У бўл дейди, кифоя.... Бувижоним Аллоҳ раҳматига олган бўлс | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
У бўл дейди, кифоя....
Бувижоним Аллоҳ раҳматига олган бўлсин: - "Олима қизим, ҳар куни соғлиғингизнинг закотини беришни унутманг...! - Соғликнинг закоти нима, бувижон.... - Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоқдир, болам", дер эдилар.... Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, омин..
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса", дедилар. Шунда одамлар: "Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?" дейишди. "Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти", дейиши", дедилар...
Дуоларингизни ижобат бўлмаслигидан зинҳор шубҳа қилманг. Роббимизнинг карами кенг, У ҳатто-ки онамиздан ҳам бизга меҳрибондир. Буни қалбан ҳис қилсангиз кифоя... У бўл дейди, ва албатта хайрлиги бўлади. Барчангизни дуоларим билан қучиб қолувчи сизнинг "Yurist xonimingiz"....