимизда кузатишингиз мумкин!
Мурожаат учун:👇
@ZAMON_INFORMATSION_BOT

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2022-10-03 18:30:02
НАТО Украинани махсус операция якунланмагунча алянсга қўшилишига рухсат бермайди - New York Times.

НАТО Украинани алянсга қабул қилмайди, чунки "ҳеч қандай ҳолатда у бу урушда фаол иштирок этишни истамайди" дейди Германиянинг алянсдаги доимий вакили Рюдигер Коэниг!

@ZAMON_INFARMATSION
1 view15:30
Ochish/sharhlash
2022-10-01 20:14:28 #Диққат_Тарқатинг

Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор!

@ZAMON_INFARMATSION
7 views17:14
Ochish/sharhlash
2022-09-30 21:50:04
#Диққат_Тарқатинг

Сафарбарлик эълон қилинганидан
бери 200 мингдан ортиқ одам
Россияни тарк этди
— CНН

@ZAMON_INFARMATSION
11 views18:50
Ochish/sharhlash
2022-09-30 21:31:10
#Брифинг

4 млн 400 минг ўзбекистонлик мол-мулк ва ер солиғидан 2 трлн 798 млрд 4 миллион сўм қарздор — Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова

2022 йилда жами 8 млн 85 минг нафар ер участкаси ва ундаги кўчмас мулклари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга 3 трлн 450 млрд сўм ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган.

Шу йилнинг 28 сентябрь санасига қадар 2 трлн 5 млрд сўм яъни 58 фоизи тўланган.

Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим!

@ZAMON_INFARMATSION
11 views18:31
Ochish/sharhlash
2022-09-30 13:01:57
#Диққат_Тарқатинг

Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

@ZAMON_INFARMATSION
13 views10:01
Ochish/sharhlash
2022-09-30 11:40:04
#Диққат_Тарқатинг

Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябрь — "Устоз ва мураббийлар" куни, умумхалқ байрами. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимларнинг 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор!

@ZAMON_INFARMATSION
13 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-07-27 12:41:35
#Алхамдулиллах
#Диққат_Тарқатинг

Мактабларда рўмол ўрашга рухсат берилди!

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов АОКАда Халқ таълими вазири иштирокидаги 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифингда маълум қилди.

Унга кўра, миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари маън этилмайди.

Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

@ZAMON_INFARMATSION
5 views09:41
Ochish/sharhlash
2022-06-28 17:00:02

#Диққат_Тарқатинг

РАСМАН 1-июлдан бошлаб:

Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади,
яъни бепул бўлади;
Олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;
Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади!

Булар ҳақида Шавкат Мирзиёев эълон қилди


@ZAMON_INFARMATSION
7 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:01:48
#Диққат_Тарқатинг

Дўконларда чек бериш ёки бермаслик ҳақида

Яқинда янги тизим жорий қилинар экан.

Тадбиркор яқинларга юбориб қўямиз:

@ZAMON_INFARMATSION
37 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-05-28 15:31:00
#ДИҚҚАТ_ДИҚҚАТ

Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланмоқда.

Бериладиган компенсасия турлари пул маблағлари, шу жумладан турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни вақтинчалик ижарага олиш учун пул маблағлари, бошқа кўчмас мулк объэктини мулк қилиб беришдан иборат.

Батафсил:
https://kun.uz/uz/14268691

@ZAMON_INFARMATSION
37 views12:31
Ochish/sharhlash